Latest news

05:24Юрген Клопп мураббийликка қайтмоқда, у Шомуродовга устоз бўлиши мумкин  1 02:02АПЛ. "Брайтон" ўз уйида Премьер-лига чемпионини мағлубиятга учратди  1 00:58Виталий Левченко: "Юлдузли жамоалар ҳар доим ҳам натижага эришавермайди. Шунчалик саволларингиз кўп-ми?"  3 00:44ЦСКА мағлубиятдан қутилиб қолди, Файзуллаев захирадан майдонга тушди  4 00:30Суперлига. Тўхтахўжаев ОКМКни мағлубиятдан қутқариб қолди, Аброр Исмоилов эса икки дақиқа ичида иккита гол урди  2 00:27Миржалол Қосимов: "Биз биринчи ўринга чиқиб олдик. У захирада уйқусираб ўтирган эди"  3 00:05Аморим қишда МЮни тарк этиши мумкин эди, аммо...  0 23:10"Ман Сити" Виртцнинг трансфер нархи юқорилиги сабабли ундан воз кечди. Келишув клубга умумий ҳисобда 300 миллион еврога тушиши мумкин эди (BBC)  4 22:28Украина, Англия, Польша, Дания, Балтика мамлакатлари ва Япония Россиянинг қайтишига қатъиян қарши. Жанубий Америка мамлакатлари эса аксинча  19 21:57Суперлига. Олмалиқда дарвозаларга 4 та гол урилган ўйинда ғолиб аниқланмади  104 21:17Гвардиола Чемпионлар Лигаси учун кураш ҳақида: "Бизга яна 4 очко керак"  12 20:50"Аякс" Эрик тен Ҳагни қайтаришни режалаштирмоқда  1 19:39Роналдо: "Анчелотти – ажойиб мураббий. У барчасини изига солади"  11 19:14"Олтин тўп-2025" тақдирлаш маросимининг санаси ва жойи эълон қилинди  60 18:21Лапорта "Барселона" қачон асосий стадионига қайтишини тушунтирди  4

U-20 Осиё кубоги. Тожикистон бош мураббийи Олег Кубарев: "Бундай машғулот майдонида жароҳат олиш ҳеч гап эмас" News

U-20 Осиё кубоги. Тожикистон бош мураббийи Олег Кубарев: "Бундай машғулот майдонида жароҳат олиш ҳеч гап эмас"

U-20 Осиё кубоги доирасидаги Тожикистон - Иордания учрашувидан олдинги матбуот анжуманида Тожикистон бош мураббийи Олег Кубарев иштирок этди.

- Тожикистон терма жамоасининг тайёргарлик жараёни қандай ўтди?
- Биринчи учрашувга 5 кундан бери тайёргарлик кўраяпмиз ва рақиблар ҳакида етарлича маълумотга эгамиз, олдинроқ услуби бизга ўхшаш жамоага билан назорат учрашувини ўтказган эдик. Эртага асосий имтиҳонимиз бор, ўша ўйинда турнирга қай даражада тайёр эканлигимизни билиб оламиз.

- Жамоа плей-оффга чиқишига ишонасизми ва мундиалга чиқиш имконияти қандай?

- Мен бошқа бир давлатдаги ҳамкасбим билан суҳбатлашган эдим, у ҳам йўлланмани қўлга киритиш ниятида, вазифа осон эмас. Фаворитларни ҳисобга олмаганда қолган битта йўлланма учун 12та жамоа кураш олиб боради.




- Тошкентнинг турнирга қай даражада тайёргарлик кўргани, яратилган шароитлар ҳақида гапирсангиз?

- Мен Тошкентга биринчи маротаба келдим, шаҳар менга ёқди, марказда ажойиб биноларни кўрдим. Стадионлар яхши, лекин тўғриси машғулот майдонлари яхши холатда эмас. Бу майдонлар биринчи навбатда талабга жавоб бермайди ва энг ёмони футболчиларга жароҳат етказиши мумкин ва менинг фикримча бундай майдонлар билан турнирга тайёрланиб бўлмайди. Танқидимни тўғри тушунасиз деган умиддаман. Масалан, матбуот анжуманига етиб келиш учун ярим соат вақтимни сарфладим ва ҳозир стол устига ҳатто сув қўйилмапти.

- Жамоаингизнинг турнирга тайёргарлигини қандай баҳолайсиз. Ўйинчиларингиз қандай ҳолатда?

- Йигитлар яхши формада, мақсадимиз эса барча сингари гуруҳдан чиқиб, ярим финалгача етиб бориш. Менинмча бундай вазифа барча жамоада бор.




- Эртанги рақибингиз ҳақида гапириб ўтсангиз?

- Илк турда Иорданияни фаворит деб ўйлайман ва улар биринчи рақамли жамоа бўлиб ҳаракатланса керак. Рақиб кўп прессинг қилишини кутяпман.

- Турнирда "порлаб" чиқадиган ўйинчиларингиз борми?

- Бизнинг кўп ўйинчилар эркин агент ва биз уларни оммага танитишга ҳаракат қиламиз. Ўйинчиларим турнирда ўзини яхши намойиш этишга умид қиламан.




Абдулвосит Бектемиров 

Фото: Жаҳонгир Файзуллаев

Rating: -12   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика