Latest news

19:43Бруну Фернандеш бошқа клубга ўтиши мумкин  0 19:15"Насаф" — "Локомотив" 1:0 (матнли трансляция)  15 19:02"Андижон" - "Пахтакор" 0:2 (матнли трансляция)  50 19:00ҚПЛ. "Қайрат" ўз майдонида "Шахтёр"ни қабул қилмоқда (онлайн ҳисоб)  0 17:37"Ливерпуль" Бразилия терма жамоаси ўйинчиси учун курашга қўшилди  1 17:08"Севилья"га янги бош мураббий тайинланди  0 16:34"Реал" ва Мбаппе барча ҳужжатларни имзолашди, Килиан – "Мадрид" ўйинчиси (Фабрицио Романо)  17 16:12"Пахтакор" 2020 йилдан буён сафарда"Андижон"ни мағлуб эта олмаяпти  12 15:59"Насаф" ўз майдонида 2018 йилдан буён "Локомотив"ни юта олмаяпти  9 15:56Холанднинг "Манчестер Сити"даги келажаги маълум  2 15:27"Боруссия" "Манчестер Юнайтед" билан музокаралар олиб боради  0 14:58Кьеллини Евро-2024 фаворитларини айтди  0 14:12Роналду икки юлдуз билан музокаралар олиб бормоқда, улар ким эканлиги маълум  6 13:32Родриго "Реал"дан кетиши ҳақидаги саволга жавоб берди  2 12:55Расман: Жозе Моуринью — "Фенербахче" бош мураббийи  12

Украиналик ҳужумчи, "Машъал" устози ва қалқони — Про лига 5-тур лауреатлари News

Украиналик ҳужумчи, "Машъал" устози ва қалқони — Про лига 5-тур лауреатлари

Championat.asia сайти Про лига 5-турининг энг яхшиларини аниқлади.

"Championat.asia" сайти талқинига кўра 5-турнинг энг яхши дарвозабони - Умиджон Ҳамроев ("Машъал")

"Машъал" жамоаси бу турда меҳмонда "Бухоро" билан куч синашди. Про лигада 5 та тур ортда қолдики бу икки жамоанинг дарвозасига ҳали ҳеч ким йўл топа олгани йўқ. Айниқса муборакликлар дарвозабони Умиджон Ҳамроев аввалги учрашувларда бўлгани каби "Бухоро"га қарши ўйинда ҳам бир нечта вазиятларда жамоасини қутқарди. Ўз дарвозаси даҳлсизлигини сақлаб келаётган кипер тур дарвозабони номига лойиқ кўрилди. 


"Championat.asia" сайти талқинига кўра 5-турнинг энг яхши футболчиси - Сергей Петров ("Қўқон-1912")

"Қўқон-1912" жамоаси ўтган турда "Олимпик Мобиуз" меҳмони бўлди. "Шунқорлар" шу куни украиналик ҳужумчи Сергей Петров томонидан амалга оширилган хет-трик эвазига сафардан уч очко билан қайтди. Петров бундан ташқари жорий йилда битта учрашувда 3 та гол урган илк футболчига айланди. Шубҳасиз у турнинг энг яхши футболчиси деб топилди.

 


"Championat.asia" сайти талқинига кўра 5-турнинг энг яхши мураббийи - Асрор Алиқулов ("Машъал")

"Машъал"нинг Про лигадаги мағлубиятсиз серияси давом этмоқда. Жамоа 5-турда Тошкентда "Бухоро" майдонидан ортга 1 очко билан қайтди. Ўйин мезбонларнинг устунлиги остида ўтганига қарамасдан Асрор Алиқулов шогирдлари тартибли ўйини билан рақибга имконият қолдирмади. 


Rating: +1   

Comments

   
15 apr 17:53:56
Жахонгир-9
Насаф шунака дарвозабонларга эътибор каратиш керак.Навбахор билан уйинда 3 дарвозабонни уйин амалёти булмаса хам таркибда киритиб ковун туширди Рузикул
   
15 apr 12:01:28
Жамшид Абдусамадов
Умид Хамроев яхши дарвозабон факат бизни куп укиворган тренерларимиз уйинчини фаркига бормиди. Узига нима кераклигини билмиди. Тушунмиманда битта командада 3-4 та тренер булади нима иш килишар экан. Тренер тоза ишини яхши курадиган узига ишонадиган тренер булса 1 та тренер хам етади негаки бизни командаларни Машки бир хил уйинчилар узи хам биладими нима килишни
championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика