Latest news

08:52«Манчестер Юнайтед»нинг етакчиси ёзда жамоани тарк этиши мумкин  2 08:21Sofascore. Кечаги учрашувда энг катта баҳо олган футболчи маълум. У Вини эмас!  5 07:49Карло Анчелотти кечаги дурангдан сўнг нималар деди?  10 07:20«Бавария» — «Реал Мадрид» учрашувининг «man of the match» соҳиби маълум  6 06:15 Чемпионлар лигаси 1/2 финал. "Бавария" - "Реал Мадрид" 2:2   1 01:52Голларга бой ўтган баҳсда «Бавария» ва «Реал Мадрид» ўзаро дуранг ўйнади  219 00:59"Интер" чемпионлигини нишонламоқчи бўлган мухлис парадга кўк сигир етаклаб чиқди  3 00:32Жака мураббийликда ўзини синаб кўрмоқчи  0 00:15Жоржиньо "Арсенал" билан шартномани узайтирмоқчи  0 23:48"Барселона" "Реал" собиқ футболчиси билан алоқага чиқди. Мадридликлар уни қайтаришни хоҳламади  2 23:23"Clash of Clans" видеоўйинида Холанд қиёфаси пайдо бўлади  9 23:00ЕЧЛ. "Бавария" — "Реал". Таркиблар маълум  29 22:46Рюдигер: "15 ёшга қадар тўшагимни ҳўллаб чиқардим. Бунинг уяладиган жойи йўқ"  8 22:29Эрон футзал терма жамоаси Бразилияга қарши ўртоқлик учрашуви ўтказмоқчи  1 22:14"Ланс" марказий ҳимоячиси клубдан кетиши мумкин  4

Улар янада кучлироқ бўлиб қайтиши лозим ёхуд 2022 йилнинг энг омадсиз ўзбек спортчилари News

Улар янада кучлироқ бўлиб қайтиши лозим ёхуд 2022 йилнинг энг омадсиз ўзбек спортчилари

Tags :  Olamsport.com
Уларга 2022 йилда чиндан ҳам омад кулиб боқмади, деб айта оламиз.

Ҳа, 2022 йил ҳам якунига етиб бўлди, бир қанча спорт турларида, йўналишларда муваффақиятга эришилди, тескариси ҳам бўлди (ҳа муваффақият бор жойда унинг салбий "шериги" ҳам албатта бўлади). Йил якунида эса барчанинг уйида "оливье" салати ҳам паққос тушириб бўлинди:) Энди ўтган йилда унчалик ҳам омади чопмаган ўзбек спортчилари ҳақида "дардлашамиз".

Биринчи навбатда шуни таъкидлашни истардимки, ўтган йил давомида ўзбек спортчилари ҳар жабҳада фаол бўлишди, ижтимоий тармоқларда ҳам, мусобақаларда ҳам. Аммо шундай спортчиларимиз ҳам бўлди-ки, 2022 йил улар учун унчалик ҳам омадли ўтди, дея олмаймиз...

Зарруҳ Адашев

Самарқандлик собиқ UFC жангчиси 2022 йил давомида бир маротаба октагонга кўтарилди (4 июнь куни ямайкалик Оде Осборн 11-5 га қарши). Очиғи, бу жанг ҳамюртимиз учун UFC'даги сўнгги имкон эди (шартнома жиҳатидан ҳам), аммо Зарруҳ Осборнга илк раунддаёқ имкониятни бой бериб қўйди ва ташкилотдан кетди. Осборнгача Зарруҳ бу промоушенда учта жанг ўтказиб улгурган эди (иккита жангда мағлубият, яна биттасида ғалаба). Адашев 2022 йилда UFC'га Bellator'дан 3:1 рекорд билан ўтган эди, ҳикоя якунида эса бу рақамлар 4:4 га айланди. Қисқа қилиб айтганда, UFC ва Bellator ўртасидаги даража фарқини биз афсуски, ҳамюртимиз мисолида гувоҳига айландик.



Адашев Осборнга мағлуб бўлганидан сўнг, 4:4 рекордида UFC'даги "жони" тугади ва ушбу ташкилот билан хайрлашди. Хайрлашув сўзларида у илк бора шартнома имзолаётганларидаёқ яхши ҳиссиётлар қолмаганини таъкидлаб ўтган эди. Ҳамюртимиз фаолияти шу билан тўхтаб қолмаслиги, у яна жанг қилишини билдирди. Тўғри, кўпчилик мухлислар Зарруҳни яхши таассуротлар билан ёдга олишмайди, бу хато фикри ожизимча. Ҳамюртимизнинг юқори назоратида бошланган жангни ҳам кўрдик, хусусан сўнгги жанги. Унга шунчаки бу йилда, умуман UFC'даги кичик "саёҳати"да омад етишмади. Умид қиламизки, февраль ойида бўлиб ўтадиган навбатдаги жангида Самарқанд ўғлони ҳудди таҳаллусида бўлгани каби "шердек" ғалабага эришиб, мухлисларини хурсанд қилади. Ҳар ҳолда, унда исботлаши лозим бўлган нарсалар талайгина...

Маҳмуд Мурадов

UFC'га биринчи бўлиб "қадам қўйган", ўрта вазнда дунё рейтингида 32-ўринда турувчи ҳамюртимиз...


Материалнинг тўлиқ қисмини қуйидаги саҳифада ўқинг > > > Улар янада кучлироқ бўлиб қайтиши лозим ёхуд 2022 йилнинг энг омадсиз ўзбек спортчилари

Rating:    

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика