Latest news

08:26"Динамо" етакчиларидан бири жамоани тарк этди  2 08:00Ўзбекистоннинг ЖЧ-2026даги эҳтимолий рақиби Конго ДРнинг Африка Миллатлари Кубоги учун қайдномаси маълум  4 07:29Суперлига плей-офф. Бугун "Арал"нинг рақиби маълум бўлади  6 03:05ЕЧЛ. Салоҳсиз "Ливерпуль" меҳмонда "Интер"ни мағлубиятга учратди  19 03:05ЕЧЛ. Дастлаб гол ўтказиб юборган "Барселона" якунда "Айнтрахт"ни мағлубиятга учратди  50 03:00ЕЧЛ. "Челси" Бергамода камбэк қурбони бўлди, "Тоттенхэм" ва "Атлетико"да ғалаба ва бошқа натижалар  7 01:38Слотнинг ўрнини эгаллаши мумкин бўлган икки мураббийнинг номи маълум бўлди  5 00:45Гвардиола Алонсо ҳақида: "Реал" ва "Барса"га мураббийлик қилиш – энг қийини. Хаби бу вазиятдан чиқиб кетишга қодир"  2 00:45ЕЧЛ. "Бавария" ўз уйида "Спортинг"ни мағлубиятга учратди  3 23:33Салоҳ "Ливерпул"ни тарк этса, қайси клубларга бориши мумкинлиги маълум бўлди  3 23:12Суперкомпьютер "Арсенал"ни Чемпионлар лигасининг бош фаворити сифатида кўрсатди  10 22:31ЕЧЛ. "Қайрат" "Олимпиакос"га ютқазди  0 22:12Лукаку қайтди: олдинда Суперкубок ўйини бор  1 21:53Наҳотки?! "Арсенал" Жезусни қайдномага киритди  4 21:32Слот кетса ўрнига ким асосий даъвогар?  12

Суҳроб Иззатов: "Бир метрдан очиқ дарвозага ҳам тўп кирмаяпти" News

Суҳроб Иззатов: "Бир метрдан очиқ дарвозага ҳам тўп кирмаяпти"

"Сўғдиёна" футболчиси Суҳроб Иззатов Суперлиганинг 14-тури доирасида "Бунёдкор" майдонидаги мағлубиятдан кейин фикрларини билдирди.

- Ўйин биз истагандек бошлади ва режа қилгандек бўлди. Биз ўз яратган вазиятларимиздан фойдалана олмадик. Шунда футболдаги олтин қоида ишлади: сен урмасанг, сенга уришади. Рақиблар ўз вазиятларидан фойдаланиб кетишди, уларни табриклаймиз.

- "Сўғдиёна" сўнгги пайтларда кўп мағлуб бўлмоқда. Мағлубиятлар сабабли жамоа тушкунликка тушиб қолган ва бу бугун ўз таъсирини ўтказгандек кўринди.

- Менимча ундай нарсалар йўқ. Бизда ўз олдимизга қўйилган йўл ва мақсадимиз бор. Бу йўлда қийинчиликлар бўлади. Бугун кўп вазиятлар бўлди, кирмаса кирмас экан. Бир метрдан очиқ дарвозага ҳам тўп кирмаяпти. Бизда тушкунлик йўқ, ишлашда давом этяпмиз. Бу футбол, биз охиригача курашамиз. 

- Ўзбекистон кубогини кўплаб кучли жамоалар тарк этди. Бу омил "Сўғдиёна"нинг кубокни олиши учун устунлигини оширадими?

- Ҳаммасини вақт кўрсатади. Айтганингиздек, кўплаб кучли жамоалар турнирни тарк этди. Бизда кубок ва чемпионатда йўлимиз бор. Фақатгина олдинга ҳаракатланамиз.

Rating: +1   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика