Latest news

08:41Бугун "Қизилқум" устози Шевченконинг рекордини такрорлайдими?   0 08:33Рубен Аморим: "Биз ўзгардик ва анчагина кучайдик"  1 08:07Сервер Жепаров: "Пахтакор"га "Нефтчи"нинг зич ҳимоясини ёриб ўтиш осон бўлмайди"  2 07:50Суперлига. ОКМК "Сўғдиёна"га йирик ҳисобда ютқазди. "Навбаҳор" ва "Сурхон" баҳсида эса ҳисоб очилмади  3 07:44"Нефтчи" бу йил меҳмонда ютқазмаяпти, олдинда "Пахтакор" имтиҳони кутмоқда  3 07:20Факт. "Сўғдиёна" 6 йилдан сўнг Жиззахда ОКМКни ютди  0 06:46Суперлига. Бугун ўзбек Эл Классикоси бўлиб ўтади  11 01:46Бундеслига. Тен Хагсиз қолган "Байер" мавсумдаги илк ғалабасини қўлга киритди  1 01:01Саудия Арабистони. "Насаф"га қарши ўйин олдидан "Ал Аҳли"да дуранг  1 00:33ФИФА 2026 йилдан ўз тақвимида ўзгартиришлар киритади  1 00:15"Милан" учун Аллегри қайси жамоаларни бошқаришни рад қилгани маълум қилинди  2 23:51"Манчестер Сити" Льюис билан шартномани узайтирди  2 23:31Антонио Рюдигер 3 ойга сафдан чиқди  4 23:08Футзал. Ўзбекистон термаси Японияга қарши ўйнайди  0 22:51"Бешиктош" Жотани таркибига қўшиб олди  0

"Урава Ред Даймондс"га қарши баҳс олдидан "Шанхай СИПГ" расмий машғулот ва матбуот-анжумани ўтказди News

"Урава Ред Даймондс"га қарши баҳс олдидан "Шанхай СИПГ" расмий машғулот ва матбуот-анжумани ўтказди

Бугун "Шанхай СИПГ" Осиё Чемпионлар лигаси гуруҳ босқичи 3-тур доирасида Япониянинг "Урава Ред Даймондс" жамоасини қабул қилади.

Расмий машғулотдан олдинги матбуот-анжуманида шанхайликлар устози Андре Виллаш-Боаш иштирок этди.


"Бу баҳс иккала жамоа учун қуйи ўриндагилардан очко бўйича узоқлашиб кетиш учун яхши имконият. Биз ва "Урава" яхши ҳолатдамиз ва бу ўйин жуда қизиқ ўтиши аниқ. Мавсумни омадлик бошладик. Японияликлар очиқ ўйин намойиш этишади ва бу жуда хавфли.

Кеча жамоа машғулот ўтказди. "Урава Ред Даймондс"га қарши тайёргарлик бугун (14 март) ҳам давом этади.

 "Урава"нинг ҳужум чизиғи жуда агрессив ҳаракат қилади ва ҳимояда яхши ўйнайди. Улар кўпроқ техникага таяниб ҳаракат қилишади. Ўтган мавсумда улар Япония чемпиони бўла олмаганига қарамай, жорий мавсумда чемпионатнинг энг кучли жамоаси бўлиб турибди" - дейди Виллаш-Боаш.

Матбуот-анжуманидан сўнг футболчилар машғулотга киришишди.






Эслатиб ўтамиз, "Шанхай СИПГ" ҳамда "Урава Ред Даймондс" ўртасидаги учрашув бугун Тошкент вақти билан 16:30да бошланади.

Rating: +3   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика