Latest news

23:48"Барселона" "Реал" собиқ футболчиси билан алоқага чиқди. Мадридликларни уни қайтаришни хоҳламади  0 23:23"Clash of Clans" видеоўйинида Холанд қиёфаси пайдо бўлади  2 23:00ЕЧЛ. "Бавария" — "Реал". Таркиблар маълум  27 22:46Рюдигер: "15 ёшга қадар тўшагимни ҳўллаб чиқардим. Бунинг уяладиган жойи йўқ"  4 22:29Эрон футзал терма жамоаси Бразилияга қарши ўртоқлик учрашуви ўтказмоқчи  0 22:14"Ланс" марказий ҳимоячиси клубдан кетиши мумкин  4 21:30АПЛ клуби мураббийи клипда суратга тушди  0 21:13"Ал Иттиҳод" Бензема, Фабиньо ва яна 4 нафар футболчи жароҳат олганини эълон қилди  0 20:46АПЛда энг кўп маош тўлайдиган клублар рейтинги эълон қилинди  5 20:29Карло Анчелотти: "Менинг "Бавария"дан ўч олиш ниятим йўқ"  11 20:02"Бавария"нинг 5 нафар футболчиси "Реал"га қарши ўйинда майдонга тушмаслиги мумкин  9 19:30Диёр Xолматов: "Ҳиссиётларимни тасвирлаб бериш иложсиз. Отамга ўхшаган футболчи бўлишга интиламан"  7 19:22U-23 Осиё кубоги. 3-ўрин учун ўйин баҳсда ўзбекистонлик мутахассис ишлайди  9 19:07"Рома" ҳужумчисини трансферга қўяди  3 18:42Рой Кин "Арсенал"нинг чемпионлик учун курашдаги асосий муаммосини кўрсатиб ўтди  3

"Турон" янги футболчиларни таништирув маросимини ўтказди News

"Турон" янги футболчиларни таништирув маросимини ўтказди

Кеча Яйпандаги "Ўзбекистон" стадионида Суперлиганиинг янги иштирокчиси "Турон" жамоаси янги мавсум олдидан расмий тақдимот маросимини ўтказди.

Тадбирда жамоа раҳбарлари, футболчилар, мураббийлар, фан-клуб аъзолари, мухлислар билан бир қаторда, Ўзбекистон тумани хокими,  вилоят спорти раҳбарлари ҳам қатнашди. Тадбирни Ўзбекистон тумани ҳокими Шерзод Юлдашев очиб берди. Сўнгра Фарғона вилояти футбол ассоциацияси вице-президенти Носирбек Отақўзиев ва "Турон" жамоаси таъсисчиси Қодирхон Аҳмедовлар сўзга чиқди. 

"Туманимизга Суперлига жамоалари келиб маҳаллий мухлисларимиз кўз ўнгида футбол ўйнашини ўзи биз учун катта бахт",- деди Қодирхон Аҳмедов.

Шундан сўнг "Турон" футболчилари навбати билан ўзлари ўйнайдиган рақамлардаги футболкаларни кўрсатиб таништирилди. Таништирув сўнггида "Турон" жамоаси бош мураббийи Исломбек Исмоилов сўзга чиқиб яратиб берилаётган шароитларучун раҳбарлар ва ҳомийларга раҳмат айтди. Фан-клуб аъзолари эса жамоа мадҳиясини жонли куйлаб берди.



Rating: +16   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика