Latest news

00:49"Кристал Пэлас" "Лион" туфайли Европа лигасида иштирок эта олмайди. Нега?  2 00:05Муҳаммадали Ўринбоев "Антверпен" таркибида дебют қилди  3 23:58Флик тер Штегенга янги мавсум асосий дарвозабони бўлмаслигини айтди  4 23:14Модрич: "Мен доимо "Реал" мухлиси бўлиб қоламан"  2 22:52Алонсо "Реал" раҳбариятидан таянч ярим ҳимоячисини трансфер қилишни сўрамоқда  12 22:20"Рома" А Сериянинг энг яхши дарвозабони билан шартномани узайтирди  1 21:45"Галатасарой" Осимхенни сотиб олиш бўйича "Наполи"га таклиф жўнатди  0 21:13Рўзиқул Бердиев таркибни кучайтириш ва иккинчи даврага тайёргарлик ҳақида гапирди  9 20:41"Реал Мадрид" мухлислари 0:4 дан сўнг Пересга раҳмат айтишди  18 20:18"Реал" "Бенфика" футболчисининг трансфери борасида келишувга эришди  5 19:51"Ливерпуль" Экитике трансфери бўйича музокараларни бошлайди  0 19:25"Бавария" Луис Диас учун 52 млн евро таклиф қилди  2 19:02"Мундиалда Ўзбекистон терма жамоасининг янги қиёфалари пайдо бўлади" – Александр Крестинин билан катта суҳбат  6 18:38"Навбаҳор" бразилиялик ҳимоячи билан шартнома тузади  16 18:11Гёкереш "Спортинг" машғулотларига қайтишдан бош тортди. У "Арсенал"га ўтишни истамоқда  8

ТЖМ ташкил қилинди-ю, ОАВ билан ишлаш тўхтаб қолди News

ТЖМ ташкил қилинди-ю, ОАВ билан ишлаш тўхтаб қолди

ЎФФ қошида терма жамоалар Маркази ташкил қилинган дастлабки кунлари ташкилот раҳбари Асқар Толибжонов билан матбуот анжумани ўтказилганди.
Ўша матбуот анжуманида Асқар Имомжонович Марказнинг фаолияти ҳақида гапира туриб, эшигимиз журналистлар учун доим очиқ деган гапни айтганди. Бундан эса биз - қалам аҳли табиийки хурсанд бўлгандик. Энди турли ёшдаги терма жамоалар ҳақида тўлиқ маълумотга эга бўламиз, улар ҳақида барчасини билиб оламиз деб ўйлагандик. Аммо ўйлаб қарасак, чучварани хом санаган эканмиз.

Кўп узоққа бормасдан яқинда бўлиб ўтган воқеаларни эсга олсак. Гапни энг кичик ёшдаги терма жамоадан бошлаймиз. Ўзбекистон U-16 ўсмирлар терма жамоасида бош мураббий ўзгарди: Темур Олимхўжаев ўрнига Александр Мочинов тайинланди. Улар ҳаттоки Таиланддаги Осиё чемпионатида иштирок этиб келишди. Бироқ на кетишдан олдин, на қайтиб келгач Мочинов билан матбуот анжумани ташкил қилинмади. Унгача эса Темур Олимхўжаевнинг ишдан бўшатиш сабаблари ҳам расман тушунтириб берилмади.

Ёки бўлмаса, ҳозир ёшлар ўртасидаги Осиё чемпионатида иштирок этаётган Ўзбекистон (U-19) жамоасини олайлик. Бу жамоани аввалига Алексей Евстафеев бошқараётганди, кейин ўрнини Сергей Лушан эгаллади. Лушан “Бунёдкор” бош мураббийи бўлгач, ёшларимиз маълум муддат Илҳом Мўминжонов қўлида қолиб кетди. Кейин эса Равшан Ҳайдаров тайинланди. Ёшларимиз мусобақага жўнаб кетишларидан олдин Равшан Ҳайдаров билан матбуот анжумани ўтказиш кўзда тутилганди, аммо эшитишимизча, бунга Асқар Толибжонов рухсат бермапти. “Олдин натижа кўрсатсин, матбуот анжумани кейин бўлаверади” дегандек гап қилибди эмиш.

Ўзбекистон олимпия терма жамоаси бош мураббийи Шуҳрат Мақсудов ҳисобланади. Энг қизиғи, бу киши билан ҳам ҳали бирор марта матбуот анжумани ташкил қилингани йўқ. Ваҳоланки, Мақсудов бошчилигида Ўзбекистон (U-22) жамоаси Уммондаги Осиё чемпионатида қатнашиб келди, натижа ижобий бўлмагач, матбуот анжумани ҳам ўтказилмади. Дилшод Нуралиев ўсмирларимиз билан Осиё чемпиони бўлиб келганидан сўнг ЎФФда яхшигина анжуман бўлиб ўтганди.

Ҳар тугул миллий терма жамоамиз бош мураббийи Миржалол Қосимов билан матбуот анжуманлари ташкил қилинмоқда. Энди буям ўтказилмаса, унда футболда нима қилиб юрибмиз? Терма жамоалар Марказининг иши фақат жамоалар учун йиғин ташкил қилиб бермасдан, ОАВ билан ҳам муносабатларни йўлга қўйиши лозим. Негаки ҳар бир ёшдаги жамоа халқники ҳисобланади ва Марказнинг мураббий ва футболчилар ОАВ билан мулоқот қилмасин деб чеклов қўйишига ҳаққи йўқ.

Айтиб ўтганимиздек, Мочинов билан ҳам, Мақсудов билан ҳам шу пайтгача умуман матбуот анжумани ўтказилмади. Ваҳоланки, бу иш Марказнинг зиммасидаги вазифалардан бири ҳисобланади. Хўш, ёшларимиз Осиё чемпионатидан қайтиб келгач, Равшан Ҳайдаров билан матбуот анжумани ташкил этиладими? Буниси энди НАТИЖАга боғлиқ. Агар ҳаммаси жойида бўлиб, жаҳон чемпионатига йўлланмани қўлга киритсак хўп-хўп, мабодо “ўхшамай” қолса унда яна эски аҳвол такрорланса керак.

Бундан ташқари, ҳар ойда барча терма жамоалар устозларининг Марказ раҳбари Асқар Толибжоновга ўтган ой бўйича ҳисобот топшириш одат тусига кирган. Лекин мажлис қандай ўтади, қайси масалалар кўтарилади, нималар муҳокама қилинади, бундан ҳам деярли хабаримиз йўқ. Натижада Марказнинг фаолияти ОАВ учун мавҳумдек кўриниб қолмоқда. Фикримизча, ҳар бир мураббий ОАВ билан тез-тез мулоқот қилиб туриши керак. Ҳар ҳолда жаҳон тажрибасидан шунга гувоҳ бўляпмиз. Аммо нима учундир бизда кўп гаплар ошкор қилинмаяпти, матбуот анжуманлари ўтказилмаяпти, Марказни деб мураббийлар халқ олдида ҳисобот бера олишмаяпти. Хўш, бу қачонгача давом этади? Мураббийнинг икки оғиз гапига илҳақ бўлиб қачон яхши натижа бўлар экан деб кутиб ўтираверамизми? Ёки қачонки натижа ижобий бўлса ОАВ билан мулоқот қилинади-ю, бошқа маҳал “сен кимсан-у, мен кимман” қабилидаги қараш давом этаверадими?

Х.Холиқов.
Rating:    

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика