Latest news

15:35Англия терма жамоаси футболчиси барда бир кишини боши билан ургани учун ҳибсга олинди  0 15:04"Тоттенхэм" ҳимоячиси январгача сафдан чиқди  0 14:34"Барселона" ҳимоячиси Мартин: "Айнтрахт" Франкфуртга қарши ўйинда очко йўқотишга ҳаққимиз йўқ"  1 14:05Каррагер: "Салоҳ "Ливерпул"га қўшилишидан олдин "Челси"да муваффақиятсизликка учраган одам сифатида танилганди"  9 13:37Жалолиддин Машариповга водий жамоаларидан қизиқиш бор, бироқ...  3 13:10Суперлига-2025. Автоголлар статистикаси  0 12:50TVCOM'да бугунги ўйинлар: ЕЧЛ қайтди ва бошқалар  0 12:27Transfermarkt: Ўрунов — Эрон чемпионатининг энг қиммат футболчиси, Машарипов ўнликда  5 11:53Зидан "Реал"га мураббийлик қилиш ниятида эмас  3 11:17"Манчестер Сити" ҳимоячиси кулгили тарзда жароҳат олди  4 10:45"Челси" етакчиси EЧЛнинг навбатдаги турида майдонга тушмайди  0 10:14"Андижон" футболчиси: "Мураббий билан ҳаммаси яхши кетяпти"  5 09:25"Ливерпуль" Салоҳнинг ўрнига Германиядан футболчи топиб қўйди  6 08:48Левченконинг штабидаги мураббий "Сўғдиёна"да иш бошлади  2 08:20Гвардиола: "Бошқа бундай ўзимни ожиз ҳис қилишни истамайман"  5

Чемпионат етакчисини ютган "Арал" устози ва дарвозабони - Про лига 10- тур лауреатлари News

Чемпионат етакчисини ютган "Арал" устози ва дарвозабони - Про лига 10- тур лауреатлари

Про лиганинг 10-тури ортда қолди. Биз эса ўз одатимизга кўра тур лауреатларини эълон қиламиз.

"Championat.asia" сайти талқинига кўра 10-турнинг энг яхши дарвозабони - Низомиддин Зиёвутдинов  ("Арал")

"Арал" жамоаси ўтган турда чемпионат етакчиларидан бири ва фаворити "Қўқон-1912" меҳмони бўлди. Қизиқарли ўтган беллашувда меҳмонлар ортга 2:1 ҳисобидаги ғалаба билан қайтди. Шу куни майдон эгалари рақиби дарвозаси олдида бир нечта хавфли вазиятлар яратди. "Арал" посбони Низомиддин Зиёвутдинов эса ўз маҳоратини намойиш қилди.

 


"Championat.asia" сайти талқинига кўра 10-турнинг энг яхши футболчиси -  Муҳриддин Расулов ("Арал")

Муҳриддин Расулов "Қўқон-1912"га қарши учрашувда "Арал" таркибида фаол ҳаракатлари билан ажралиб турди. У ўйин давомида рақиб дарвозасини ишғол қилишдан ташқари жамоадошининг битта голига ассистенлик қилди. Муҳриддин Расулов 10-турнинг энг яхши футболчиси номига муносиб деб топилди. 



"Championat.asia" сайти талқинига кўра 10-турнинг энг яхши мураббийи - Неъматилло Қуттибоев ("Арал")

"Арал" Про лигада сўнгги турлардаги барқарор юришини ўтган турда ҳам давом эттирди. Бу сафар Суперлигага чиқишга асосий даъвогар "Қўқон-1912" таслим қилинди. Жамоа биринчи даврадаги мағлубият учун реванш олди дейишимиз мумкин. Табиийки, "Арал" бош мураббийи Неъматилло Қуттибоев 10-турнинг энг яхши мураббийи бўлди. 

Rating: +3   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика