Latest news

00:45Гвардиола Алонсо ҳақида: "Реал" ва "Барса"га мураббийлик қилиш – энг қийини. Хаби бу вазиятдан чиқиб кетишга қодир"  1 00:45ЕЧЛ. "Бавария" ўз уйида "Спортинг"ни мағлубиятга учратди  2 00:12ЕЧЛ. "Интер" – "Ливерпуль" (онлайн ҳисоб)  6 00:04ЕЧЛ. "Барселона" – "Айнтрахт" (онлайн ҳисоб)  6 23:33Салоҳ "Ливерпул"ни тарк этса, қайси клубларга бориши мумкинлиги маълум бўлди  3 23:12Суперкомпьютер "Арсенал"ни Чемпионлар лигасининг бош фаворити сифатида кўрсатди  8 22:31ЕЧЛ. "Қайрат" "Олимпиакос"га ютқазди  0 22:12Лукаку қайтди: олдинда Суперкубок ўйини бор  1 21:53Наҳотки?! "Арсенал" Жезусни қайдномага киритди  4 21:32Слот кетса ўрнига ким асосий даъвогар?  12 21:10Эрон. Остон Ўруновнинг ягона голи "Персеполис"га ғалаба келтирди  2 20:58"Ливерпуль" собиқ ҳимоячиси Ловрен Салоҳнинг ёнини олди  1 20:30"Манчестер Сити"нинг "Реал" билан ўйин учун 21 кишилик таркиби эълон қилинди  5 20:03Эрон чемпионати. "Трактор" "Зоб Оҳан" билан дуранг ўйнади, Ҳамробеков бир бўлим ҳаракат қилди  1 19:41"Хоразм" футзал клуби ташкил этилди  5

Туркманистон бош мураббийи: "Ўзбекистон хатоларни кечирмайди. Ўйинга тўғри ёндашилса, бу жамоа Эронни мағлуб эта олади" News

Туркманистон бош мураббийи: "Ўзбекистон хатоларни кечирмайди. Ўйинга тўғри ёндашилса, бу жамоа Эронни мағлуб эта олади"

ЖЧ-2026 саралаш босқичидан ўрин олган Ўзбекистон - Туркманистон (3:1) учрашувидан кейин меҳмонлар бош мураббийи Мерген Оразов матбуот анжуманида иштирок этди.

- Учрашув ҳақида фикрингиз?

- Натижа қониқарсиз бўлди, учрашув давомида яхши ўйнашга уриндик. Ҳимоядаги хатолар туфайли ютқаздик. Айтганимдек, Ўзбекистон хатоларни кечирмайди. Ишлашда давом этамиз, хатоларни камайтиришга ҳаракат қиламиз.

- Бугун терма жамоа сафида бир клубдан 8 нафар футболчини туширдингиз. Бу клуб терма жамоа базавий клубими?

- Олдин айтганимдек, бу клуб терма жамоанинг базавий клуби ҳисобланади. Футболчилар биргаликда ўйнашади ва барча бир-бирини яхши тушунишади. 

- Биринчи бўлимда яхши ўйнадинглар, балки хориждан жисмоний тайёргарлик бўйича мураббий чақирилар? 

- Тўғри айтдингиз, жисмоний ҳолатимиз бўйича муаммо бор. Таклифингизни ўйлаб кўрамиз. Биринчи таймда яхши ўйнаб, иккинчи бўлимда чарчоқ пайдо бўлмоқда. Терма жамоа либосини кийганда, номуҳим ўйин бўлмайди. Баъзи футболчиларга дам беришга қарор қилдим, уларни кейинги ўйинга асрадик. Терма жамоада жиддий жароҳат бўлмади. 

- Ўзбекистон терма жамоаси сиз кутгандек ўйнадими? 

- Ўзбекистон охирги пайтда ҳайрон қолдирмаяпти, футболчиларнинг класси ва техник қобилиятлари юқори. Барчаси деярли биз кутгандек бўлди, ўзимиз рақибга гол уриш учун кўпроқ имконият беряпмиз. Ҳимояда тактик кўникмаларни кучайтиришга ҳаракат қиламиз. 

- Эронга ҳам, Ўзбекистонга ҳам қарши беллашдингиз. Эроннинг кучли томонлари ҳақида нима дея оласиз? 

- Тошкентда бу жамоалар ўртасидаги баҳсда бежизга дуранг қайд этилмади, унда бир-бирига тенг жамоалар беллашганди ва натижа адолатли бўлганди. Ўзбекистон терма жамоасига омад тилайман. Ўйинга тўғри ёндашилса, Ўзбекистон Эронни мағлуб эта олади.

Rating: +28   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика