Latest news

20:56ЕЧЛда ҳафта футболчиси маълум қилинди  0 20:35Расман: "Динамо" Жалолиддин Жумабоев билан шартномани узайтирди  0 20:15Эвра: "Аморим "Манчестер Юнайтед" учун жонини беришга тайёр"  3 19:53"Интер" ҳимоячиси йил охиригача сафдан чиқди  0 19:38Расман: "Динамо" Санжар Қодирқулов билан шартномани узайтирди  1 19:19Расман: Олександр Кучеренко - "Локомотив" футболчиси  2 18:57Манба: "Милан" Алиссон билан шартнома тузмоқчи  2 18:29"Челси" ва "Реал" "Ноттингем Форест" футболчисига қизиқмоқда  1 17:59Мадуэке: "Арсенал" Чемпионлар Лигасини ютиши мумкин"  5 17:32Ҳоланд: "Мана шундай ўйинлар учун футбол ўйнаймиз"  7 17:03Расман: "Пахтакор" ва "Динамо" собиқ устози "Қўқон-1912" бош мураббийига айланди  10 16:36Родриго: "Реал" ҳали ишлаши керак бўлган жиҳатлар бор"  3 16:07Асенсио: "Биз Хаби Алонсони 100 фоиз қўллаб-қувватлаймиз"  2 15:38Салоҳ Слотдан узр сўрамади  6 15:10"Бавария" асосий ўйинчиси билан битимни узайтирмоқчи  0

Улуғбек Бакаев: "Иккинчи бўлимдаги фаоллигимиз ғалабамизга замин яратди" News

Улуғбек Бакаев: "Иккинчи бўлимдаги фаоллигимиз ғалабамизга замин яратди"

Про лиганинг 10-туридан ўрин олган "Хоразм" - "Бухоро" (0:1) учрашувидан сўнг меҳмонлар бош мураббийи Улуғбек Бакаев матбуот анжуманида иштирок этди.

Ўйин ҳақида

- Учрашувда ғалабага эришдик. Бироқ, таъкидлаш жоиз "Хоразм" жамоаси бугун жуда яхши ўйин намойиш этди. Биринчи бўлимда жиддий қаршиликларга дуч келдик. Иккинчи бўлимда ўйинимиз кучайди, йигитлар ўзларини ҳар томонлама кўрсата бошлашди. Ҳужумлар ташкил этдик, тўп назоратини амалга оширдик. Шунинг натижасида ўйиннинг сўнги дақиқаларида гол киритишга муваффақ бўлдик. Жамоасиз вакилларини ғалаба билан табриклайман. "Хоразм" жамоасига навбатдаги учрашувларда омад тилайман.

- Жамоа таркибида тажрибали футболчилар кўп. Мақсад фақат Суперлигадан чиқишга қаратилганми? Ёки айни таркиб билан Суперлигада ҳам давом этиш режаси борми?

- Бу жуда тўғри савол. Бизда тажрибали футболчилар бор. Уларнинг ёнида ёш футболчилар ҳам бор. Биз босқичма-босқич "Бухоро"ни Суперлигада узоқ йиллар ўйнай оладиган рақобатбардош жамоа айлантириш режаси асосида ишлаяпмиз.

Rating: +1   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика