U-20 Араб Кубоги. Мусобақа биз учун мағлубият билан бошланди News

U-20 Араб Кубоги. Мусобақа биз учун мағлубият билан бошланди

20-21 июнь кунлари Мисрда навбатдаги U-20 Араб Кубогига старт берилди.

Ушбу мусобақада иштирок этаётган Ўзбекистон U-18 терма жамоаси дастлабки турни ўзидан икки ёш катта Саудия Арабистони U-20 жамоасига қарши ўтказиб, 0:2 ҳисобида имкониятни бой берди. 

Учрашув биринчи бўлимдаёқ рақиб фойдасига 2:0 кўриниш олди. 4 ва 36-дақиқада киритилган голлар рақибга ғалаба келтирди. Ўзбекистон ёшлар терма жамоаси навбатдаги турни 24 июнь куни Тунисга қарши ўтказади. Қуйида гуруҳлар ва 1-тур натижаларини келтириб ўтамиз. 


"A" гуруҳи - Миср, Нигер Республикаси, Мавритания, Жазоир.

1-тур. 20 июнь

Миср - Нигер 2:0

Мавритания - Жазоир 0:1

 

"B" гуруҳи - Марокаш, Тожикистон, БАА, Джибути. 

1-тур. 20 июнь

Марокаш - Тожикистон 6:1

БАА - Джибути 8:0


"C" гуруҳи - Сенегал, Ливан, Ироқ, Комор ороллари. 

1-тур. 21 июнь

Сенегал - Ливан 5:1

Ироқ - Комор 3:4


"D" гуруҳи - Тунис, Яман, Саудия Арабистони, Ўзбекистон. 

1-тур. 21 июнь

Тунис - Яман 2:0

Саудия Арабистони - Ўзбекистон 2:0

Rating: -43   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика