Latest news

13:40"Атлетик" футболчиси антидопинг қоидасини бузгани учун 10 ойга дисквалификация қилинди  0 13:11Инфантино Эрон АҚШдаги ЖЧда қатнашишига кафолат берди  3 12:45Эшитдик-да! "Бунёдкор" "Олимпия" стадионида ўйнайди  7 12:21"Истиқлол" бош мураббийи Ашурматов ва Машариповнинг жароҳати ҳақида тўхталди  0 11:52Жанни Инфантино: "Шавкат Мирзиёевнинг футболга бўлган муҳаббати сўнгги икки йил ичида янада кучайганини кўриб хурсанд бўлдим"  4 11:25Эронлик эксперт: "Юсуфи майдондан тўғри четлатилди, Алижонов ва пенальти бўйича қарор ҳам ўринли, бироқ..."  30 10:41Испания терма жамоаси ҳужумчи бир ойга сафдан чиқди  1 10:05Луис Суарес Лига кубоги финалида рақибига тупургани учун МЛСда учта ўйинга дисквалификация қилинди  5 09:38Расман. АПЛдаги илк истеъфо содир бўлди  9 08:55Бугун U-17 терма жамоамиз Марокашга қарши майдонга тушади  5 08:26Бугун Ўзбекистон U-23 терма жамоаси Осиё кубогига йўлланма олиши мумкин  13 07:58ЖЧ-2026. Яна бир терма жамоа мундиал йўлланмасини қўлга киритди  3 07:30Юртбошимиз ташриф буюрган, Ўзбекистон МТЖ чемпионликни қўлга киритган мусобақанинг тақдирлаш маросимидан ФОТОГАЛEРEЯ  3 07:13CAFA Nations Cup-2025. Ўзбекистон - Эрон 1:0  26 02:00ЖЧ саралаши. Италия Исроил дарвозасига 5та гол урди, Швеция кутилмаганда мағлубиятга учради  14

Турнинг дастлабки бешта ўйинида имкониятлар қандай? News

Турнинг дастлабки бешта ўйинида имкониятлар қандай?

Бугун олий лигада бешта учрашув бўлиб ўтади. Мазкур турдан кейин "Нефтчи" турнир жадвалидаги ўз ўрнини янада мустаҳкамлаб олиши мумкин бўлади.
«Нефтчи» (Фарғона) – «Сўғдиёна» (Жиззах)
25 апрель 2015. Фарғона. “Истиқлол” стадиони. 17:00
Ҳакамлар:
И.Танташев, Б.Қодиров, А.Қўлдошев, Д.Мухторов.
Назоратчи: А.Арутюнов.
Имкониятлар: 60:40%



"Локомотив" ва "Металлург" тўсиғидан тўрт очко билан ўтиб олган фарғоналиклар учун кейинги иккита ўйинни уйида бўлиб ўтиши катта устунликни беряпти. Бугун жамоа "Сўғдиёна"га қарши "Истиқлол" стадионида бахс олиб боради. Мурод Бобожоновнинг соғлиғи тобора яхшиланиб боряпти, қолаверса жамоада ғолиблик рухи ҳукмронлик қиляпти. Даврон Файзиев жамоаси эса ҳозирча бор йўғи бир очко олган ҳолда Фарғонага ташриф буюрган. Бугунги ўйинда ташаббус асосан "Нефтчи"да бўлса ажабланмаймиз. Лекин, лекин яхши текис майдонда "Сўғдиёна" қандай ўйнашни билади.


«Қизилқум» (Навоий) – «Андижон» (Андижон)
25 апрель 2015. Навоий. “Ёшлар” стадиони. 18:00
Ҳакамлар:
Ш.Қосимов, А.Усмонов, С.Шоюсупов, Ш.Қаюмов.
Назоратчи: Р.Айтеков.
Имкониятлар: 55:45%



Эдгер Гесс кетаётган жойида қайтди. Жамоадаги молиявий ҳолат ўнгланган, клуб бор йўғи битта ойлик ва битта мукофот пулига қарз холос. Афтидан "Андижон" жамоаси ичида мураббий учун ишлайдиган футболчи чиққан ва аксар футболчилар бундан норозилар. Бу эса ички муҳитни бузилишига олиб келаётган экан. "Қизилқум" эса аксинча ўз майдонида ҳар қандай рақибга жиддий тайёрланяпти. Фақат тақвимни ноқулай келиши, кетма - кет ўз майдонларида иккита мағлубиятга сабаб бўлди. Жамоа аввал "Бунёдкор"га кейин "Пахтакор"га имкониятни бой берди.


«Машъал» (Муборак) – «Қўқон-1912» (Қўқон)
25 апрель 2015. Муборак. Баҳром Вафоев номидаги стадион. 17:00
Ҳакамлар
: В.Цейтлин, М.Саидқосимов, Т.Гайнулин, Э.Турсунов
Назоратчи: Б.Галеев.
Имкониятлар: 55:45%



Аввалги превьюда Зафар Тўраев ва Зоҳир Қўзибоев тандеми жорий йил унум бермаётганлиги ҳақида ёзган эдик. Буни қарангки, футболчилар ҳам ўқишибди ва гол уришди. Агар қўқонликлар "Олмалиқ"га қарши намойиш этган ўйинларини кўрсата олсалар, "Машъал"га осон бўлмайди. Бу кўпроқ Баклановга ҳам боғлиқ.


«Навбаҳор» (Наманган) – «Динамо» (Самарқанд)  
25 апрель 2015. Наманган. “Марказий” стадиони. 17:30
Ҳакамлар
: В.Коваленко, Н.Рўзимов, Д.Сайлалов, А.Шукуруллаев.
Назоратчи: Ғ.Каримов.
Имкониятлар: 50:50%



Ўтган турда мағлуб бўлган жамоалар бу сафар ғалабани кўзлаб тушишлари аниқ. Наманганда "Навбаҳор"га қарши ўйнаш жуда қийин эканлигини барчага маълум. Бундан ташқари "Динамо" бу мавсумдаги 5та ўйинда умуман ғалаба қозона олгани йўқ. Бахтиёр Ашурматов бошчилигидаги жамоанинг имконияти бироз юқори кўриниши мумкин, лекин майдонда тенг кураш бўлиши аниқ.


«Бухоро» (Бухоро) – «Олмалиқ» (Олмалиқ)
25 апрель 2015. Бухоро. “Бухоро” стадиони. 18:00
Ҳакамлар
: Х.Рўзиев, Р.Фозилов, М.Маджидов, И.Ибрагимов.
Назоратчи: Д.Роман.
Имкониятлар: 50:50%



"Бухоро" бу мавсумда ҳали ғалаба қозона олгани йўқ. Ўтган тур жамоа "Андижон" меҳмони бўлиб мағлуб бўлганди. "Олмалиқ" эса ўз майдонида "Қўқон-1912" устидан иродали ғалабага эришганди. Александр Мочинов бошчилигидаги жамоанинг бугунги ўйиндаги имкониятни юқорироқ баҳоладик.  


П.С: Сал аввал "Бухоро" - "Олмалиқ" ўйинида техник хато кетди. Бунинг учун узр сўраймиз.
Rating:    

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика