Latest news

08:03Аморим навбатдаги мағлубиятдан сўнг нималар деди?  1 07:33Суперлига. Бугун 3 та учрашув бўлиб ўтади  3 02:15АПЛ. "Челси" ўз майдонида "Манчестер Юнайтед"ни мағлуб қилди  11 02:09Иван Бошкович: "Жамоага қандай фактор етишмаётганини биламан, бироқ буни тушунтириб беришим жуда қийин"  3 01:26АПЛ. "Тоттенхэм" яна мағлуб бўлди, бу сафар "Астон Вилла"га  2 01:19Саудия Арабистони. "Ал Насср" дуранг ўйнаб, 3-ўринни бой берди, "Ал Ҳилол"дан камбэк!  5 00:33"Сурхон" спорт директори: "Кубокда финалга қадар боришни мақсад қилгандик. Февзи Давлетов номидан узр сўраб қўяман"  2 23:24"Атлетико" Влаховичга қизиқиш билдирмоқда  1 22:30Де Зерби ПСЖ ва "Интер" ўртасидаги EЧЛ финали ҳақида: "Netflix’да фильм томоша қиламан"  3 22:04Суперлига. "Сурхон" ўз майдонида "Сўғдиёна"ни мағлуб этди   19 21:58Хёйсеннинг "Реал"даги маоши маълум. АПЛ клублари ҳимоячига кўпроқ пул тўлашга тайёр эди  3 21:35МЮда мавсумнинг энг яхши ўйинчиси аниқланди  0 21:11Хосеп Гвардиола: "Албатта, биз Англия кубогини қўлга киритишни истаймиз, аммо бу биз учун етарли эмас"  1 20:43Хёйсен "Реал" билан 5 йиллик шартнома имзолайди  20 20:20"Атлетико" 55 млн евролик трансферни амалга оширишга яқин  31

Усмон Асқаралиев катта футболга қайтди News

Усмон Асқаралиев катта футболга қайтди

Наманганлик таниқли мураббий Усмон Асқаралиев охирги йиллар вилоятнинг бош жамоаси “Навбаҳор”да ишлаб келаётганди.
Аммо йил бошида соғлиги билан боғлиқ муаммо юзага келгач, Усмон Аҳмедович клубдан кетганди. Маълум вақт катта футболдан четда юрган мутахассис яна севимли касби билан шуғулланишни бошлади.
Аниқроғи, Асқаралиев Уйчининг “Хотира-79” жамоасида маслаҳатчи мураббий сифатида фаолият юритмоқда. – Усмон аканинг тажрибасига шубҳа йўқ. У кишини ҳеч бир клубда ишламаётганини билиб, жамоага таклиф этдик. Ёрдам беришини сўраган эдик, йўқ демади – дейди “Хотира-79” жамоасининг катта мураббийи Шавкат Аҳмедов. – Асқаралиев жамоада сентябрь ойидан буён ишлаб келмоқда. Ўзингизга маълумки, пулька ўйинларини аъло даражада ўтказдик. Насиб қилса энди кейинги йил яна биринчи лигада иштирок этишимиз расман аниқ бўлса, раҳбарият Асқаралиев билан музокара столига ўтириб, батафсил гаплашиб олади. Бу мутахассис билан ишлаш биз учун ҳам фойдали бўлади деб ўйлайман. Унгача йил бошида бош мураббий сифатида ишлаб келган Александр Лянг эса маълум сабабларга кўра, мавсумнинг дастлабки 8та туридан кейин жамоани тарк этганди. Ҳозирда йигитларни учрашувларга Асқаралиев мен тайёрлаб бормоқдамиз – дея сўзига якун ясади Аҳмедов.

Исломбек Рустамбеков
Rating:    

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика