Latest news

08:02Суперлига. Бугун 3 та учрашув бор  0 07:32Постекоглуга сўнгги имконият берилди  0 07:10Суперлига. ОКМК – "Қўқон-1912" 0:1   1 01:33"Спорт-Экспресс": Каннаваро Ўзбекистон терма жамоасида Дешамдан кўп маош олади  36 01:00Аргентина термасининг октябрь ойидаги ўртоқлик ўйинлари учун қайдномаси эълон қилинди  1 00:36Англияда рекорд ўрнатган мураббий МЮни текинга бошқаришга тайёр  3 00:17Франческо Тотти: "Фақатгина "Рома" бунга қодир бўлса керак"  1 23:48Никки Батт: "Манчестер Юнайтед"даги ҳолатни Пеп ва Клопп ҳам ўнглай олмайди"  3 23:26ЛаЛиганинг сентябрь ойидаги энг яхши футболчиси эълон қилинди  2 23:05Суперлига. "Хоразм" – "Навбаҳор" 1:1  0 22:53Миржалол Қосимов: "Бугун тўп билан муомала қила олмадик"  1 22:26Баҳром Ҳайдаров: "ОКМКдек жамоани ютиш биз учун катта шараф"  3 22:15U-21 биринчилиги. 23-турда пешқадам ўзгарди, "Бунёдкор"дан 6:1 ва бошқа натижалар  1 21:47Шерзод Жўраев: "Ҳозир кўпроқ футболчиларни руҳан тиклаш устида иш олиб боряпмиз"  6 21:24Ҳаким Фузайлов: "Шогирдларимга охиригача курашишгани учун раҳмат айтаман"  4

Умид Тожимов: “Хоразм” янги мавсумга пухта ҳозирлик кўрди" News

Умид Тожимов: “Хоразм” янги мавсумга пухта ҳозирлик кўрди"

Куни кеча Нукусда “Орол” – “Хоразм” учрашуви бўлиб ўтди. Ўзбекистон Кубогининг 1/16 финал босқичига саралашидан ўрин олган мазкур учрашувда урганчликлар мағлуб бўлди.
Учрашувдан сўнг “Хоразм” мураббийи Умид Тожимов билан суҳбатлашдик.

- Ўйин ҳақида нима дейиш мумкин? Албатта ҳар бир жамоа майдонга ғалаба қозониш мақсадида тушгани каби “Хоразм” ҳам мухлисларини қувонтиришни ўйлаганди. Бироқ биринчи бўлимда ўйинимиз унчалик қовушмади. Бунга сабаб жамоа таркиби янгитдан шаклланаётганидир. Иккинчи таймда эса вазият бироз ўзгарди. Аммо рақиб ҳам яратилган вазиятлардан унумли фойдаланиб, ғалабани ўз томонига оғдириб юборди.   

- Чемпионатга имкон қадар пухта тайёргарлик кўришга харакат қилдик. Тошкентда ҳам маълум муддат йиғин ўтказилди. Таркибда ҳам ўзгаришларга қўл урдик. Асосан маҳаллий йигитларни олиб қолиб, энди-энди катта футболга кириб келаётган ёшларни сафимизга қўшиб олдик. Раҳбарият томонидан ҳам олдимизга маҳаллий ёшларни етиштириб бериш вазифаси қўйилган. Олий лигага чиқиш учун эса 1-2 йил вақт керак бўлади. Бунинг учун аввало мустаҳкам пойдевор қўйиб олишимиз лозим.

- Дарҳақиқат, бу йил мураббий сифатида дебют мавсумимни ўтказаман. Шуни айтиб ўтишни истардимки, “Хоразм”да айни дамда расмий бош мураббий Михаил Ким ҳисобланади. Мен эса мураббийлик лицензияси учун энди ўқишни бошлайман. Шу боис маълум муддат ёрдамчи сифатида ишлаб тураман.

- Янги мавсумдан нимани кутяпман? Албатта, футболчилик давримда ҳам ҳар қандай ўйинга ғалаба учун тушганман. Мураббий сифатида ҳам ютқазишни истамайман.  

Исломбек Рустамбеков.
Rating: +2   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика