Latest news

00:55Вадим Абрамов: "Захирадан тушганлар ўйинни кучайтира олмади"  1 00:50АПЛ. "Манчестер Юнайтед" "Челси"дан устун келди, манчестерликлар рақиб 10 киши бўлиб қолганда иккита гол уришди  55 00:31"Яхшигина "тўда" йиғилди. Сервер Жепаров - "Афсоналар кубоги" ва УЕФА мураббийлик лицензияси учун ўқиш ҳақида  1 00:06Вадим Абрамов: "Захирадан тушганлар ўйинни кучайтира олмади"  3 23:50ОПЛ. "Сабаҳ" ўз уйида ишончли ғалабага эришди, Раҳмоналиев 90 дақиқа ҳаракат қилди  3 23:27Тимур Кападзе - Англияда. Мутахассис у ерда нима қилмоқда?  17 22:59Александр Хомяков: "Нимани режа қилган бўлсак, ҳаммаси ўхшади"  7 22:50Суперлига. "Навбаҳор" "Бухоро"га йирик ҳисобда ютқазди, "Қўқон-1912" эса "Хоразм" билан дуранг ўйнади  5 22:32Сергей Лушчан: "Ҳассага таянган кампир майдонга чиқса ҳам олтита гол урарди"  27 22:15Ҳаким Фузайлов: "Агар гол урмасак керакли очколарни қўлга кирита олмаймиз"  1 21:44Баҳром Ҳайдаров: "Дуранг бизни ҳам, рақибни ҳам қониқтирмади"  1 21:28Ла Лига. "Реал" тўхтамаяпти, Алонсо жамоаси бешинчи ўйинда ҳам ғалаба қозонди  24 21:15Суперлига. "Нефтчи" марказий тўқнашувда "Динамо"дан устун келди ва пешқадам "Насаф"га анча яқинлашди  81 21:05Бундеслига. "Бавария" меҳмонда "Хоффенхайм"ни қийинчиликсиз таслим этди  3 20:17"Верона" — "Ювентус". Таркиблар маълум  9

Улуғбек Бақоев: "Мағлубиятда ҳеч кимни айбламоқчи эмасман" News

Улуғбек Бақоев: "Мағлубиятда ҳеч кимни айбламоқчи эмасман"

Суперлига 7-тур доирасидаги "Навбаҳор" - "Сўғдиёна" (3:1) учрашувидан кейин меҳмонлар устози Улуғбек Бақоев ўйин ҳақидаги фикрлари билан ўртоқлашди.

"Навбаҳор" жамоасини ғалаба билан табриклайман ва келгуси ўйинларда бугунги рақибимизга омад тиламан. Ўйин тақдири биринчи бўлимдаёқ ҳал этилди. Тезкор гол ва иккинчи ўтказиб юборилган гол барчасини барбод қилди. "Навбаҳор" биздан кўра тезкор ҳаракатланди. Футболда ҳеч ким бундай ҳолатлардан суғурталанмаган. Ким гол урса ютади.

Танаффусда футболчиларни руҳлантиришга, 3:0 ҳисоби бу ҳали мағлубият эмаслигини таъкидладим. Авваламбор ўзларини ҳурмат қилишларини сўрадим. Иккинчи таймда ўйин бироз яхшиланди. Лекин натижа ҳаммасини кўрсатиб турибди. Биринчи бўлимдаёқ учта гол ўтказиб юбориш кўп. Буни қабул қилиш эса осон эмас. Сабр қилган ҳолда келгуси ўйинларга тайёргарлик кўрамиз.

Мағлубиятда айнан кимнидир айблашни истамайман. Ўйинни чуқур таҳлил қиламиз ва тегишли хулосага келамиз. Ҳозир ҳеч кимни айбламоқчи эмасман. 

"Навбаҳор"га доим яхши муносабатда бўлганман. Ўйнаган давримда ёқимли хотиралар қолган. Бу ердаги муҳит ва жамоа яхши. Ҳар бир мураббий ўз фалсафаси ва услубига монанд селекция ишларини олиб боради. Ҳозир эса қўл остимдаги футболчилардан фойдаланишга тўғри келади. Трансфер бозори пайтида ўзимизга керакли футболчиларни жалб этиш борасида раҳбарият билан гаплашамиз", - деди Улуғбек Бақоев.


Rating: +16   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика