Туркиядаги йиғинда "Олмалиқ" сафига яна бир легионер қўшилди
13 jan 2017 18:47
News
Туркиядаги йиғинда "Олмалиқ" сафига яна бир легионер қўшилди
"Олмалиқ"нинг Анталиядаги ўқув-йиғини режа асосида давом этмоқда.
Бугунги машғулотларда жамоа таркибида яна бир янги футболчи келиб қўшилди. Сербиялик Игорь Йелич марказий ярим ҳимояда тўп тепади. Ҳозирча кўрикдан ўтаётган хавбек 2016 йилда Босния ва Герцеговинанинг "Витез" жамоасида фаолият юритган.
Игорь Йелич
1989 йил 28 декабрда таваллуд топган.
Бўйи 193 см, вазни 75 кг
Амплуаси: Ярим ҳимоячи
Сўнгги 5 йилда ўйнаган жамоалари:
2012-2014 - "Зестафони" (Грузия)
2014 - "Безанижа" (Сербия)
2015 - "Донжи Срем" (Сербия)
2015-2016 - "БСК Борча" (Сербия)
2016 - "Травник" (Сербия)
2016 - "Витез" (Босния ва Герцеговина)
Айни дамда жамоа сафидаги легионерлар 3 нафарга етди. Йиғин давомида яна бир қатор футболчилар кўрикдан ўтиши кутиляпти.
Link :
Source : fc-olmaliq.uz
Receive latest football news directly on your phone. Subscribe for our Telegram channel!
Comments