Latest news

13:49"Челси" КЖЧдаги бонусларини Диогу Жотанинг оиласига хайрия қилади  2 13:26Дембеле – 2025 йилда голли ҳаракатлар бўйича Европанинг энг яхши футболчиси  13 12:57Мавсум давомидаги энг кўп томошабин Суперлиганинг 18-турига келди  9 12:34Расман: "Милан" Бельгия терма жамоаси аъзоси билан узоқ муддатли шартнома имзолади  0 12:10Ямаль ўзининг хатти-ҳаракати билан Фликни ғазаблантирди. "Барселона" мураббийи нимадан норози?  7 11:48"Олтин тўп-2025". Якуний рўйхатдан жой олган 30 футболчининг тўлиқ статистикаси   23 11:19"Реал" "Челси" футболчисини қимматлиги туфайли сотиб олишдан бош тортди  7 10:25Аббосбек Файзуллаев нега янги жамоасида майдонга тушмаётгани маълум қилинди  17 09:56"Интер"га "Челси" ҳужумчиси керак  2 09:27Саудия клублари Роберт Левандовскига даҳшат сумма таклиф қилишган  3 08:58"Бавария" нархни 60 миллион еврога оширди  1 08:29"Барселона" футболчисини 60 миллион еврога сотишга тайёр  2 08:00Луис Энрике: "Бу адолатли ёки йўқлигини билмайман"  5 07:31Here we go! "Ливерпуль" яна бир транферни ҳал қилди  3 07:00Суперлига. "Бухоро" "Хоразм" билан дуранг ўйнади, "Сурхон" эса ўз майдонида "Бунёдкор"ни ишончли ҳисобда енгди  4

U-20 Осиё кубоги тарихидан. “Нас не догонят“ ёхуд Гейнрихнинг Виктор Борисовга совғаси News

U-20 Осиё кубоги тарихидан. “Нас не догонят“ ёхуд Гейнрихнинг Виктор Борисовга совғаси

2 кундан сўнг Ўзбекистон ёшлар терма жамоаси U-20 Осиё кубогидаги иштирокини бошлайди.

Биз эса айнан шу ёш тоифасидаги терма жамоамизнинг турли йилларда қитъа мусобақаларидаги ажойиб иштирокларини ёдга оляпмиз. Умуман 2000 йиллар бошида таркибида Гейнрих, Жасур Ҳасанов, Камолиддин Тожиев, Игнатий Нестеровлар бўлган жамоа халқаро майдондаги дастлабки муваффақиятли қадамларни бошлаб берганди. 


Саралаш баҳслари 2002 йил май ойида Тошкентда ўтган, рақиблар Туркманистон 7:0, Непал 12:0 ҳисобида мағлубиятга учратилганди. Бир сўз билан айтганда ортиқча муаммога дуч келинмаган, дея оламиз. Октябрь ойига келиб Осиё кубоги Қатар яшил майдонларида старт олади. Ўша вақтда ҳам Япония, Корея, Саудия Арабистони қитъа гигантлари эди. Аслини олганда энг омадли терма жамоаларимиздан бири айнан мазкур авлод вакиллари ҳисобланадилар. Улар илк марта қитъа чемпионатига чиқиш билан бирга ЖЧ йўлланмасини ҳам қўлга киритганлар ва энг кераклиси узоқ йиллар давомида МТЖ шарафини ҳимоя қилганлар. Биринчи турда вакилларимиз Таиландни 4:0 натижасида енгишди, Жанубий Корея мезбонларни минимал ҳисобда ютди (1:0). Иккинчи турга келиб эса вазият ўзгарди. Қатар Таиланддан уч очко олган бўлса, Ўзбекистон Жанубий Кореяга ютқазди. Сўнгги тур олдидан Қатар ва Ўзбекистонда вазият тенг эди.  Александр Гейнрих ўша пайтларни қуйидагича хотирлайди


"Гуруҳимиздаги рақиблардан бири Қатар. Бундай пайтда бизга осон бўлмаслиги аниқ эди. Қатар билан ўйиндан олдин Виктор Борисов мураббийлар штабидагилар билан бизни йиғди ва ўйинга кўрсатмаларни берди.

Ўйинга қизиқишим жуда катта. Қандайдир туйғу, бу учрашувда ғалаба қозонишимизни айтарди. Магдеевга, майкамга ёзув ёзаман дедим. Маркер фақат Борисовда бўларди. Турдим-да, Борисовни эшигини тақиллатдим.

- Ким, у?

- Мен, Саша!

- Сенга нима керак, чақирмадим-ку?

- Тўғри, маркерингизни бериб тура оласизми?

- Уни нима қиласан?

- Сизга совғам бор.

Маркерни олдимда, қаердан бу фикр миямга келди билмайман “нас не догонят“, деб ёздим",- дея хотирлайди Саша. 

Учрашув голларга бой руҳда ўтди. Гейнрихнинг хет-триги, Крушельницки ва Ҳасановнинг киритган тўплари Ўзбекистонга 5:4 ҳисобидаги ғалабани келтирди.   Александр Гейнрих ўзининг учинчи голини уриб, ҳисобни 4:2 кўринишга олиб келгач футболкасини ечади, футболка ичидаги майкада шундай ёзув турарди, "Нас не догонят"!

Қатар - Ўзбекистон - 4:5 (1:2)

21.10.2002. 3-тур. 

Голлар: Крушельницкий Ярослав, 3 (0:1), Гейнрих Александр, 45 (1:2), Гейнрих Александр, 51 (1:3), Гейнрих Александр, 73 (2:4), Хасанов Жасур 83, 90 (4:5) - Али Аль-Марри, 5 (1:1), Адель Лами, 71 (2:3), Валид Абдулла, 75 (3:4), Мешал Абдулла - п, 85 (4:4)

Чорак финалда Сурияни йирик ҳисобда таслим қилган Виктор Борисов шогирдлари мустақил Ўзбекистон тарихида илк бор мундиалга чиқишга муяссар бўлганди, десак тўғри бўлади. Кейинги босқичда Японияга пенальтилар сериясида, учинчи ўрин учун Саудия Арабистонига имконият бой берилган. Эътибор қилинг, бу пайтга келиб Гейнрих, Крушельницкий, Бикмаев, Саломов, Ҳасанов ўз клубларида ҳам кўзга кўринишни бошлаганди. Бу "олтин" авлод кейинги ёш тоифалари учун дебоча вазифасини ўтаб бергани билан қадрлидир. 

Мундиалга Ўзбекистон ёшлар терма жамоаси қуйидаги таркиб билан ташриф буюрган. Мураббийлар штабида ҳам ўзгариш бўлган. Германиялик Юрген Гёде барча ишга бош-қош бўлган.

Дарвозабонлар: Темур Ғаниев, Игнатий Нестеров.

Ҳимоячилар: Шавкат Раимқулов, Рустам Қодиров, Ярослав Крушельницкий, Музаффар Холиқов, Камолиддин Тожиев, Владимир Аникин, Ислом Иномов, Тимур Султонов, Илҳом Суюнов.

Ярим ҳимоячилар: Жасур Ҳасанов, Мансур Саидов, Нодирбек Қўзибоев, Илёс Зейтуллаев, Ильдар Магдеев.

Ҳужумчилар: Александр Гейнрих, Марат Бикмаев, Константин Боев, Бахриддин Ваҳобов.

Rating: +7   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика