Latest news

15:05Равшан Ҳайдаров рекордчи, Кападзеда иккинчи финал. Бу Ўзбекистон терма жамоаларининг нечинчи финали?  0 14:46"Манчестер Юнайтед" тен Хагни ишдан бўшатишни режалаштирмаяпти  1 14:24"Ньюкасл" ҳимоячиси учун мавсум якунланди  1 14:00УЕФА сайтидаги муаммолар туфайли мухлислар Евро-2024га чипта сотиб ололмаяпти  1 13:28"Барселона"га Марко Верраттини сотиб олишни таклиф қилишди  2 13:00ЕЧЛ. Ҳафтанинг энг яхши футболчиси бўлишга даъвогарлар маълум  3 12:26"Эвертон" молиявий муаммолари туфайли Пикфордни сотишга мажбур  0 11:56"Реал"нинг яна бир футболчиси Мессининг жамоадошига айланиши мумкин  7 11:29Расман: "Ливерпуль" келаси мавсум ЕЧЛда ўйнайди  2 10:40ЦСКА устози Федотов Аббос Файзуллаевнинг жамоага қайтгани ҳақида нима деди?  6 10:19Индонезия U-23 мураббийи Шин Таэ Йонг: "Охирги имкониятдан фойдаланишга уриниб кўрамиз"  6 09:45Ироқ U-23 устози Радҳи Шенаишил: "Қўл остимдаги барча футболчилар Олимпиадага боришга муносиб"  0 09:15"Челси" собиқ мураббийини ортга қайтариш ҳаракатини бошлади   5 08:48Ди Мария янги мавсумда Мессининг жамоадошига айланадими?  8 08:25ФАКТ. Ўзбекистон U-23 Осиё кубокларида Японияга ютқазмаган   17

Уларга нимадир бўлдими? Анчадан бери Суперлигага қўйилмаётган ҳакамлар News

Уларга нимадир бўлдими? Анчадан бери Суперлигага қўйилмаётган ҳакамлар

Ўзбек футболида жамоалар, футболчилар, мураббийлар қатори ҳакамлар фаолиятини ҳам кузатиб боришга ҳаракат қиламиз.

Охирги пайтларда 12 ноябрь куни ЎФАда ҳакамлар борасида катта йиғилиш бўлгани бот-бот тилга олиняпти. Йиғилиш бўлиб ўтганидан ва унинг ёпиқ кечганидан хабаримиз бор, бу ҳақда кўпчилик айтиб ҳам бўлди. Лекин айнан нималар бўлгани ҳақида маълумот олишга қийналяпмиз. Бугунги ошкоралик замонида мажлисларнинг ёпиқ тарзда ўтиши бироз ғалатидек кўринмаяптими, ҳатто ҳокимлар ҳам бемалол очиқ мулоқот қиладиган кунлар келган бир пайтда. 

Майли, бу бошқа масала. Бизни қизиқтираётган мавзу бошқа. Эътибор берган бўлсангиз, негадир баъзи ҳакамлар анчадан бери Суперлигада кўринмай қолди. Уларга нимадир бўлдими, мазаси жойидами, тест яхши чиқмадими ёки четлатилдими - бир нима дейиш қийин. Чунки ҳеч ким бу ҳақда расмий маълумот бераётгани йўқ. 

Яна бир гапни эшитдикки, 12 ноябрдаги йиғилишдан сўнг Ҳакамлар қўмитаси раҳбари Арслон Ҳотамов ўз лавозимидан бўшатилибди. Аслида-ку у кишининг қачон тайинланганидан бехабар қолиб кетгандик. ЎФА Бекзод Арипов қўмитага раҳбар бўлгани ҳақида хабар чоп этгани ёдимизда. Лекин шундан сўнг ҳеч нарса ёзмади. Бекзод Арипов кетиб, ўрнига Арслон Ҳотамов келгани ҳақида ҳам лом-мим дейилмади. Ҳозир қўмитани ким бошқаряпти, буни ҳам билмаймиз.

Вақти келса албатта бу савол ҳам ўз жавобини топади. Ҳозирча ўйинларга қўйилмаётган ҳакамларга тўхталиб ўтамиз. Баъзи ҳакамлар анчадан бери Суперлигада кўринмай қолишди. Булар - Шерзод Қосимов, Жасур Мухторов, Темур Тўхтасинов, Рустам Лутфуллин ва Асиз Асимов. 


Шерзод Қосимов - охирги марта 19-турда ишлаган

Шерзод Қосимов охирги марта 19-турдан ўрин олган "Машъал" - АГМК учрашувини бошқарганди. Ўша баҳсда АГМК 2:0 ҳисобида ғалаба қозонган. Шундан бери тўртта тур ўтди ҳамки, Қосимов биронта беллашувга тайинлангани йўқ. Бу ҳакам 21-турнинг "Бухоро" - "Сўғдиёна" баҳсида ишлаши керак эди, аммо ўрнига Аҳрол Рисқуллаев тайинлангани ёдимизда. Ўшанда Ҳакамлар қўмитаси раҳбари Арслон Ҳотамовга мурожаат қилганимизда, "Шерзод касал бўлиб қолди, ҳаммамиз иссиқ жонмиз" деб жавоб берганди.


Жасур Мухторов - охирги марта 20-турда ишлаган

Ёш ҳакамлардан бири Жасур Мухторов ҳам мана уч турдирки ўйинларга қўйилмаяпти. У охирги марта 20-турдан ўрин олган "Машъал" - "Қўқон-1912" учрашувида ишлаган. Бу баҳсда қўқонликлар 2:1 ҳисобида ғалаба қозонган. Қизиқ, негадир бу ҳакам ҳам "Машъал" иштирокидаги баҳсни бошқарганидан сўнг кўринмай қолди.


Темур Тўхтасинов - охирги марта 20-турда ишлаган

Андижонлик ҳакам Темур Тўхтасинов охирги 3 турдан бери тайинланмади. Бу ҳакам Суперлигада сўнгги бор "Сурхон" - "Пахтакор" беллашувини бошқарган ва мазкур баҳс "Пахтакор"нинг 6:0 ҳисобдаги ғалабаси билан якун топган.


Рустам Лутфуллин - охирги марта 17-турда ишлаган

Рустам Лутфуллин ҳали ёш, калласи ҳам жойида. У таниқли собиқ ҳакам Ноил Лутфуллиннинг ўғли. Лекин шу бола 17-турдан бери кўринмай қолди. Рустам охирги марта 17-турнинг АГМК - "Қизилқум" баҳсида ишлаган экан. Эсингизда бўлса, бу ўйинда "Қизилқум" футболчиси Эркин Бойдуллаев четлатилган, АГМК эса 2:1 ҳисобида ғалаба қозонганди. Ўйиндан кейин "Қизилқум" бош менежери Ҳамиджон Актамов "Биринчи таймда футбол ўйнадик, иккинчи тайм цирк бўлди" деганди.


Азиз Асимов - охирги марта 8-турда ишлаган

Азиз Асимов ОФК ҳакамларидан бири ҳисобланади. У бир неча бор ОЧЛ баҳсларини бошқарган. Лекин бу ҳакам 8-турдан бери ўйинларга қўйилмаяпти. У охирги марта "Насаф" - "Металлург" баҳсини бошқарган ва бунда "Насаф" 1:0 ҳисобида зафар қучган. Шундан бери 15та тур ўтибдики, унинг бирорта беллашувга қўйилмагани ғалати.

Rating: +17   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика