Latest news

19:10Ўзбекистоннинг италиялик таҳлилчиси Каннавародан таклиф, "Squadra Azzurra"нинг муваффақиятсизлиги ҳамда U-17 жаҳон чемпионати нимчорак финали ҳақида гапирди  0 18:48AS: Зидан ёзда Франция терма жамоасини бошқаради   0 18:27Конате "Ливерпуль" билан янги шартномаси ҳақида: "Бу мураккаб жараён, биз ҳамма нарсани айта олмаймиз"  1 18:00U-19 чемпионати. "Пахтакор" "Насаф"ни 3 та тўп фарқи билан мағлуб этиб, чемпионликни тантана қилди  19 17:04"Милан" "Реал" дарвозабонига эътибор қаратди  0 16:29"Бухоро" – "Нефтчи" учрашувидаги четлатиш тўғри қарорми? Суперлиганинг 28-туридаги ҳакамлик таҳлили  3 16:07"Барселона" ёзда "Боруссия Д" ҳимоячиси билан шартнома имзолашга ҳаракат қилади  0 15:40Меҳди Ҳошимнажот: "Кўпчилик Миср финалга чиқади деб ўйлаганди"  9 15:13Суперлига. 29-тур учрашувларига ҳакамлар тайинланди  9 14:53Меҳди Моҳеби: "Умид қиламанки, CAFA турниридаги ҳолат такрорланмайди"  4 14:36Вирц ёзда "Реал"га ўтадими?  5 14:08Парротт Ирландия терма жамоасининг ноёб ўйинчисига айланди  3 13:39U-19 чемпионати. "Машъал" "Бунёдкор"ни мағлуб этиб, 3-ўринни қўлга киритди  1 13:21Ўруновнинг клубдоши: "Эрон бошқа жамоа, ука"  28 12:54Ўзбекистонга қарши ўйин олдидан Эрон асосий таркибида йўқотиш  2

Улуғбек Бақоев: "Сўғдиёна" ОЧЛда ўйнашга 100 фоиз тайёр!" News

Улуғбек Бақоев: "Сўғдиёна" ОЧЛда ўйнашга 100 фоиз тайёр!"

Суперлиганинг 21-туридан ўрин олган "Андижон" - "Сўғдиёна" (0:0) учрашувидан кейин меҳмонлар бош мураббийи Улуғбек Бақоев ўз фикрларини билдирди.





"Чемпионат якунига етиб бормоқда, агар мусобақа жадвалига қарасак "Андижон" учун ҳам, биз учун ҳам очколар керак эди. Иккала томон ҳам тартибли ўйнашга интилди. Албатта дуранг натижа биз учун ёмон натижа. Йигитларга ўйин учун раҳмат айтаман, "Андижон" жамоасига кейинги баҳсларда омад тилайман", - дейди Улуғбек Бақоев.

- "Сўғдиёна" айни пайтда иккинчи ўринда бормоқда. Аммо шунга қарамай клубни танқид қилаётганлар ҳам бор. Уларга қандай муносабатдасиз?

- Ҳозир мусобақа жадвалининг юқорисида ҳам, пастида ҳам пойга жуда жиддий кечмоқда. Ўйлашимча охирги тургача жамоалар кўп очко йўқотишади, аммо бир нарсани айта оламан: "Сўғдиёна" охиригача курашади. Худо хоҳласа "Сўғдиёна" медаллардан бирини қўлга киритади.

- Бугун жамоа етакчилари Норхонов ва Ҳасанов майдонда йўқолиб қолишди. Иккинчи таймда улар алмаштирилди...

- Бу "Андижон" жамоасининг хизмати деб ўйлайман. Аммо шунга қарамай Норхоновда 1-2та вазият бўлди, ўша вазиятларда "Андижон" посбони яхши ўйнади. Шу боис бунда қўрқинчли ҳеч нима йўқ.

- Агар "Сўғдиёна" иккинчи ўринни сақлаб қолса ОЧЛда иштирок этиши мумкин. Жамоа бунга тайёрми?

- 100 фоиз тайёр! Барча томонлама тайёрмиз. Аммо дастлаб ўша йўлланмани қўлга киритишимиз керак, кейин бу ҳақда гаплашсак тўғри бўлади.

Rating: -19   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика