Latest news

22:35Бундеслига. "Штутгарт" - "Бавария" 3:1   3 22:30Бундеслига. "Боруссия Д" - "Аугсбург" 5:1   0 22:29Анчелотти Гюлер ҳақидаги саволга кескин жавоб қайтарди  1 22:15ЛаЛига. "Реал Мадрид" - "Кадис" 3:0   0 22:06"Ал Насср" — "Ал Веҳда". Ляпорт, Теллес, Брозович, Мане, Роналду ва Игало асосий таркибда  0 21:58"Боруссия" футболчиси оғир вазн сабаб клубдан кетади?!  2 21:30АПЛ. "Манчестер Сити" ўз майдонида "Вулверхэмптон"ни қабул қилмоқда (онлайн ҳисоб)  8 21:30Ла Лига. "Барселона" "Жирона" меҳмони бўлмоқда (онлайн ҳисоб)  11 21:16Ла Лига. "Реал" ўз уйида йирик ғалабага эришди  11 20:57Беларусдаги футбол ўйини 50:0 ҳисобида якунланди  3 20:35Суперлига. "Сўғдиёна" пешқадам "Андижон"ни "Бобур Арена"да мағлубиятга учратди  88 20:30АПЛ. "Арсенал" - "Борнмут" 3:0   0 20:18"Манчестер Сити" етакчиларидан бири Саудия Арабистони чемпионатига ўтиш вариантини кўриб чиқмоқда  2 20:01Артета "Арсенал" - "Борнмут" ўйинидан сўнг нималар деди?  0 19:42Тухелнинг "Бавария"даги тақдири ҳал бўлди  3

Вадим Абрамов авлиёми ёки телба? News

Вадим Абрамов авлиёми ёки телба?

Вадим Абрамовнинг фаолиятини кузатганлар яхши билишадики, у сюрпризларни жуда ёқтиради.

Шу туфайли бошқалар учун кутилмаган қарорлар чиқаришдан чарчамайдиган мутахассис футболимиз учун йил ўйинига айланиши кутилаётган Саудия Арабистонига қарши баҳсда ҳам тарки одат қилолмади. 

Saudi Arabia

Salman Al-Faraj - 25', Salman Al-Faraj - 33', Ali Al-Hassan - 52'

World Cup Qualification AFC 2nd Round Grp. D . Round 10

15/06/2021, 23:00

0
:
3
Finished

Uzbekistan

Stadium: 6339 spectators

45'
90'
25'  Salman Al-Faraj
33'  Salman Al-Faraj
41'  Abdullah Otayf
52'  Ali Al-Hassan
53'  Ali Al-Hassan (Sami Al-Najei)
64'  Saleh Al-Shehri (Firas Al-Buraikan)
67'  Salman Al-Faraj
78'  Abdulrahman Ghareeb (Saud Abdulhamid)
78'  Hassan Tambakti (Mohammed Al-Khabrani)
90'  Fahad Al-Muwallad
90'  Saud Abdulhamid
90'  Sultan Al Ghanam
53'  Odildzhon Khamrobekov (Oybek Bozorov)
53'  Ibrokhimhalil Yoldoshev (Ikrom Alibaev)
53'  Vagiz Galiulin (Dostonbek Khamdamov)
80'  Odil Akhmedov (Islom Tuhtahujaev)
80'  Dostonbek Khamdamov (Ikramov Farrukh)
90'  Otabek Shukurov

Учрашув стартига қадар жуда ҳам оз фурсат қолди. Балки, сиз ҳам ўйин учун танланган таркибни кўриб ҳайрон қолгандирсиз.

Ўзбекистон: 12. Санжар Қувватов – 23. Иброҳимҳалил Йўлдошев, 5. Рустам Ашурматов, 9. Одил Аҳмедов, 3. Ҳожиакбар Алижонов – 6. Одил Ҳамробеков, 7. Отабек Шукуров, 13. Олег Зотеев, 10. Жалолиддин Машарипов, 18. Вагиз Галиулин – 14. Элдор Шомуродов.

Ўзбекистон миллий терма жамоасининг бугунги таркибига назар солсак, мураббийнинг бир нечта оригинал қарорларига гувоҳ бўламиз.

1. Одил Аҳмедов ҳимояда 

Ҳа, асл амплуаси ярим ҳимоячи бўлган сардоримиз бугун мудофаа чизиғида ҳаракатланади. Абрамов наманганлик футболчини олдин ҳам бир неча бор ҳимояда ўйнатган ва бу қарорини ўзбек футболида биринчи пасни яхши даражада узата оладиган ҳимоячиларнинг йўқлиги билан изоҳлайди. Эслатиб ўтамиз, Саудия Арабистонига қарши Тошкентда ўтган биринчи давра ўйинида ҳам Абрамов марказий ҳимояда Ашурматов - Аҳмедов тандемидан фойдаланган (ўшанда 3 та гол ўтказиб юборганмиз).

2. Олег Зотеев — вингер

Мухлислар фулбэк сифатида танийдиган Олег Зотеев сўнгги йилларда фақат ҳимоянинг чап қанотида ҳаракатланаётган эди. Аммо, Абрамов уни саудияликларга сюрприз қилиш учун тркибга жалб қилган экан. Унутганларнинг ёдига солмоқчимиз, самарқандлик ўйинчи футболга ярим ҳимоячи сифатида кириб келган. Вадим Карленович 2012 йилги Олимпиада саралашида ундан айнан шу позицияда фойдаланган эди.

Маълумот учун, Олег Зотеев жорий мавсум "Соннам" таркибида ярим ҳимоячи сифатида ҳаракатланаётган эди. Унинг ҳисобида 13 ўйинда биттадан гол ва голли узатма бор.

3. Машарипов...

Сўнгги 2 йилда Элдор Шомуродовнинг фаолиятида жуда катта прогресс кузатилди. Сурхондарёлик футболчи билан ўйин ва ҳужумдаги лидерлик масаласида талашиши мумкин бўлган ягона вакилимиз — Жалолиддин Машарипов. Хоразмлик футболчи ўзи ўйнайдиган клубларда ҳам, терма жамоада чап қанотнинг ҳақиқий соҳибига айланади. Уни бошқа позицияда тасаввур қила олмасдик, токи бугунги таркибимиз эълон қилингунига қадар. Абрамовнинг мазкур қарори нафақат бизга, балки Жалолиддиннинг ўзига ҳам сюрприз бўлгандир. Эвре Ренарни-ку айтмай қўя қоламан...

4. Галиулин яна асосий таркибда...

Миллий жамоанинг кенгайтирилган таркиби эълон қилинганда "Нефтехимик" вакили фақат кўрик учун келган, Ар Риёдга олиб кетилмайди, деганлар етарлича эди. Йўқ, Абрамов уни энг асосий ўйин учун танлаган экан. Умид қиламизки, Вагиз мураббийнинг ишончини оқлайди.

Маълумот учун, Вагиз Галиулин терма жамоанинг асосий таркибида сўнгги бор бундан 9 йил олдин Қувайтга қарши баҳсда майдонга тушган эди.

P.s. Абрамовнинг юқоридаги қарорларини 3 соат олдин ҳам тасаввур қила олмасдик. Энг асосий баҳс учун бундай таваккал қилишга унча-мунча одамнинг жасорати етмайди. Халқимиз орасида маълум тоифадаги одамлар ҳақида шундай гап юради: Унинг телба ёки авлиёлигини фарқлаб бўлмайди. Умид қиламизки, Вадим Абрамов якунда авлиё бўлиб чиқади...

Фахриддин Рўзиев

Author :
Rating: -68   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика