Latest news

19:24Де ла Фуэнте: "Карвахаль ва Родри – ўз позициясида дунёнинг энг яхши икки футболчиси"  0 18:56CAFA Nations Cup. Ҳиндистон Афғонистон билан дуранг ўйнаб, 2-ўринга жойлашди  7 18:22"Барселона" ва "Арсенал" "Ноттингем Форест" футболчисини нишонга олди  0 17:54"Фулхэм" "Бавария" футболчисини ижарага олди  0 17:28"Арсенал" ярим ҳимоячиси бу йил "Олтин тўп"ни кимга бериш кераклигини айтди  3 16:59"Барселона" ҳимоячиси жароҳати сабаб 3 ҳафта майдонга туша олмайди  0 16:30Манба: Паулу Бенту Мисрда ишлаши мумкин  23 16:02Станислав Черчесов: "Ўзбекистонни умуман билмайдиган ва кўп нозик жиҳатлардан бехабар чет эллик мураббийнинг дарҳол натижа келтиришига ҳеч ким кафолат бера олмайди"  47 16:01"Байер" ва "Фенербахче" бош мураббийлик учун Постекоглу номзодини илгари сурмоқда  1 15:34Туркия клуби яқин кунларда Онанани ижарага олмоқчи  4 15:06ФИФА ЖЧ-2026 чипталарининг бошланғич нархини белгилади  4 14:38Россия – Иордания учрашувини ўзбекистонлик ҳакамлар бошқаради  5 14:11Бундеслига юлдузи трансфер ойнасининг сўнгги кунида МЮ таклифини рад этгани маълум бўлди  2 13:43Нагельсманн Германиянинг ЖЧ-2026даги мақсадини айтди  5 13:17Қозоғистондагилар "Реал" билан ўйин чиптаси билан боғлиқ фирибгарликлардан хавотирда  1

U-16 ва U-19 Осиё Чемпионатлари финал босқичи қаерда ўтказилиши маълум бўлди News

U-16 ва U-19 Осиё Чемпионатлари финал босқичи қаерда ўтказилиши маълум бўлди

U-16 Осиё Чемпионати-2016 ҳамда U-19 Осиё Чемпионати-2016 финал босқичларига мезбонлик қиладиган мамлакатлар маълум қилинди.
Унга кўра 16 ёшгача бўлган футболчилардан ташкил топган терма жамоалар ўратсидаги Осиё Чемпионати келаси йили Ҳиндистонда ўтказиладиган бўлди.

U-19 терма жамоалари ўртасидаги Осиё Чемпионати эса Бахрайнда бўлиб ўтиши ҳақида қарор қилинди.

Ушбу мусобақаларнинг саралаш босқичлари ўтказиладиган ҳудудлар эса 5 июнь куни бўлиб ўтадиган қуръа ташлаш маросимидан кейин маълум бўлади.

Таъкидлаш керакки, мезбонлар финал босқичига тўғридан-тўғри йўлланмага эга бўлганига қарамай, Ҳиндистон ҳам, Бахрайн ҳам саралаш босқичида қатнашишга қарор қилишди.

U-16 Осиё Чемпионати саралаш босқичида жами 45та жамоа иштирок этади. Улар икки минтақага бўлинади: Ғарбий ва Шарқий. Ғарбий минтақада 24та, Шарқий минтақада эса 21 жамоа.

Ғарб минтақасидаги жамоалар 4 жамоадан 6 гуруҳга бўлинади. Шарқда битта 5 жамоали ҳамда 4та 4 жамоали гуруҳлар ташкил қилинади.

Ҳар бир гуруҳнинг ғолиблари ҳамда энг яхши натижа кўрсатган тўртта иккинчи ўрин соҳиблари Чемпионатнинг финал босқичига йўл олади. Саралашда қатнашишга қарор қилган турнир мезбони — Ҳиндистон агар ўзи иштирок этган гуруҳ ғолиби бўлса ёки энг яхши натижа кўрсатган тўрт жамоанинг бирига айланса, у ҳолда иккинчи ўринлар орасида энг яхши натижа қайд этган 5-жамоа ҳам финал босқичига йўл олади.

U-19 Осиё Чемпионати саралаш босқичида жами 43 жамоа иштирок этади. Улар ҳам0 икки минтақага бўлинади: Ғарбий ва Шарқий. Ғарб минтақасида жамоалар сони 25та, Шарқда эса 18.

Ғарб минтақасидагилар битта 5 жамоали гуруҳ ҳамда бешта 4 жамоали гуруҳларга бўлинади. Шарқ эса иккита 5 жамоали гуруҳ ва яна иккита 4 жамоали гуруҳларга бўлинади.

10та гуруҳнинг ғолиблари ҳамда иккинчи ўринлар орасидан 5та энг яхши натижа қайд этган жамоа финал босқичига йўл олади. Агар Бахрайн ўз гуруҳида ғолиб бўлса ёки энг яхши натижа кўрсатган 5та иккинчи ўриндаги жамоалардан бири бўлса у ҳолда иккинчи ўринни эгаллаганлар орасидан энг яхши олтинчи натижани қайд этган жамоа ҳам финал босқичига йўл олади.

Ўзбекистоннинг ҳар икки ёшдаги терма жамоалари ҳам ушбу саралаш баҳсларида иштирок этади.

Ҳозирги вақтда Ўзбекистон U-16 термажамоасига Тимур Олимхўжаев бошчилик қилаётган бўлса, U-19 терма жамоасида Жасур Абдураимов иш олиб бормоқда.

Rating:    

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика