Latest news

15:47ПСЖ "Олтин тўп"ни топшириш маросимида қатнашмайди. Нима учун?  1 15:25Хет-трик қайд этган легионер, рақибни тор-мор келтирган мураббий, финт билан гол урган футболчи — Суперлигада 22-турнинг энг яхшилари  0 15:03Цигер, Исмоилов, Ғиёсов, Табатадзе, Бегич... Суперлига 22-тур рамзий терма жамоаси  0 14:42Клюйверт Гиннес рекордлар китобига кирди  1 14:16"Арқадағ" вакиллари давлат мукофотига эга бўлди  12 13:49"Андижон" сўнгги сонияларда мағлубиятдан қутулиб қолган "Сўғдиёна" билан баҳсдан ГАЛЕРЕЯ  0 13:23Эшитдик-да! Ўзбекистон МТЖ 9 октябрь куни Тошкентда ўртоқлик ўйини ўтказади  15 13:01U-17 Осиё Кубоги финалида қизил карточка олган Сарсенбаев ЖЧ гуруҳ босқичида Ўзбекистон терма жамоасига ёрдам беролмайди  3 12:40Суперлига. 23-тур учрашувларига ҳакамлар тайинланди  3 12:27Эксперт фикри. Диёр Мирзабоев: "Андижон" икки фронтга тайёр эмасдек кўринди, баъзи жамоалар таркиби Суперлига учун етарлича кучлимас"  5 11:55​"Нефтчи" мухлислари қаршисида "Динамо"ни доғда қолдирган ўйиндан ГАЛЕРЕЯ  0 11:31Аскер Нажафалиев Индонезия Суперлигасида ишлайди  0 11:26Ўзбекистон кубоги ярим финал ўйинларида ишловчи расмийлар билан танишинг  7 11:14Элит ОЧЛ. "Насаф" – "Ал Ҳилол" учрашувини ким бошқариши маълум  10 11:09Владислав Цейтлин Роналду клубининг ўйинида ишлайди   1

U-23 Осиё Кубоги. Гуруҳдошимиз Қатар Ўзбекистонга келишдан олдин ютқазди News

U-23 Осиё Кубоги. Гуруҳдошимиз Қатар Ўзбекистонга келишдан олдин ютқазди

U-23 Осиё Кубогида иштирок этувчи Қатар терма жамоаси кеча мусобақадан олдинги сўнгги ўртоқлик учрашувини ўтказди.

"Ал Жануб" стадионида ўтган Иорданияга қарши иккинчи баҳсда Николас Кордова бошчилигидаги қатарликлар 2:3 ҳисобида мағлуб бўлишди. Қатарликлар сафида Юссуф Абдулраззоқ ва Ҳошим Али гол уришди. Биринчи таймда Абдулраззоқ пенальтидан гол ура олмаганини ҳам қўшимча қилиш мумкин.

24 май куни ушбу жамоалар ўртасидаги илк ўртоқлик учрашувида 1:1 ҳисоби қайд этилгани ҳақида хабар бергандик. Бундан ташқари Қатарнинг мусобақа учун якуний таркибини ҳам тақдим этгандик.

Эслатиб ўтамиз, Қатар олимпия терма жамоаси Ўзбекистонда ўтадиган U-23 Осиё Кубогида "А" гуруҳида Ўзбекистон, Туркманистон ҳамда Эрон билан бир гуруҳдан жой олган.

Иордания олимпия термаси эса "B" гуруҳида Австралия, Кувайт ва Ироқ билан тўқнаш келади.


Қатар U-23 - Иордания U-23 - 2:3
Голлар:
Юссуф Абдулраззоқ 23, Ҳошим Али 56 - Холид Саяхин 18, Амин Ал Шанаина 25, Омар Хани 27.
Голга айланмаган пенальти: Юссуф Абдулраззоқ 21 (дарвозабон).


Rating:    

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика