Latest news

12:24"Барселона" "Челси" ва "Милан" билан Лига 1 даги ҳужумчи учун баҳслашади  0 11:4834 ёшли Рэмзи "Пумас" билан шартномани бекор қилди. У июль ойида Мексика клубига ўтган эди  1 11:20Мбаппе "Тоттенхэм" юлдузи Хави Симонсга баҳо берди  0 10:36Слот мағлубиятларга асосий сабаб нима бўлаётгани ҳақида гапирди  0 09:57Мбаппе жорий мавсумдаги мақсадини айтди  1 09:30Канте Европага қайтиши мумкин  0 09:02МЮ қишда АПЛ юлдузи билан шартнома имзоламоқчи  4 08:33Суперлига. Бугун "Бухоро" яна "Бобур Арена"да ўйнайди  10 08:08БАА. "Ўзбек дербиси"да ҳамюртларимиз Sofascore томонидан неча баҳога лойиқ кўрилди?  0 07:41Sofascore. Тўпурарлар пойгасида пешқадам бўлиб олган Шомуродов кечаги учрашувда неча баҳо олди?  7 00:51Пеп Гвардиола: "Биз ҳали энг юқори даражамизда эмасмиз"  2 00:05Туркия. "Истанбул Башакшеҳир" Шомуродовнинг голи эвазига ғалаба қозонди  20 23:55Ямалнинг соғлиғида яна муаммолар бошланди  9 23:35Эрон. "Истиқлол" ишончли ғалаба қайд этди  0 23:18Верратти Доннарумма ҳақида: "У ҳафа бўлганди"  2

"Турон"нинг тезлик олган "тулпорлари" бугун "Насаф"га қаршилик кўрсата оладими? Алиқуловнинг функциясини энди ким бажаради? News

"Турон"нинг тезлик олган "тулпорлари" бугун "Насаф"га қаршилик кўрсата оладими? Алиқуловнинг функциясини энди ким бажаради?

"Пахтакор" - "Нефтчи" учрашуви билан бўлиб қолган баҳсларни эътибордан четда қолдиришимиз адолатдан бўлмасди

Зеро бу жамоалар ҳам ўз мақсадлари йўлида дадил ҳаракат қилмоқда. Айниқса биринчи даврани муваффақиятсиз ўтказган "Турон"нинг иккинчи давра стартида тезлик олгани йўқолган умидларни уйғотган бўлса ажаб эмас. 

Сўнгги икки ўйин таҳлили 

"Турон" "Бухоро"ни омади келиб сўнгги дақиқаларда гол уриб ютиб кетди. Лекин Ёрқин Назаров шогирдлари шу куни майдонда футбол ўйнай олишини кўрсатди. Дейлик қизил карточкадан сўнг табиийки устунликни қўлига олди. Шоҳмалик Комилов бугунги "Турон"нинг асосий фигураси ва икки зона ўртасидаги боғловчиси бўлиб турибди. Ҳужумлар бевосита олдинга силжишида қаршилик ярим ҳимоячи жонбозлик кўрсатмоқда. Ёрқин Назаров Шоҳмаликни майдондан олгач олдинда креативлик камайди ва устунлик тўлалигича "Бухоро"га ўтди. Балки у 90 дақиқа ўйнашга тайёр эмасдир. Балки ғалабага эрта ишониб юборилди. Майдондаги иккинчи фигура Файзуллобек Жуманқўзиев. Ҳужумга тезда қўшилиш ва эркин ҳаракат қили орқали ўзи вазиятлар яратмоқда. Эътибор берган бўлсангиз 2:2 паллада "Турон" бўш худудларни топа олди ва тезда қарор чиқарди. 

"Пахтакор-79" билан ўйинда "Турон" 40-дақиқагача очиғини айтиш керак қийналди. Бу паллада Абега Энянг катта саҳнага чиқиб келди. Иккинчи бўлимда Ёрқин Назаров бир нечта ўзгаришларни қилди ва ўйинни кучайтирди. 68-дақиқада Шоҳмалик Комилов жамоасининг иккинчи голини урди. У бугун собиқ жамоасига қарши майдонга чиқади. 

Балли-калла "Насаф

"Насаф" бу мавсумда иккинчи қаватда анча муваффақиятли ҳаракат қиляпти. Дейлик жамоа бу мавсумда 25та гол урди ва шуларнинг 14таси бош билан урилган. Бу борада Чавез ҳам ўзини кўрсатишни бошлади. Ўзбекистон кубоги нимчорак финалида "Насаф" "Бухоро" дарвозасига 4та гол урди ва гол муаллифларининг барчаси калласини ишга солди. Ҳужумчилар, жарима майдончаси ичидаги футболчилар юқоридан келадиган узатмаларга тайёр туришибди.  

Алиқуловнинг "Насаф"даги функциясини ким бажаради?

"Насаф"нинг Рамосига айланиб улгурган Ҳусниддин Алиқулов "Ризеспор" футболчисига айланиб бўлди. Аслида Ҳусниддин бундан ҳам эрта кетиши керак эди. Чунки планкасидан ўтди ва бу кетишда ўсишдан қолиб кетиш хавфи йўқ эмасди. Худди шундай ҳолат Насруллаев ва Бозоровда юз беришни бошлаган. Эндиликда қаршиликлар мудофаа чизиғида Алибек Давронов ва Ғолиб Ғайбуллаев асосий планда бўлишади. Умар Эшмуродов ўйин давомида функциясини ўзгартириб туришини ҳисобга олсак, стандартларда, ҳужумчи ролида Алибек ва Ғолибни кўрамиз. "Турон" мураббийлари бу борада анча эҳтиёт бўлишлари талаб этилади. 


Rating: +4   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика