Latest news

20:00АПЛ. Якуний 10та ўйин бўлиб ўтмоқда, бугун чемпион номи аниқ бўлади (онлайн ҳисоб)  9 19:58Алексей Евстафеев "Дўстлик" бош мураббийи этиб тайинланди  0 19:34FourFourTwo талқинига кўра Европада ўйнаган энг яхши аргентиналик футболчи номи маълум  3 19:00Суперлига. "Навбаҳор" — "Нефтчи" 0:0 (матнли трансляция)  29 18:59Суперлига. ОКМК – "Сўғдиёна" 2:2 (матнли трансляция)  6 18:35Серия А. "Сассуоло" - "Кальяри" 0:2  0 18:24РПЛ. "Рубин" меҳмонда "Спартак"га мағлуб бўлди, Раҳмоналиев 64 дақиқа ҳаракат қилди, Ашурматов эса...  0 17:52"Навбаҳор" — "Нефтчи". Таркиблар маълум  13 17:25А Серия. “Кальяри“ меҳмонда муҳим ғалабани қўлга киритиб, деярли А Серияда қолишни кафолатлади. Шомуродов 45 дақиқа ҳаракат қилди  12 16:58"Андижон" ўз уйида ўтган шиддатли баҳсда "Металлург" билан дуранг ўйнаган баҳсдан ФОТОГАЛЕРЕЯ  0 15:54"Бавария" бошқа мураббийлардан рад жавобини олганига қарамай, Зидан вариантини кўриб чиқмайди  2 15:02Владимир Бубанья: "Андижон" мухлислари Осиёда энг зўрлари. Мухлислар олдида қарздормиз"  7 14:29"Сассуоло" — "Кальяри". Шомуродов асосий таркибдами?  9 14:05Суперлиганинг қолдирилган 4 та учрашуви сабаб июнь ойи тақвимида ўзгариш юз берди  0 13:40"Мерседес" "Запорожец"ни чангида қолдириб кетди — футбол мураббийи бўлишдан бошқа ҳамма ишни қилишга рози банк мутахассиси ғолиб бўлган Европа чемпионатини ёдга оламиз  0

Улуғбек Бакаев: "Денисов ва Мусаевлар умумий гуруҳга қайтишди" News

Улуғбек Бакаев: "Денисов ва Мусаевлар умумий гуруҳга қайтишди"

"Машъал" - "Бухоро" учрашувидан (0:0) сўнг меҳмонлар устози Улуғбек Бакаев матбуот анжуманида иштирок этди.

Ўйин ҳақида

- Гол бўлмади, аммо баҳс қизиқ ўтди. Йигитларга раҳмат айтаман ва кейинги баҳсга тайёрланамиз. Учрашув бошидаги жароҳат туфайли таркибда ўзгришлар бўлиб кетди, кучли жамоа билан дуранг қайд этдик.

- Денисов ва Фозил Мусаевларда жароҳат борми?

- Уларнинг иккисида кичик жароҳат бор эди. Йигитлар умумий машғулотларга қайтишди ва тез орада ўйинларда жамоага ёрдам беришади.

- "Бухоро" ва "Машъал" гуруҳдаги ҳолатдан келиб чиқиб натижа учун ўйнади. Бу баҳс ОКМКга қарши учрашувга тайёргарлик вазифасини ўтадими?

- Биринчи навбатда гуруҳ жадвалидаги ҳолатга қараб ўйнадик. Кўпроқ натижага эътибор қаратдик, "Машъал"да бир нечта вазиятлар бўлди. 0:0 ҳисоби бизни қониқтирмаслиги мумкин, чунки улар кейинги турда "Арал Академия"га қарши ўйнайди. Олдимизга қўйилган кейинги босқичга йўл олиш вазифасини муваффақиятли бажармоқчимиз.

- "Бухоро" ва "Машъал" ўртасида қисқа вақт ичида 2та учрашув бўлиб ўтди ва иккала ўйинда ҳам ҳисоб очилмади. Бу жамоалар бир-бирига ноқулай рақибларми?

- Иккала жамоанинг кучи тенг бўлса керак. Бундай курашларга бой баҳслар ёшларга ўсишда катта ёрдам беради. "Машъал" билан яна 3та ўйинимиз бор, кўрамиз, ким кучлироқ бўлар экан.

- Қатардаги U23 Осиё Кубогида иштирок этаётган йигитларимизга нима деган бўлардингиз?

- Улар Олимпиадага чиқишини жудаям хоҳлайман. Бу бутун ўзбек халқи учун, ёшларимиз учун катта байрам, муваффақият бўлади. Уларга омад тилайман. Мамлакатимизга қаҳрамон бўлиб қайтишсин.


Rating:    

Comments

+2   
23 apr 08:16:38
Туйгун
Машал билан Бухорони бюжети орасида ер билан осмонча фарк бор. Бухоро шунча катта бюжети билан машал даражасида уйнаяпди. Кимларни кулида колди кухна шахар футболи
+1   
23 apr 05:12:09
Farxod Farxod
Ey axmoq
Sani byudjetingni qara
Mashalni byudjetiga qara
Bor tiyinga qimmat trener ekan bu òzi
   
23 apr 23:06:25
Bexzodbek Mannopov
Бақоев нимага Бакаев бўп қолди ҳеч тушунмаябман шуни
   
23 apr 11:27:14
Бафо Нарзуллаев
Группадан 2 команда чикса....Окмк охирги турда Бухорони ютса..Машъал Арал фармни, Бухоро группада колиб кетади. .
   
23 apr 01:31:40
Abduvoris
Futbolchi paytida Baqoyev trener bosa Bakaev. Logika ??
-2   
23 apr 06:23:04
Туйгун
Пазор Бакаев
championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика