Latest news

15:51Юрген Клопп Муҳаммад Салаҳ билан тортишиб қолгани ҳақида: "Биз гаплашиб олдик, барчаси ҳал"  1 15:32Куртуа мавсумнинг муҳим учрашувларида "Реал"га ёрдам бериши мумкин  1 15:05Тимур Кападзеда иккинчи финал. Бу Ўзбекистон терма жамоаларининг нечинчи финали?  14 14:46"Манчестер Юнайтед" тен Хагни ишдан бўшатишни режалаштирмаяпти  3 14:24"Ньюкасл" ҳимоячиси учун мавсум якунланди  1 14:00УЕФА сайтидаги муаммолар туфайли мухлислар Евро-2024га чипта сотиб ололмаяпти  1 13:28"Барселона"га Марко Верраттини сотиб олишни таклиф қилишди  2 13:00ЕЧЛ. Ҳафтанинг энг яхши футболчиси бўлишга даъвогарлар маълум  4 12:26"Эвертон" молиявий муаммолари туфайли Пикфордни сотишга мажбур  0 11:56"Реал"нинг яна бир футболчиси Мессининг жамоадошига айланиши мумкин  8 11:29Расман: "Ливерпуль" келаси мавсум ЕЧЛда ўйнайди  5 10:40ЦСКА устози Федотов Аббос Файзуллаевнинг жамоага қайтгани ҳақида нима деди?  9 10:19Индонезия U-23 мураббийи Шин Таэ Йонг: "Охирги имкониятдан фойдаланишга уриниб кўрамиз"  6 09:45Ироқ U-23 устози Радҳи Шенаишил: "Қўл остимдаги барча футболчилар Олимпиадага боришга муносиб"  0 09:15"Челси" собиқ мураббийини ортга қайтариш ҳаракатини бошлади   5

Улуғбек Мирзаев: "Бунёдкор"нинг 15 йиллигида "Пахтакор" ва "Бунёдкор" собиқ футболчилари ўзаро ўйнашади" News

Улуғбек Мирзаев: "Бунёдкор"нинг 15 йиллигида "Пахтакор" ва "Бунёдкор" собиқ футболчилари ўзаро ўйнашади"

Сир эмаски, Тошкентнинг “Бунёдкор” жамоаси жорий йилда ўзининг 15 йиллик юбилейини нишонламоқда.

Одатда, бундай тантаналар майдонларда катта байрам сифатида ўтказилади, бир қатор фахрий футболчилар иштирокида ўртоқлик учрашуви ташкил қилинади. Эшитишимизга қараганда, “қалдирғочлар” ҳам ушбу мавсумда бунга жиддий ёндашган ҳолда 15 йиллик байрамга юқори даражада тайёргарлик кўришни мақсад қилган. Биз бу борада батафсил маълумот олиш мақсадида клуб бош директори Улуғбек Мирзаевга юзланиб, фикрларига қулоқ тутдик.

“Ҳозирги пайтдан келиб чиқиб футбол мухлисларига биринчи галда ўзимизни илиқ саломимизни йўллаймиз. Ўйлайманки, ҳали пандемия ортда қолади ва биз яна стадионда ишқибозлар билан кўришамиз. Бу кунлар яқин, оз қолди. Барчага биринчи галда соғлик ва саломатлик тилаймиз.

Энди сиз юқорида келтирилган масалага тўхталадиган бўлсак, ҳамманинг хабари бор “Бунёдкор” жамоаси дастлаб 2005 йил 6 июлда “Нефтгазмонтаж-Қурувчи” номи билан ташкил қилинган. 15 йил оз муддат эмас, бу байрамни кўтаринки кайфиятда ва юқори савияда ўтказиш режамизда бор. Буни биз анчадан бери ўйлаб юрибмиз. Режага ўтишдан олдин бир нарсани айтиб ўтмоқчиман. Чемпионат ўйинлари табиийки, мухлисларсиз ўтказилади. Биз таъкидлаётган 15 йиллик байрамимизни ишқибозларни ташрифисиз ўтказиш мантиқсиз нарса. Агар, мухлислар қўйиладиган бўлса Суперлига тақвимидан келиб чиқиб тантаналарни санасини аниқлаштирамиз. борингки, стадионга ишқибозлар келишига рухсат тегмаса юбилейни кузга кўчиришга мажбур бўламиз. Вазият қалтис тус олса кейинги йилга кўчирамиз. Яъни ҳаммаси пандемия ҳолатига боғлиқ.

Режамизда катта шоу қилиб мухлисларни хурсанд қилиш ниятимиз бор. Шу ерда бир савол туғилади. Байрам қандай кўринишга эга бўлади? Байрамона кўриниш олишини, эстрада юлдузлари, футболимизнинг таниқли шахслари, обрўли инсонларини таклиф қилмоқчимиз. Майдонда юбилейга бағишланган яқин ўтмишдаги афсоналар ўртасида учрашув бўлади. Бунда биз клубимизнинг энг гуллаган давридаги, катта ғалабаларни қўлга киритган футболчиларини чақирмоқчимиз. 2007-2012 йиллар оралиғида жамоамизга энг азалий рақиб “Пахтакор” бўлган. Мухлислар ҳам ўша пайтдаги қизғин руҳда кечган дербиларни соғиниб қолишгани аниқ. Стадионда биз шуни ташкил қилмоқчимиз. Ўйлайманки, бу жуда катта қизиқиш уйғотади. Мана ҳозир тахминий таркибни тузишдан олдин айтишим мумкин, кўп футболчиларимиз яқин йилларда фаолиятларини якунлашганлигини биласиз. Уларнинг бирортасига хайрлашув учрашуви ташкил қилинмаган. Бир томондан биз бу ўйинга уларни юртимиз футболидаги ҳурмати учун хайрлашув ўйини мақомини бермоқчимиз. Масалан, Мурод Зуҳуров, Павел Бугало, ҳимоячилардан Ҳайрулло Каримов, Саҳоб Жўраев, Гочгули Гочгулиев, ярим ҳимояда Виктор Карпенко, Сервер Жепаров, Тимур Кападзе, ҳужумчилардан Улуғбек Бақоев, Анвар Солиев, Камолиддин Мурзоев... Тадбиримиз улар учун сўнги хайрлашув ўйини вазифасини ҳам бажаради. “Пахтакор”дан эса Темур Жўраев, Элдор Тожибоев, Боян Миладинович, Александр Клецков, Ислом Иномов, Илҳом Суюнов, Зайниддин Тожиев, Фарҳод Тожиев, Дилшод Шарофетдинов, Ғулом Ўрунов. Уларнинг бир-бирига қарши ўйинларини барча завқ билан эслайди.




Яна бир нарса кўпчиликнинг хабари бор, футболимизда тижоратлаштириш масаласи кўтарилмоқда. Клублар бундан Буёғига босқичма-босқич ўзи ҳаракат қилиши керак. Енгилликдан мураккабликка деган қоида бор. Тўғри, биз бу ўйиндан миллионлаб ишламасмиз, лекин биринчи қадамни ташлаган бўламиз. Агарда, яхши реклама ва яхши тарғибот қилсак стадионни тўлдиришимиз мумкин. Бундан ташқари шу ўйинга бағишлаб реклама шитлари бўйича алоҳида компаниялар билан шартнома тузишимиз мумкин. Қизиқишни ошириш мақсадида тижоратчи тадбиркорларни жалб қилишимиз мумкин. Буларни “Пахтакор” клуби билан биргаликда амалга оширмоқчимиз. Баъзи бир ташкилий жиҳатларда улар билан ҳам маслаҳатлашамиз. Асосий мақсад битта тадбирдан бир нечта самарага эришишдир. Афсоналарни қадрлаш, ҳурматини жойига қўйиб кузатамиз, театрлаштирилган концерт дастури, мухлислар учун қулайлик яратиш, тижорий томондан маълум бир даражада даромад олиш.

Шунингдек бундай тадбирларни вилоятлардан ҳам ўтказмоқчимиз. Фарғонада “Нефтчи” ва “Бунёдкор” афсоналари ўртасида, Мансур Саидов, Ғайрат Ҳасанов, Носир Отақўзиевлар билан. Наманганда “Навбаҳор” афсоналари билан Рашид Ғофуров, Шуҳрат Мирҳолдиршоевлар иштирокида. Қашқадарёда Ботир Қораев, Шуҳрат Тошпўлатов, Баҳодир Аннаматовлар билан ва ҳоказо. Билсангиз, жаҳондаги кўплаб мамлакатларда жамоалар фахрийлари шундай кўргазмали чиқишларни ҳар бир ҳудудларда амалга оширишади. Биз ҳам шуни йўлга қўймоқчимиз. Лекин, ҳозир пандемия шароити ва вазият ўзингизга маълум. Тақвим ва мавжуд ҳолатдан келиб чиққан ҳолда режаларимизни навбати билан бажаришга ҳаракат қиламиз”, - дейди “Бунёдкор” бош директори Улуғбек Мирзаев.



Абдулазиз Искандаров ёзиб олди
Rating: +15   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика