Latest news

22:55Футзал. 2-тур 3-кунида "Насаф", СҚБ ва "Oil-Star"да ғалабалар  0 22:43Александр Хомяков: "Бизга тетиклик етишмади"  3 22:39Суперлига. "Сўғдиёна" – "Нефтчи" 0:1   1 22:23Луис Энрике "Барселона"ни мақтади  0 21:41Клопп эмас: "Ал Иттиҳод" бош мураббийлиги учун асосий номзодлар маълум қилинди  0 21:14"Бунёдкор" мураббийлари тақдирланди  0 21:00ЕЧЛ. "Қайрат" - "Реал" баҳси асосий таркиблари маълум!  48 21:00Суперлига. "Нефтчи" меҳмонда "Сўғдиёна"дан устун келди  36 20:56Суперлига. "Машъал" бир киши кам "Бухоро"ни мағлуб эта олмади  16 20:25"Ал Аҳли" устози: "Ультрас" бизга ҳеч қандай босим ўтказмайди. Бундай мухлислар кўз ўнгида футбол ўйнаш ёқимли"  11 19:48Гвардиола "Манчестер Сити" футболчисининг "Реал"га ўтишига тўсқинлик қилган  4 19:20ЎФА нега жим?  12 18:58Максим Шацких: "Ҳужумда қулай имкониятларимиз бўлишига ишончим комил"  10 18:36Фабрицио Романо: Ўзбекистон Фабио Каннаваро билан боғланди  24 18:23Деку "Барселона"нинг Нико Уильямсга бўлган қизиқишини рад этди  3

Уругвайнинг асосий футболчилари Ўзбекистонга қарши баҳсни ўтказиб юбориши мумкин News

Уругвайнинг асосий футболчилари Ўзбекистонга қарши баҳсни ўтказиб юбориши мумкин

Уругвай терма жамоаси футболчилари жароҳат олишган.

Хабарингиз бор, яқинлашиб келаётган ФИФА кунларида Ўзбекистон миллий терма жамоаси икки карра жаҳон чемпионлари Уругвай терма жамоасига ўртоқлик учрашувида иштирок этади. Учрашув 13 октябрь куни Малайзияда ўтказилиши режалаштирилган. Уругвай терма жамоасининг икки нафар асосий футболчиси - ҳужумчи Дарвин Нуньес ва ҳимоячи Хосе Мария Хименес, Ўзбекистонга қарши баҳсни ўтказиб юбориши мумкин. Ёзда "Ал Ҳилол" сафига кўчиб ўтган ҳужумчи ўтган ҳафта машғулотлардан бирида тиззасидан жароҳат олган ва айни дамда жароҳатдан тикланиш жараёнида. Шу сабабли, Нуньес Элит ОЧЛ доирасидаги "Насаф"га қарши учрашув қайдномасидан ўрин олмади ва Қаршига келмади. Риёд клуби бош мураббийи Симоне Инзаги матбуот анжуманларидан бирида Нуньес ФИФА кунлари давомида жароҳатидан тўлиқ тикланиб олиши ҳақида айтиб ўтди.


"Атлетико" ҳимоячиси Хосе Мария Хименес эса КЖЧда олган жароҳатидан тикланмоқда. Уругвайлик ҳимоячи сўнгги бор, 20-июнь санасида КЖЧ доирасида ўтказилган "Атлетико" - "Сиэтл Саундерс" ўйинида майдонда ҳаракатланган эди. Mundo Deportivo маълум қилишича, Хименес жамоавий машғулотларга қайтиб улгурган, аммо шанба куни ўтказилган "Реал"га қарши ўйин қайдномасидан ўрин олмаган эди. Шунингдек, уругвайлик журналист Хавьер Де Леон маълум қилишича Хименес Уругвай терма жамоасининг октябрь ойидаги йиғинларига чақирилиш эҳтимоли кам.


Rating: +1   

Comments

+1   
30 sep 12:43:07
Fc Milan20
Ertaga oktyabr keladi, lekin hali ham Urugvaydan tashqari boshqa raqib topganimiz yo'q oktyabrdagi yana bir FIFA kuni uchun.
   
30 sep 18:43:33
Shovruq88
Reply to comment by Низом
Агарда Уругвайни ютсак, ФИФА кунлари ўтказилган ўйин учун очколар берилиб рейтингда янда юқорилиш имконияти пайдо бўларканда.
Албатта Ман хам шуни айтмокчи эдмм
Иложи Бориса жанговор таркиб билан
   
30 sep 17:18:10
Низом
Агарда Уругвайни ютсак, ФИФА кунлари ўтказилган ўйин учун очколар берилиб рейтингда янда юқорилиш имконияти пайдо бўларканда.
   
30 sep 12:57:26
NEWS 24
Menimcha yana qoshnilarimiz bilan oynasak kerak yevropadan raqib topish qiyinmi shunchalik jchga chiqqan bolsak saviyamiz yomon emasku
-1   
30 sep 13:28:59
Pakhtakor
Булар уйнамаса Уругвайга кийин буладими дейманда. Ютиб куямиз шекилли Уругвайни
championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика