Latest news

00:15Мбаппенинг укаси ҳам ПСЖни тарк этади  0 00:02Файзуллаевнинг иккита голли паси ЦСКАнинг йирик ғалабасига ёрдам берди  8 23:45"Болонья" - "Ювентус"  2 23:30Февзи Давлетов: "Ўйин сифатидан кўнглим тўлди, натижадан эса йўқ"  1 23:04Рўзиқул Бердиев: "Иккинчи рақам бўлиб ҳаракатланиш ўйиндан аввалги режамиз эди. Бундай қийин учрашувларда энг муҳими натижа"  14 22:56Чемпионшипга равона бўлган жамоа устози "Бавария" бош мураббийига айланиши мумкин  2 22:43Тухель "Бавария"дан кетгани учун яхшигина товон пули олади  1 22:32Россиялик ҳакам "Сурхон" - "Насаф" ўйинидаги вазият ҳақида: "Бош ҳакам мақтовга лойиқ"  11 22:15БАА. Амонов ва Абдуллаев жамоаси "Ал Шаржа"га мағлуб бўлди  0 21:30"Ливерпуль" янги бош мураббий номини эълон қилди  7 21:05Суперлига. 105 дақиқа давом этган ўйинда "Насаф" "Сурхон"ни кичик ҳисобда таслим қилди  91 21:00Суперлига. "Динамо" Жиззахда "Пахтакор" билан муроса кўчасини танлади  78 19:58Ўзбекистонда ўтадиган ФИФА Футзал Жаҳон чемпионати-2024 мусобақасининг расмий логотипи эълон қилинди  3 19:53Аргентина терма жамоасига чақирилганлар рўйхати эълон қилинди  5 19:49"Марсел"нинг 3 нафар футболчиси ўққа тутилди  0

Тунги архив. №4 - Миржалол Қосимов News

Тунги архив. №4 - Миржалол Қосимов

Мозий юлдузлари ҳақида қисқача тўхталиб ўтамиз.


Бу галги тўртинчи қаҳрамонимиз сифатида 4-рақамнинг ҳақиқий эгаси, ўзбек футболининг тирик афсонаси, ўзбек ўғлони - Миржалол Қосимовни танладик. Бошқача бўлиши ҳам мумкин эмасди.

Миржалол Қосимов ҳақида қисқача маълумот:

Туғилган санаси: 1970 йил, 17 сентябрь
Туғилган жойи: Ўзбекистон, Тошкент шаҳри
Бўйи: 174 см
Позицияси: ярим ҳимоячи
Ўйнаган жамоалари: "СК ФММ Москва" (1986), "Пахтакор" (1987), "Динамо Минск" (1988), "Пахтакор" (1988-1991), "Спартак Владикавказ" (1992), "Пахтакор" (1993), "Алания" (1994-1996), "Пахтакор" (1997-1998), "Алания" (1999), "Пахтакор" (1999), "Крилья Советов" (2000-2001), "Ал Шабаб" (2001-2002), "Пахтакор" (2002-2003), "Алания" (2003-2004), "Машъал" (2005).
Терма жамоадаги фаолияти: Ўзбекистон (1992-2005)
Мураббийлик фаолияти: Ўзбекистон олимпия терма жамоаси (2006-2007), "Бунёдкор" (2007-2014), Ўзбекистон терма жамоаси (2008-2010, 2012-2015)



Миржалол Қосимов ўзбек футболининг тирик афсонаси. Қосимов фаолияти давомида бир нечта мусобақаларда ғолибликни қўлга киритган ягона ўзбек футболчиси саналади.
Миржалол Қосимов 14 ёшидан бошлаб Собиқ Иттифоқ терма ўсмирлар терма жамоасида ўйнаган. Қосимов Собиқ Иттифоқ ўсмирлар терма жамоаси сардори бўлган. Миржалол Қосимов сардорлиги остида Собиқ Иттифоқ ўсмирлар терма жамоаси жаҳон чемпионатида ғолибликни қўлга киритган. Шунингдек, Миржалол Қосимов ўсмирлар терма жамоаси билан Европа чемпионатида ҳам зафар қучган. Қаҳрамонимиз 1985-1986 йилда Москва шаҳридаги олий даражадаги футбол мактабида таҳсил олган.


Миржалол Қосимов деганда футбол мухлисларининг кўз ўнгида жарима ва бурчак зарбаларини аъло даражада ижро этадиган мохир футболчи гавдаланади. Ўзбек ўғлони учун жарима зарбаси мисоли 11-метрлик жарима тўпидек эди. Қосимов ўзининг "сеҳрли" чап оёғида кўплаб маҳоратли дарвозабонларни қийнаб келган.
Миржалол Қосимов ушбу қобилияти орқали ўзбекистонлик миллионлаб мухлисларга қанчадан-қанча қувонч улашган.
Қаҳрамонимиз қайси жамоа сафида тўп тепмасин барчасида ажойиб ўйинларни ўтказган. Қосимовнинг майдонни кўриш, шерикларини биргина тўп узатиши орқали қулай вазиятга чиқариб юбориши ва ўз "фирменний" зарбаси билан дарвозани ишғол этиш санъати жуда юқори бўлган.


Миржалол Қосимов УЕФА таснифидаги учрашувларда гол киритган осиёлик иккинчи, Ўзбекистон тарихида эса бу ишни уддалаган биринчи футболчи ҳисобланади.

Миржалол Қосимовнинг "Ливерпуль" дарвозасига киритган супер-голи:


Миржалол Қосимов "Алания" сафида УЕФА кубоги доирасида "Ливерпуль" қарши ўйиннинг 21-дақиқасида мерсисайдликлар дарвозасини жарима зарбасидан ишғол этганди. Лекин ўша баҳсда "Алания" ғалабани сақлаб қололмаган, Макманаман ва Реднаппларнинг голлари эвазига "Ливерпуль" якунда зафар қучганди.

 

Миржалол Қосимов "Пахтакор" сафида жами 52та гол урган


Миржалол Қосимов Ўзбекистон терма жамоаси тарихидаги энг кучли футболчи деб бемалол айта оламиз. Қосимов ўзи ўйнаган даврда терма жамоанинг энг асосий фигураси ва етакчиси бўла олган. Қосимовда шерикларини ўз ортидан эргаштира олиш қобилияти, етакчилик хусусияти жуда юқори бўлган. Ўзбекистон терма жамоаси ўйинида ўз имзосига эга бўлган саноқли футболчилардан бири ҳисобланган Миржалол Қосимов.



Қосимов "Алания" сафида 1995 йилда Россия чемпионлигини қўлга киритишга муваффақ бўлган.
Миржалол Қосимов ўзининг футболчилик фаолиятини 2007 йилда расман якунлаганди. Тошкентдаги МҲСК стадионида ўтган ҳайрлашув учрашуви Қосимовнинг бир қатор дўстлари, собиқ жамоадошлари келишган. Ўзбекистон терма жамоаси ва "Европа ва Осиё юлдузлари"дан иборат ташкил этилган жамоалар ўзаро куч синашишган. Бу ҳайрлашув ўйинида бир қатор машҳур футболчилар, мураббийлар ташриф буюришган.
Осиёлик машҳур футболчилардан Али Даеи, Муборак Мустафа, европаликлардан Сергей Семак, Андрей Каряка, Виктор Онопко, Арександр Тарханов каби юлдузлар иштирок этишган. "Алания"да Қосимовга устозлик қилган Валерий Газзаев, Собиқ Иттифоқ ўсмирлар терма жамоасида бош мураббийлик қилган Александр Пикарев каби машҳур мутахассислар ҳам Тошкентга келишганди.
Ҳайрлашув учрашувида 3:3 ҳисобида якунланган. Бу ўйинда ҳам Миржалол Қосимов гол уришни уддасидан чиққан.


Осиё ўйинлари-1994даги муваффақиятимизда Миржалол Қосимовнинг хизматлари катта бўлган


Миржалол Қосимов 2010 йилда Валдикавказда ўтказилган "Алания" ва "Спартак" жамоалари афсоналари ўртасидаги баҳсда ҳам таклиф этилган ва ўйинда иштирок этган. Миржалол Қосимов ушбу ўйинда ҳам "Спартак" афсоналари дарвозасини ишғол этишни уддасидан чиққан эди.

Қаҳрамонимиз Ўзбекистон терма жамоаси сафида 67 ўйин ўтказган ва рақиблари дарвозасига 31 маротаба йўл топа олган.
Миржалол Қосимовнинг беназир ўйинлари, заргарона паслари, чиройли ва кучли зарбаларини кўпчилик кечагидек эслайди.


Миржалол Қосимов исталган дарвозабоннинг "калити"ни ўзининг жарима зарбалари орқали топиши мумкин эди.

Қосимов нафақат футболчилик фаолиятида муваффақият қозонди. Балки мураббийлик фаолияти давомида ҳам бир қатор ажойиб натижаларни қайд этди.
"Бунёдкор" жамоаси билан уч маротаба Ўзбекистон чемпионлиги, Ўзбекистон кубоги соҳиби ва ОЧЛда ҳали ҳеч бир ўзбекистонлик мураббий эришмаган чўққи, яъни ярим финалга қадар етиб борган. Ўзбекистон терма жамоаси билан эса ЖЧ-2014 йўлланмасини қўлга киритиш учун жуда яқин келганди. Ҳал қилувчи босқичга гуруҳда тўплар нисбатига кўра жамоамиз Бразилияга чиптасига эга чиқа олмай қолганди.


Бир сўз билан айтганда, Миржалол Қосимов ўзбек футболи афсонаси!

Унинг ўйинларини миллионлаб футбол ишқибозлари соғиниб қолишгани аниқ...

45 ёшни қаршилаган Миржалол Қосимов ҳозирча кичик танаффусга чиққан. Келажакда Қосимовнинг мураббийлик фаолияти ва ўзбек футболи йўлидаги ишларида омад тилаб қоламиз...

Rating: +46   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика