УЕФА Суперлигани рад этмаган клубларни икки йилга еврокубоклардан четлатмоқчи
06 may 2021 07:28
News
УЕФА Суперлигани рад этмаган клубларни икки йилга еврокубоклардан четлатмоқчи
УЕФА Суперлигада қатнашиш фикридан қайтмаган клубларга нисбатан санкция қўллашга тайёр.
Бундай жамоаларга икки йил еврокубокда қатнашиш ҳуқуқи берилмаслиги мумкин.
Сўнгги 10 кунда ташкилот 12 клуб аакиллари билан музокаралар олиб борди.
Айни пайтда 7 клуб билан келишувга эришилган: «Арсенал», «Ливерпуль», «Манчестер Сити», «Манчестер Юнайтед», «Тоттенхэм», «Челси» ва «Атлетико». «Интер» билан ҳам келишувга эришишга яқин.
Қолган тўрт клуб - «Ювентус», «Реал», «Барселона» ва «Милан» Суперлига борасидаги қарорларини ҳозирча ўзгартиришмаган.
Link :
Source : ESPN
Receive latest football news directly on your phone. Subscribe for our Telegram channel!
Comments