Latest news

01:53Саудия чемпионати. "Ал Насср" - "Ал Ҳилол" 1:1  0 01:05Саудия Арабистони. "Ал Насср" бу сафар ҳам "Ал Ҳилол"ни енга олмади  15 01:00Туркия чемпионати. "Истанбулспор" - "Сивасспор" 1:3  0 00:50Пеленинг портрети аукционда ярим миллион еврога сотилди. Харидор ҳаммамизга таниш  3 00:25АПЛнинг ушбу мавсумдаги энг яхши ёш ўйинчиси аниқланди  0 23:50Донни ван де Бек "Манчестер Юнайтед"га қайтади  1 23:29Туркия. Турғунбоев дебют голини киритган ўйинда "Сивасспор" "Истанбулспор"ни мағлубиятга учратди  3 22:53Месси биринчи шартномасини имзолаган салфетка рекорд суммага сотилди  7 22:32Бангкокда ФИФАнинг навбатдаги Конгресси ўтказилди  1 22:18СПЛ. "Ал Насср" – "Ал Ҳилол". Марказий учрашувнинг бошланғич таркиблари аниқ!  2 22:00"Барса"дан ҳайдалиши айтилаётган Хавининг ҳеч нарсадан хабари йўқлиги маълум бўлди  5 21:20Расман: “Ювентус” Аллегрини истеъфога чиқарди!  8 21:05АПЛ клуби бош мураббийи: "ВАР бекор қилинса, жуда хурсанд бўламан"  12 20:40Рис Жеймс АПЛнинг 4 та ўйинига дисквалификация қилинди  0 20:15Максим Шацких "йил жанги"да кимга мухлислик қилади?  27

"Турон"дан таклиф тушгач кўп ўйлаб ўтирмадим". Фирдавс Чакалов янги жамоаси ҳақида нималар деди? News

"Турон"дан таклиф тушгач кўп ўйлаб ўтирмадим". Фирдавс Чакалов янги жамоаси ҳақида нималар деди?

Яйпаннинг "Турон" жамоаси ёзги трансферлар ойнасида таркибни кучайтириш ишларини олиб бормоқда.

Клуб яқинда тожикистонлик ҳимоячи, "Хўжанд" футболчиси Фирдавс Чакалов билан шартнома имзолади.

Маълумот ўрнида таъкидлаш жоиз ўнг қанот ҳимоясида ҳаракат қиладиган футболчи бу мавсум Тожикистон чемпионатида 11та учрашувда 1та гол урган ҳамда жамоадошининг 1та голига ассистентлик қилган. Жорий йилги ОФК кубогида эса 3та баҳсда иштирок этди. Легионер сифатида эса 2018 йилги мавсумда Малдив чемпионати иштирокчиси "Виктория СК" клубида тўп тепган. 

Куни кеча "Турон"нинг янги аъзосини суҳбатга чорладик ва бир нечта саволлар билан юзландик.

- Фирдавс, "Турон" жамоаси сафига келиб қўшилишингиз қай тариқа юз берди?

- Икки ҳафта олдин агентим Кова Тилавпур бир қатор клублар менга қизиқиш билдираётганини айтиб ўтди. Якунда "Турон" вариантида тўхталдик. Ўйлайманки, қабул қилган қароримиз нотўғри бўлмайди. Янги жамоамда бор кучим билан ўйнаб, мухлислар меҳрини қозонишга ҳаракат қиламан. 

- Таклиф айнан ким томонидан бўлди? Мураббий ёки раҳбарият...

- Раҳбарият бош мураббий билан биргаликда ўйинларимни кўриб, таҳлил қилиб чиқишган экан. Шундан сўнг агентим билан алоқага чиқишган. 

- Бир нечта жамоалардан қизиқиш бўлганини айтиб ўтдингиз. Нима учун айнан "Турон"да тўхталдингиз? Клуб сизни нимаси билан эътиборингизни торта олди?

- Клуб ҳақида керакли маълумотларга эга бўлганимдан сўнг "Турон"га ўтишга қарор қилдим. Яратилган шароитлар, мақсадлар ва вазифалар жамоанинг келажаги борлигига ишора қилмоқда. Шу боис таклиф келиб тушгач кўп ҳам ўйлаб ўтирганим йўқ. Боз устига жамоа ташкил этилганига кўп бўлмаган. Суперлигада дебютини ўтказмоқда. Шу боис улар юқори ўринлар учун яхши таркиб йиғишга ҳаракат қилишмоқда. Мени бу хурсанд қилди. Клубда олдинга интилиш бор. 

- "Турон"да сиздан олдин Умаржон Шарипов тўп тепди. Ундан керакли тавсияларни олдингизми?

- Тўғрисини айтсам у билан ҳали боғланганим йўқ. 

- Ўз олдингизга қандай мақсадларни қўйдингиз? Мураббий билан гаплашиб олдингизми?

- Ўзимнинг энг яхши қирраларимни ва иқтидоримни кўрсатмоқчиман. Мураббий билан мендан нимани истаётганини гаплашиб олдик. Жамоага фойдам тегиши учун икки ҳисса куч билан ҳаракат қилишга тайёрман. Шунингдек клубнинг мақсадига етишиши учун ёрдам беришни истайман.

Абдулазиз Искандаров суҳбатлашди

Rating: +7   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика