Latest news

08:15Sofascore. Ҳусанов бугунги учрашувда неча баҳога лойиқ кўрилди?  0 07:50Ўзбек футболчи учун тарихий кунда "Манчестер Сити" "Ал Айн"ни жуда йирик ҳисобда мағлуб этди  17 07:40Суперлига. "Пахтакор" "Қўқон-1912" устидан ишончли ҳисобда ғалаба қозонди, "Шўртан"да эса камбек  0 07:20Суперлига. Бугун 13-тур якунланади  3 02:36Камолиддин Тожиев: "Ўринбоевнинг таклифи бор. Насиб қилса, у кетади"  2 02:31Баҳром Ҳайдаров: "Бугунги натижа адолатли бўлди"  2 02:04КЖЧ. 7-дақиқадаёқ бир киши кам бўлиб қолган "Реал" "Пачука"га 3 та гол урди  132 00:35Погба янги клуби деярли маълум  3 23:50Элдор Мойлиев: "Вазиятни ўнглаш учун ютмасак бўлмасди"  2 23:31Февзи Давлетов: "Ўйин қизил карточкага қадар давом этди"  2 23:03КЖЧ. "Ювентус" "Видад"ни йирик ҳисобда мағлуб этди, Йилдиздан дубль  6 22:30Ильгиз Танташев клублар ўртасидаги Жаҳон чемпионатида навбатдаги ўйинга тайинланди  7 22:05Суперлига. "Шўртан" ўз майдонида бир киши кам "Сурхон" устидан иродали ғалабани тантана қилди  7 22:00Суперлига. "Пахтакор" ўз майдонида бир киши кам бўлиб қолган "Қўқон-1912"ни мағлуб этди  76 20:58"Атлетико"га Парти керакмас  1

Улуғбек Бақоев: "Иорданиядан ўтиш учун бор кучни ишга соламиз" News

Улуғбек Бақоев: "Иорданиядан ўтиш учун бор кучни ишга соламиз"

2 сентябрдан бошлаб миллий терма жамоамиз тўлиқ таркиб билан Иорданияга қарши тайёргарликни давом эттирди.
3 сентбярдаги машғулотлар кечки пайт “Жар” стадионида ўтказилди. Бир ярим соат давом этган машғулотдан сўнг бизда Улуғбек Бақоев билан суҳбат қилиш фикри туғилди. Нега айнан Бақоевлигини интервьюни ўқигач билиб олишингиз мумкин.
 
-   Улуғбек ака, Иордания билан ўйинга тайёргарлик қандай кетяпти?

-   1 сентябрь куни Қозоғистон чемпионатида ўйинимиз бўлди. Ўйинни ўтказгач, эртаси куни Тошкентга келдим. Бугундан эса терма жамоа машғулотларига киришдим. Бўлажак баҳсга тайёргарлик яхши кетяпти. Ҳамманинг кайфияти юқори ва ҳамманинг миясида бир фикр мавжуд: нима қилиб бўлса-да Иордания тўсиғидан ўтиш.

-   Мухлисларимиз икки ўйин натижасига кўра Иорданияни мағлуб этишимизга шубҳа қилишмаяпти. Лекин кейинги босқичда Жанубий Америка вакили билан тўп суриш...

-   Келинг, олдинлаб кетмайлик. Аввал Иордания масаласини ҳал қилайлик, ундан кейин нима бўлишини вақт кўрсатади.

-   Ҳозирги Иордания ҳақида қандай фикрдасиз?

-   Улар ҳам. Биз ҳам гуруҳда учинчи ўринни эгалладик. Албатта, бизда биринчи ё иккинчи ўрин билан тўғридан тўғри жаҳон чемпионатига бориш имконияти бор эди. Аммо сўнгги турда Жанубий Кореянинг кутилмаганда ўз уйида Эронга имкониятни бой бериши ҳаммасини чиппакка чиқарди. Иордания – жиддий рақиб ва улардан ўтиш осон бўлмайди.

-   2011 йилги Осиё чемпионатида айнан сизнинг икки голингиз Иорданияга қарши ўйинда терма жамоа учун ярим финал эшигини очганди. Бу ўйин ҳозирча Иорданияга қарши охирги расмий баҳсимиз бўлиб турибди.

-   Бундай ўйинларни унутиб бўларканми. Албатта, ўша беллашув ва иккита голим кечагидек эсимда. Ўшанда 2-рақамда майдонга тушгандим. Ўшанда ҳам иорданияликлар бизга жиддий қаршилик кўрсатишганди. Бу сафарги тўқнашувнинг ҳам осон кечмаслиги аниқ.

-   Асосий таркибда майдонга тушишга тайёрмисиз?

-   Буни бош мураббий ҳал қилади. Ўзимга қолса ҳар доим асосий таркибда тўп суришга тайёр турганман.

Хайрулла ХОЛИҚОВ суҳбатлашди.
Rating:    

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика