Latest news

16:52ЖЧ-2026 фаворитлари айтилди. Ўзбекистон қайси ўринда?  2 16:24Франция терма жамоаси собиқ дарвозабони фаолиятини якунлади  0 15:556 минг сиғимли стадион "Барса" – "Валенсия" учрашувини қабул қилади. Ла Лига рози  2 15:28"Реал" собиқ футболчиси Гонконгга кўчиб ўтди  0 14:54АПЛ топ-клублари "Барселона" вундеркиндини сотиб олмоқчи  3 14:27Чемпионлар Лигаси 2026/27 йилги мавсум финали Мадридда ўтказилиши мумкин  3 14:05Суперлига. "Насаф" — "Бухоро" 5:0  1 13:57Тимур Кападзе: "Атрофдаги воқеалардан жуда чарчадим"  90 13:34Ямаль: "Олтин тўп"ларим кўп бўлишини орзу қиламан"  5 13:06Аёллар ОЧЛ гуруҳ босқичига қуръа ташланди: "Севинч" Эрон, Хитой ва Ҳиндистон жамоалари билан ўйнайди  4 12:49ЖЧ-2022 ярим финалчиси Ўзбекистон билан ўртоқлик ўйини ўтказмоқчи  11 12:20"Насаф" "Бухоро" дарвозасига 5 та тўп йўллаган баҳсдан ГАЛЕРЕЯ  1 11:55Аргентина ва Албания ирқчилик туфайли 6 хонали сондан иборат жаримага тортилди  4 11:19U-23 Осиё кубогига қуръа ташлаш санаси маълум  14 10:57"Реал" ва Испания терма жамоасининг собиқ футболчиси фаолиятини Гонконг чемпионатида давом эттиради  0

U-16 ўсмирлар ўртасидаги Осиё Чемпионати: Термамиз босиб ўтган йўл News

U-16 ўсмирлар ўртасидаги Осиё Чемпионати: Термамиз босиб ўтган йўл

Ўсмирлар терма жамоасининг ушбу авлоди саралаш босқичидан финал баҳсларигача бўлган йўлни икки мураббий бошчилигида ўтказди.
Темур Олимхўжаев июнь ойи охирларида истеъфога чиқарилгани маълум қилиниб, унинг ўрнини Александр Мочинов эгаллади. Олимхўжаев ҳозир 2000 йилда таваллуд топган футболчилардан иборат терма жамоани бошқармоқда. Мочинов эса 2 ойдан ортиқроқ вақт давомида жамоани қитъа чемпионати финал босқичига тайёрлади.



Cаралаш баҳсларида ўсмирларимиз Олимхўжаев қўл остида Тошкентда ўтган йилнинг сентябрь ойида Фаластин ва Яман термаларига қарши майдонга тушишганди. Фаластинни 9:0 ҳисобида доғда қолдирган жамоамиз Ямандан 4:0 ҳисобида устун келиб, финал босқичи йўлланмасини икки йирик ғалаба орқали ҳал этишганди.

Саралаш босқичи
27 сентябрь

Фаластин – Ўзбекистон – 0:9
Голлар
: Муртазоев 4, Кўчимов 7, 26-пен, Нуруллоев 50, Нурматов 52, 77, Қурбонов 67, Ғаниев 83-пен, 90+2.

29 сентябрь
Ўзбекистон – Яман – 4:0
Голлар:
Кўчимов 11, 52, Жумаев 58, Маҳмудхўжаев 90+5.



ЎФФ ва “Терма жамоалар маркази” 2014 йилнинг бошидан буён ўсмирларимизнинг ушбу жамоасига имкон қадар яхши шароитларни яратиб беришга ҳаракат қилди. Кўплаб йиғинлар доирасида ўртоқлик ва назорат учрашувлари ташкил этилди. Чунки бундай ёшдаги футболчилар руҳий жиҳатдан барқарор бўлишмайди ва уларни маълум шароитга мослаб тайёрлаш зарурдир. Уйда ҳам, хорижда ҳам бир қатор терма жамоалар билан ўтказилган назорат беллашувларида ўйин услубини шакллантириш, ўйинчиларда халқаро тажрибани ўстиришга интилишди.

Ўсмирлар терма жамоаси учун, айниқса, Озарбайжондаги «Каспий Кубоги», БАА ва Туркиядаги йиғинлар, юртимизда Уммонга қарши ўтказилган баҳслар фойдали бўлди. Ўша учрашувларда бош мураббий футболчиларнинг жиддий синовларга қанчалик тайёр эканлигини текшириб олди. Юртимиздаги охирги йиғин чоғида эса «Пахтакор» ва «Бунёдкор» ёшлар таркибларига қарши беллашувлар ўтказилди. Ўша учрашувлар ва йиғинлар қанчалик самара беришини расмий ўйинлар кўрсатиб беради. Гуруҳимиздан яхши савиядаги рақиблар ўрин олишган. Уларга қарши ўйинлар осон ўтмаслиги табиий. Лекин жаҳон чемпионатига чиқиш вазифаси қўйилган экан, шунга яраша футбол намойиш этиш лозим.



Март, Туркия

Ўзбекистон – “Зенит” – 3:0
Ўзбекистон – “Кепес” – 4:0

Апрель, БАА
Ўзбекистон – БАА – 0:2
Ўзбекистон – БАА – 1:2

Май, Озарбайжон
Ўзбекистон – Қозоғистон – 8:1
Ўзбекистон – Туркия – 0:2
Ўзбекистон – Япония – 2:2 (пенальтилардан 3:5)
Ўзбекистон – Қирғизистон – 0:1

Июль, Тошкент-Туркия
Ўзбекистон – Уммон – 2:0
Ўзбекистон – Уммон - 1:2
Ўзбекистон – Саудия Арабистони – 0:3
Ўзбекистон – Қатар – 1:1
Ўзбекистон – Иордания – 0:3
Ўзбекистон – “Истанбулспор” – 7:1

Август, Тошкент-Малайзия
Ўзбекистон – “Бунёдкор” (ўсмирлар) – 3:0
Ўзбекистон – “Пахтакор-2” – 1:3
Ўзбекистон - “Бунёдкор-2” – 0:1
Ўзбекистон – “Бунёдкор-2” – 1:2
Ўзбекистон – Малайзия (ёшлар) – 0:4

Терма жамоамизнинг 2014 йилдаги барча ўйинлари ҳақида маълумот эътиборингизга ҳавола этилмоқда. У оз бўлса-да, жамоа тўғрисида хулоса чиқаришга имконият беради.


Беҳзод НАЗАРОВ.
Rating:    

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика