Latest news

22:33Родригога Англиядан харидор чиқди  0 22:31ОФК клублар рейтинги янгиланди. Ўзбекистон ўз ўрнида қолди  0 22:06"Барселона" ҳимоя етакчиларидан бири билан шартномани узайтирмоқчи  0 21:40"Милан"нинг ЕЧЛга чиқа олмагани клубга бир неча ўн миллион еврога тушади  2 21:14"Рома"ни бошқариш учун яна бир номзод пайдо бўлди  6 20:48Португалия термаси Миллатлар Лигаси ярим финали учун қайдномасини эълон қилди  5 20:24Мавсумнинг энг яхши дарвозабонлари рейтинги тузилди. АПЛ ва Лига 1 вакиллари етакчилик етакчилик қилмоқда  0 20:02Ўзбекистон Кубоги. "Сўғдиёна" "Хоразм ФА"ни йирик ҳисобда мағлуб этди, "Цементчи"га техник мағлубият ёзилди  4 19:06Лига 1 2024/25 йилги мавсуми рамзий жамоаси эълон қилинди  2 18:41Тошкентда ютган мураббий ва футболчи, мавсумдаги илк ғалабага эришган посбон, "Жар"да супергол урган футболчи — Суперлигада 10-турнинг энг яхшилари  1 18:26Бундеслига 2024/25 йилги мавсуми рамзий жамоаси эълон қилинди  2 17:49Токотаев, Кичин, Алмазбеков, Мерк, Кожо... Қирғиз Республикасининг КХДР ва БААга қарши учрашувлар учун кенгайтирилган таркиби маълум  10 17:24Жиянов, Исмоилов, Бубанья, Жумаев ва бошқалар... Суперлига 10-тур рамзий терма жамоаси   2 16:43Дэвид Бекхэм Рубен Аморимнинг МЮдаги фаолияти ҳақида: "Уни қўллаб-қувватлаш керак, кейин натижани кўрасиз"  3 16:16ЎФА мураббийлар кенгаши йиғилишида МТЖнинг ЖЧ саралаши ва U-17 термасининг мундиалга тайёргарлиги муҳокама этилди  4

Умид Аҳмаджонов вилоят футбол ассоциациялари вице-президентлари ва академиялар директорлари билан учрашди News

Умид Аҳмаджонов вилоят футбол ассоциациялари вице-президентлари ва академиялар директорлари билан учрашди

Ўзбекистон футбол ассоциацияси 1-вице-президенти Умид Аҳмаджонов вилоят футбол ассоциациялари вице-президентлари ҳамда ҳудудий болалар ва ўсмирлар футбол академиялари директорлари билан йиғилиш ўтказди.

Йиғилишда ҳудудларда болалар футболини ривожлантириш ва футболни оммалаштириш, футбол академиялари фаолиятини тўғри йўлга қўйиш, маҳоратли мураббийларни тайёрлаш ва мураббийлар малакасини ошириш, улар учун хорижда турли семинарлар ташкил этиш масалалари муҳокама қилинди.

Айниқса, футбол академияларида ишни профессионал тарзда ташкиллаштириш, академиялар тарбияланувчилари билан шартномаларни тўғри тузиш, келгусида бирор футболчи қайсидир клубга сотиладиган бўлса, бундан академиялар ҳам манфаат кўришини таъминлаш масаласига алоҳида аҳамият қаратилди.

"Футбол академиялари футболчини 17 ёшгача тарбиялаб, ўқитиб, унга футбол сир-асрорларини ўртагатади. Кейинчалик бу футболчи сотиладиган бўлса, академиялар бундан ҳеч қандай манфаат кўрмайди. Бу нотўғри. Тарбияланувчилар билан тузиладиган шартномаларда кейинчалик футболчи сотиладиган бўлса трансфер нархидан маълум қисми уни тарбиялаган академияга тушиши керак. Бу пуллар академия ривожи учун сарфлаб борилади.

Шунингдек, болалар футболини ривожлантириш, жойларда футболни ривожлантириш учун ҳам ҳар бир вилоят алоҳида режа тузган ҳолда иш олиб бориши керак. Чунки ҳар бир вилоятнинг ўзига хос шароити бор. Маҳаллаларда футбол майдонлари қурилиши бўйича ҳам ЎФА Футболни ривожлантириш департаменти ва "Маҳалла" жамғармаси билан биргаликда иш олиб бориш зарур", - деди Умид Аҳмаджонов.

Бундан ташқари вилоят футбол ассоциациялари вице-президентларига янги футбол мавсумига жиддий тайёргарлик кўриш бўйича ҳам топшириқлар берилди. Суперлигада қатнашаётган клублар стадионларда барча шароитларни яратишлари зарурлиги, футбол томоша қилишга ташриф буюрадиган мухлислар стадионда ҳақиқий ҳордиқ чиқариб, футбол учрашувини томоша қилишлари, таом ва ичимликлар савдосини йўлга қўйиш, барча ёшдаги мухлислар учун қулайликлар яратиш, оилавий секторлар ташкил қилиш масалалари муҳокама қилинди. Шунингдек, стадиондаги мухлислик маданиятига риоя қилиш, ўйин давомида сўкиниш, ҳакам ва футболчиларни ҳақорат қилиш каби салбий одатларга барҳам бериш зарурлиги таъкидланди.

Rating: +1   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика