Latest news

Тухел ЧЛ финали ҳақида: “Челси” ўз кучи билан “Ман Сити”ни мағлуб эта олишини тушуниб турибди” News

Тухел ЧЛ финали ҳақида: “Челси” ўз кучи билан “Ман Сити”ни мағлуб эта олишини тушуниб турибди”

“Челси” бош мураббийи Томас Тухель АПЛ 35-турида “Манчестер Сити” (2:1) устидан қозонилган ғалабадан кейин, ўз фикрлари билан ўртоқлашди.

“Ғалаба - бизни қувонтиради ва ўзимизга бўлган ишончни янада оширади. Аммо бу ЕЧЛ финалидаги учрашув ҳисобига таъсири йўқ. Финал – ажойиб баҳс бўлади, унда нималар содир бўлишини олдиндан тахмин қилиб бўлмайди.

Яхши ҳозирлик кўришимиз керак. Бизда ҳам, рақибда ҳам имкониятлар бўлади. Биз майдонга рақибни мағлуб эта олишимизга бўлган ишонч билан чиқамиз. Финалда бизда мана шундай ишонч бўлади ва бу ишонч финалга қадар ўзгармайди”, деди Тухель.

“Челси” ва “Ман Сити” ўртасидаги ЕЧЛ финал учрашуви 29 май куни Истамбулда ўтказилади.

Rating: +17   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика