Latest news

15:00"Қизилқум" Дилшод Комиловга ўринбосарлар жамоаси машғулотларида қатнашишга рухсат берди  0 14:41Эшитдик-да! Қарши давлат университети Про лигада ўйнаши мумкин  1 14:28"Олимпик-MobiUz"ни ушлаб қолишдан фойда борми? Эртага "Олимпик" тақдири такрорланмайдими?  1 14:25"Реал" очко йўқотди, "Арсенал" ва "Бавария" сенсацион тарзда тўхтатилди, Италияда янги етакчи — Еврофутбол дайжести   0 14:00Расман: "Олимпик" Фарғонага боролмайди  2 13:41Ўзбекистон МТЖ Дубайга етиб борди  8 13:04Ўзбекистонлик ҳакамлар Франция ўйинида ишлайди  0 12:43Фабио Каннаваро штабида янгилик  12 12:23Эшитдик-да! "Олимпик" Пролига сўнгги тур ўйинига бормайди  9 12:11Ўзбекистон ампутантлар терма жамоаси Малайзияга 11 та гол урди  4 11:45Аморим январда "Манчестер Юнайтед"ни кучайтиришга чақирди  3 11:21"Арсенал" ушбу мавсумда илк бор битта ўйинда иккита гол ўтказиб юборди  0 10:50Испанияда ирқчиликдан энг кўп азият чекаётган футболчи номи маълум. У Винисиус эмас  2 10:23"Барселона" "Боруссия" ҳимоячиси учун январда 40 миллион евро тўлашга тайёр  2 09:55Хаби Алонсо "Райо Вальекано"ни мағлуб эта олмаганидан сўнг ўз фикрларини билдириб ўтди  7

Умид Аҳмаджонов: "МТЖга келадиган мураббий ўз терма жамоаси билан ЖЧга йўл олган, катта тажрибага эга мураббий бўлади" News

Умид Аҳмаджонов: "МТЖга келадиган мураббий ўз терма жамоаси билан ЖЧга йўл олган, катта тажрибага эга мураббий бўлади"

ЎФФ президенти Умид Аҳмаджонов Ўзбекистон терма жамоасига келадиган янги мураббий ҳақида гапириб ўтди.

Миллий терма жамоамиз – футболимиз юзи. Ушбу терма жамоанинг натижаларига қараб ўзбек футболига Халқаро футбол жамоатчилиги баҳо беради. Шу сабабли ҳам миллий терма жамоамизнинг кучайтириш, юқори савияга олиб чиқиш учун кўплаб чора-тадбирлар амалга оширилмоқда. Жумладан, терма жамоамизга муносиб спарринг рақиблар топиш, кучли терма жамоалар билан ўртоқлик ўйинлари ўтказиш борасида ҳам музокаралар муваффақиятли якунланмоқда.

Ўзбекистон миллий терма жамоаси 2018 йилнинг март ойида Жаҳон чемпионатига йўл олган Марокаш терма жамоаси билан ўртоқлик ўйини ўтказиш борасида келишувга эришди. Шунингдек, май ойида яна бир ЖЧ иштирокчиси Эронга қарши ўйин ўтказилади.

Ўзбекистон миллий терма жамоасига тез орада хориждан кучли мураббий олиб келинади. Бу мураббий албатта ўз терма жамоаси билан Жаҳон чемпионатига йўл олган, катта тажрибага эга мураббий бўлади.

Ишончимиз, комилки, бу амалга оширилаётган ислоҳотлар тезда ўз самарасини бериб, ўзбек футболи яна юқори босқичга чиқади. Олимпия ва Миллий терма жамоаларимиз Токио ва Қатарда бўладиган Олимпиада ва Жаҳон чемпионатларига йўлланмаларни қўлга киритиб, бутун ўзбек халқини хурсанд қилишади, - дейди Умид Аҳмаджонов ЎФФ матбуот хизматига. 


ЎФФ музокара олиб бораётган мутахассислар аниқ: Билич, Маццари, Ван Марвейк...

Rating: +64   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика