Latest news

03:05ЕЧЛ. Салоҳсиз "Ливерпуль" меҳмонда "Интер"ни мағлубиятга учратди  17 03:05ЕЧЛ. Дастлаб гол ўтказиб юборган "Барселона" якунда "Айнтрахт"ни мағлубиятга учратди  44 03:00ЕЧЛ. "Челси" Бергамода камбэк қурбони бўлди, "Тоттенхэм" ва "Атлетико"да ғалаба ва бошқа натижалар  6 01:38Слотнинг ўрнини эгаллаши мумкин бўлган икки мураббийнинг номи маълум бўлди  2 00:45Гвардиола Алонсо ҳақида: "Реал" ва "Барса"га мураббийлик қилиш – энг қийини. Хаби бу вазиятдан чиқиб кетишга қодир"  2 00:45ЕЧЛ. "Бавария" ўз уйида "Спортинг"ни мағлубиятга учратди  2 23:33Салоҳ "Ливерпул"ни тарк этса, қайси клубларга бориши мумкинлиги маълум бўлди  3 23:12Суперкомпьютер "Арсенал"ни Чемпионлар лигасининг бош фаворити сифатида кўрсатди  10 22:31ЕЧЛ. "Қайрат" "Олимпиакос"га ютқазди  0 22:12Лукаку қайтди: олдинда Суперкубок ўйини бор  1 21:53Наҳотки?! "Арсенал" Жезусни қайдномага киритди  4 21:32Слот кетса ўрнига ким асосий даъвогар?  12 21:10Эрон. Остон Ўруновнинг ягона голи "Персеполис"га ғалаба келтирди  2 20:58"Ливерпуль" собиқ ҳимоячиси Ловрен Салоҳнинг ёнини олди  1 20:30"Манчестер Сити"нинг "Реал" билан ўйин учун 21 кишилик таркиби эълон қилинди  5

U-23 Осиё чемпионати. Ўзбекистон – Эрон ўйини олдидан бўлиб ўтадиган расмий тадбирлар рўйхати News

U-23 Осиё чемпионати. Ўзбекистон – Эрон ўйини олдидан бўлиб ўтадиган расмий тадбирлар рўйхати

Яна саноқли соатлардан сўнг Таиланд яшил майдонларида футбол бўйича 23 ёшгача ўйинчилар ўртасида Осиё чемпионати старт олади.

Ўзбекистон олимпия терма жамоаси мусобақанинг “C” гуруҳидан ўрин олган бўлиб, олимпиячиларимиз илк ўйинини 9 январь санасида Эронга қарши ўтказади.

8 январда эса ўйинолди расмий тадбирлар бўлиб ўтади. Дастлаб эрталаб соат 10:00да (Тошкент вақти билан соат 8:00да) терма жамоалар менежерлари, маъмурлари ва матбуот котиблари, шунингдек учрашув комиссар ҳамда назоратчилари иштирокида йиғилиш ўтказилади. Жамоаларнинг ўйинларни қандай рангдаги либосда ўтказишларига ойдинлик киритилади, қолаверса ташкилий масалалар муҳокама этилади. Сўнгра соат 12:00да “Тинсуланон” стадиони анжуманлар залида терма жамоалар устозлари иштирокида ўйинолди матбуот анжумани ташкил этилади.

Қайд этиш жоиз, мазкур мусобақани бевосита Таиланддан ёритиб бориш учун 17 нафар ўзбекистонлик журналист аккредитациядан ўтди.

Соат 16:30да эса терма жамоамиз ўйинолди расмий машғулотини ўтказади.  Машғулотнинг дастлабки 15 дақиқаси ОАВ вакиллари учун очиқ тарзда ўтади.

Rating: +22   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика