Универсиада-2013. Руслан Нурудинов делегациямиз ҳисобига навбатдаги олтин медални келтирди
12 jul 2013 20:56
News
Универсиада-2013. Руслан Нурудинов делегациямиз ҳисобига навбатдаги олтин медални келтирди
Россиянинг Қозон шаҳрида давом этаётган Бутунжаҳон Универсиада ўйинларида оғир атлетика бўйича терма жамоамиз аъзоси, жаҳон чемпионати совриндори Руслан Нурудинов (-105 кг) делегациямиз ҳисобига навбатдаги олтин медални келтирди.
Даст кўтаришда 190 кг.тошни ўзига бўйсинтириб энг юқори кўрсаткични қўлга киритиш билан бирга Универсиада ўйинлари рекордини ҳам янгилаган ҳамюртимиз, силтаб кўтаришда ҳам энг юқори 222 кг. натижани қайд этди. Ва иккикураш якунларига кўра 412 кг. натижа билан Универсиада ўйинлари ғолиблигини қўлга киритди.
Шу тариқа 2 та олтин, 7 та кумуш ва 8 та бронза жами 17 та медалга эгалик қилаётган Ўзбекистон делегацияси умумжамоа ҳисобида 14 – ўринга кўтарилиб олди.
Шу тариқа 2 та олтин, 7 та кумуш ва 8 та бронза жами 17 та медалга эгалик қилаётган Ўзбекистон делегацияси умумжамоа ҳисобида 14 – ўринга кўтарилиб олди.
Link :
Source : olympic.uz
Receive latest football news directly on your phone. Subscribe for our Telegram channel!
Comments