Latest news

01:17U-17 ЖЧ. Нимчорак финал ўйинлари вақти маълум бўлди  1 00:30Суперлига. "Динамо" – "Андижон" 2:0  0 00:25U-17 Жаҳон чемпионати. Хорватия - Ўзбекистон 1:1 (пенальтилар 3:4)  4 00:20Хорватия U-17 бош мураббийи: "Пенальти лоторея эмас. Ўсмирларни йиғлаб турган ҳолатда кўриш оғир"  8 23:42Ўртоқлик ўйинлари. Бразилия Сенегални, Чили эса Россияни мағлуб этди  0 22:57U-17 Жаҳон чемпионати. Ўзбекистон U-17 терма жамоаси пенальтилар сериясида Хорватияни енгиб, кейинги босқичга йўл олди  260 22:37"Барселона", "Бавария" ва "Манчестер Юнайтед" Влахович атрофидаги вазиятни кузатиб бормоқда  3 21:28ЖЧ саралаши. Қозоғистон ўз уйида Бельгия билан дуранг ўйнади  16 21:21Ўзбекистон МТЖ. Алижонов бугунги машғулотда иштирок этмади  5 21:06U-17 Жаҳон чемпионати. Ўзбекистон 1/8 финалга чиқса асосий ҳимоячимиз майдонга туша олмайди  8 20:50Максим Шацких: "Ҳаммасига ўзим айбдорман"  13 20:47Вадим Абрамов: "Чемпионат тугашига иккита тур қолганида масъулиятни тўлиқ ҳис қилиб турибмиз"  7 20:30Хорватия - юлдузлар фабрикаси. Бу жамоани 12 йил олдин мағлуб этганмиз  2 19:49"Пахтакор" — "Насаф". Терма жамоадаги ўйинчилар баҳсга бир кун қолганда келишади  9 19:26U-17 ЖЧ. Хорватия — Ўзбекистон ўйини учун ҳамюртларимиз таркиби маълум, Сарсенбаев асосий таркибда  11

Улуғбек Бакаев: "Арал" билан баҳсдаги дуранг адолатли натижа" News

Улуғбек Бакаев: "Арал" билан баҳсдаги дуранг адолатли натижа"

Про лиганинг 6-туридан ўрин олган "Арал" - "Бухоро" (0:0) учрашувидан кейин меҳмонлар устози Улуғбек Бакаев ўз фикрларини билдирди.

"Бугун иккита курашувчан жамоа тўқнаш келди. Балки футбол сифати бироз пастроқ бўлгандир, аммо курашга интилиш юқори даражада бўлди. Бугунги ўйин учун йигитларга раҳмат айтаман, "Арал"га кейинги ўйинларда ҳам омад тилайман", - деди Улуғбек Бакаев.

- "Арал"дан қандай ўйин кутгандингиз?

- Жамоанинг олдинги учрашувларини ўрганиб чиққандик. Кучли ва кучсиз томонларини билардик. Тайёрланишга вақт кам эди, йўл ҳам узоқ эди. Барчасини ҳисобга олсак дуранг адолатли натижа бўлди.

- Бугун Виталий Денисов ва Даврон Ҳошимов нима учун захирада қолдирилди?

- Иккала футболчи ҳам жароҳатдан кейин тикланишмоқда. Ростини айтаман, уларни аядик. Агар зарурат туғилиб қолганида уларни майдонга туширишимиз мумкин бўларди.

- Бугун ўз вақтида кучли ўйин кўрсатган икки ҳужумчи Қутибоев ва Бакаев жамоалари тўқнаш келди. Бугунги кунда нима учун шундай ҳужумчилар йўқ?

- Бунга кўплаб факторлар сабаб. Машғулотлардаги ҳаракатлар, голни сезиш, зарба бериш ва бошқалар. Шулар устида кўпроқ ишлаш керак.


Aral

PRO liga. Round 6

03/05/2024, 17:30

0
:
0
Finished

Bukhara

45'
90'

Rating: +1   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика