Latest news

12:04Носир Абдусаломов: "0:2 ҳисобидаги мағлубиятдан чиқиб кетиш катта куч талаб қилар эди, голимни бобомга бағишладим"  2 11:44Марио Балотелли Париж мода ҳафталигида модел сифатида подиумга чиқди  3 11:18"Насаф" U-14 Португалиядаги мусобақада қатнашади  2 10:53Криштиану Роналду фаолиятини якунлаганидан кейин мураббий бўлиши ҳақидаги саволга жавоб берди  0 10:25Котрина Кулбите: "Мақсадимиз - Осиё Кубоги"  1 09:55Нилуфар Қудратова: "Ўйин биз истагандек бўлди"  0 09:28“Ал Насср“нинг ёзги биринчи рақамли трансфер мақсади маълум  2 09:01“Барселона“ ҳимоячиси жамоани тарк этиш ниятида эмаслигини маълум қилди  1 08:31“Сурхон“ дарвозабони иккинчи даврани Суперлиганинг ТОП клубида бошлаши мумкин  1 08:03Клублар ўртасидаги ЖЧни тарк этган Месси нималар деди?  13 07:35Суперлига. Бугун 14-тур якунланади  6 05:02Клублар ўртасидаги ЖЧ. “Бавария“ чорак финалда. Бизни чорак финалда даҳшат учрашув кутмоқда  6 01:23Суҳроб Иззатов: "Бир метрдан очиқ дарвозага ҳам тўп кирмаяпти"  1 00:54Зоир Жўрабоев: "Суперлигада учта гол урганман ва уларнинг барчаси "Бунёдкор" дарвозасидан ўрин олган"  0 00:39Луис Качорри: "Бугун "Бунёдкор" билан ўз майдонимиздаги сўнгги ўйиним бўлиши мумкин"  1

Узоқни кўзлаётган Ҳиндистон ўсмирлари News

Узоқни кўзлаётган Ҳиндистон ўсмирлари

Хабарингиз бор, Ўзбекистон ўсмирлар терма жамоаси сентябрь ойи сўнггида Фаластинда Осиё чемпионати саралаш босқичидан муваффақиятли ўтди.

Темур Олимхўжаев бошчилигидаги ўсмирларимиз келгуси йил Ҳиндистонда бўлиб ўтадиган U-16 Осиё чемпионатига йўлланмани қўлга киритишди.

Мақоламиз Ўзбекистон эмас Ҳиндистон ўсмирлари ҳақида бўлади.



Ҳиндистон ўсмирлари аслида Осиё чемпионати мезбони сифатида саралашда иштирок этмасалар ҳам бўлар эди. Бироқ жамоа саралашда қатнашишга қарор қилди. Тўғри ОФК ҳиндлар саралашда қандай натижа кўрсатишларидан қатъий назар уларга битта йўлланмани нақд қилиб қўйганди.

Эронда ўтказилган саралашда Ҳиндистон ўсмирлари мезбонларга 0:3 ҳисобида ютқазишди. Баҳрайнни 5:0, Ливанни эса 6:0 ҳисобида тор-мор этган Шохруххон юртдошлари ўз кучлари билан ҳам қитъа чемпионатига чиқиш мумкинлигини кўрсатишди.

Бутун Ҳиндистон Футбол Федерацияси раҳбарияти шу йилнинг февраль ойида ўсмирлар терма жамоасига германиялик Николай Адамни бош мураббий этиб тайинлади. У билан 2017 йилга қадар шартнома тузилди. УЕФА PRO лицензиясига эга бўлган Николай Адам бунга қадар Озарбойжоннинг турли ёшдаги терма жамоаларида ишлаб келаётганди.



Ҳиндистон ўсмирлари 2016 йил куз ойида ўз майдонидаги Осиё чемпионатида қатнашади. Ушбу қитъа биринчилигида ярим финалга қадар етиб борган тўрт жамоа 2017 йил Ҳиндистонда (!) бўлиб ўтадиган Жаҳон чемпионатига йўлланмани қўлга киритади. Тушуниб турганингиздек Ҳиндистон Осиё чемпионатида қандай натижа кўрсатишидан қатъий назар 2017 йилги мундиалда қатнашади.

Ҳиндистон ФФ раҳбарияти узоқни кўра олиб жамоага янги мураббий олиб келди, ушбу мураббий 3 йил давомида битта жамоани шакллантиради ва ўз мухлислари қаршисида ўтадиган Жаҳон чемпионатига тайёрлайди.

Балки ҳиндлар кейинги йил ўз майдонларида ўтадиган қитъа биринчилигида муваффақиятсиз иштирок этиб гуруҳдан ҳам чиқа олишмас, балки 2017 йилдаги мундиалда ҳам биронта гол ура олмай шарманда бўлишар. Балки 3 йил давомида бирга ўйнаган мана шу жамоадан Ҳиндистоннинг бўлажак юлдузлари етишиб чиқиши ҳам мумкин.

Қўшимча қилиш лозимки, Ҳиндистон ўсмирлари куни кеча Испанияда йиғин ўтказди. Жамоа "Вильярреал", "Эльче", "Эркулес" ва "Леванте" ўсмирларига қарши ўртоқлик учрашувларини ўтказди. Демак орзу сари интилиш давом этмоқда...

Ҳиндистонликлар фақат кино ишлашда эмас футболда ҳам Жаҳонга чиқишмоқчи.


Нарзулла Сайдуллаев тайёрлади

Rating: +8   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика