"Турон" лойиҳасига оид қизиқарли фактларни биласизми? (Бекзод Толибов блоги)
		
		29 dec 2023 22:02
        News	
	 
				 
				"Турон" лойиҳасига оид қизиқарли фактларни биласизми? (Бекзод Толибов блоги)
Ортда қолган йиллар давомида жамоа эришган натижалар: "Наврўз" кубоги соҳиби (2018), Фарғона вилояти 2-лигаси чемпиони (2018), "В" Про-лига Шарқ минтақаси чемпиони ва ўтиш ўйинлари ғолиби (2019), Про-лига чемпиони (2020), Ўзбекистон Суперлигаси иштирокчиси (2021), Суперлигага ўтиш ўйини ғолиби (2022), Ўзбекистон Суперлигаси иштирокчиси (2023).
Ўтган даврни таҳлил қилиб чиқсак, бугунга келиб "Турон" лойиҳаси ташкил этилганига ҳам 6 йилдан ошибди. Қуйида клуб фаолиятига бир нечта қизиқарли фактларни келтириб ўтамиз.



- Жамоа сардори сифатида илк бор "Турон"ни майдонга бошлаб тушган футболчи Миржалол Жўраев бўлган. Бугунги кунда у клубнинг U-19 жамоасини бошқармоқда. Ёш мутахассис 2023-йилги мавсумда Суперлиганинг 2 та учрашувида ҳам ишлади.


2019-йилги мавсумда "Турон" мураббийлар штаби. Чапдан биринчида турган Собир Ҳамидовни кўплар яхши танийди. Собиқ футболчи айни дамда клуб академиясини бошқармоқда.

Баҳром Хакимов "Турон"да ишлаган илк мураббийлардан ҳисобланади. Тажрибали мутахассис бугунга қадар клубда бош мураббий, ёшлар жамоаси бош мураббийи ва академия директори каби лавозимларда фаолият олиб борган.

Исломбек Исмоиловни яхши биласиз, "Турон"да энг кўп соврин ютган мураббий. Ёш мутахассис ҳозирги кунда Ўзбекистон U-15 терма жамоасини бошқармоқда.

Ёрқин Назаров "Турон"нинг ҳозирги кундаги бош мураббийи. Жамоа ушбу мутахассис қўл остида Суперлигада "Бухоро", "Насаф" ва "Сўғдиёна" клубларини мағлубиятга учрата олди.


Юқоридаги суратларда 2017 ва 2023 йилги мавсумлардаги "Турон" таркиби акс этган.


Яйпаннинг "Турон" клуби 2023-йилги мавсум таркибида Суперлигада ёш футболчилар энг кўп дебют қилган жамоалардан ҳисобланади. Хусусан, Асадбек Саитхонов, Фаррух Қодиров, Абдулҳафизхон Носирхонов, Лазизхон Мўйдинов, Асилбек Айсаров, Миразиз Маҳаммадалиев, Хумоюншоҳ Сайётов, Акбаржон Абдирасулов, Абега Энгянг Нгу, Равшанбек Хайруллаев каби футболчилар ортда қолган мавсум давомида Суперлигадаги ўзларининг илк ўйинларини ўтказишга муваффақ бўлдилар.
Бекзод Толибов тайёрлади.
Similar news
 championat.asia
                   
                   
			
		
		
			championat.asia
		
	 
             "Пахтакор" голи инобатга олинмаган "Бухоро"ни мағлуб этиб, Ўзбекистон кубоги соҳибига айланди
                    "Пахтакор" голи инобатга олинмаган "Бухоро"ни мағлуб этиб, Ўзбекистон кубоги соҳибига айланди Суперлига. "Насаф" "Навбаҳор" майдонида очко йўқотди
                    Суперлига. "Насаф" "Навбаҳор" майдонида очко йўқотди Эксперт ҳакамлар гуруҳи "Пахтакор" ва "Бухоро" учрашувидаги баҳсли вазият юзасидан хулоса берди
                    Эксперт ҳакамлар гуруҳи "Пахтакор" ва "Бухоро" учрашувидаги баҳсли вазият юзасидан хулоса берди Месси МЛСдаги танаффус пайтида Саудия Арабистони клубига ўтмоқчи эди, аммо саудияликлар бунга рози бўлишмаган
                    Месси МЛСдаги танаффус пайтида Саудия Арабистони клубига ўтмоқчи эди, аммо саудияликлар бунга рози бўлишмаган
Comments