Latest news

01:20"Бавария" "Байер" футболчиси билан келишиб олди  0 00:45Расман: Ироқ термасига янги бош мураббий тайинланди  0 00:40Суперлига. Абрамов бошчилигидаги "Динамо" кичик ҳисобда ғалаба қозонди, "Андижон" эса дербида "Нефтчи"га мағлуб бўлди  1 00:19Вадим Абрамов: "Салбий ўйин кўрсатган бўлсак-да, натижа ижобий бўлди. Менга шуниси яхшироқ"  4 23:57Микель Артета: "Ҳакими жавоб ўйинида гол урмаслиги керак эди"  3 23:19Февзи Давлетов: "Ички муаммолар бор, буни биз ҳал қила олмаймиз"  3 23:00А Серия. "Милан" - "Болонья" баҳси асосий таркиблари маълум!  3 22:57Вальверде Мбаппега таъриф берди  1 22:14Абрамов ва "Динамо"нинг навбатдаги қурбони "Сурхон" бўлди. Самарқандликлар мағлубиятсиз юришини давом эттирди  42 21:59"Барселона" ёзда Осиёга келади  1 21:27Артём Петросян: "Футболчилар руҳий жарликда. 3-4 кун ичида бу ҳолатдан олиб чиқиб бўлмайди"  13 20:55Виталий Левченко: "Таркибимизда йўқотишлар кўп. Ким соғлом ҳолатда бўлса, ўша ўйнаяпти"  5 20:29"Арсенал" "Ливерпуль"га чемпионлик йўлаги ташкил қилиб берадими? Артета жавоб берди  3 20:00Суперлига. "Нефтчи" "Андижон" майдонидаги водий дербисида устун келди  83 19:54"Реал"нинг азалий рақиби Лунин учун 25 млн евро беришга тайёр  0

⚡️ Transfermarkt Ўзбекистон Суперлигаси футболчиларининг янги нархларини эълон қилди News

⚡️ Transfermarkt Ўзбекистон Суперлигаси футболчиларининг янги нархларини эълон қилди

Дунёга машҳур футбол портали Transfermarkt Ўзбекистон чемпионатида ўйнаётган футболчиларнинг янги нархларини эълон қилди.

Унга кўра Ўзбекистон U-23 терма жамоаси ва "Пахтакор" клуби ярим ҳимоячиси Диёр Холматовнинг нархи энг кўп кўтарилган - 300 000 евро. Энди унинг трансфер нархи 750 минг еврога баҳоланмоқда.

Бир йўла тўрт футболчининг нархи 200 минг евродан ошди. "Пахтакор" таянч ярим ҳимоячиси Одилжон Ҳамробеков энди 1,2 миллион еврога баҳоланмоқда. "Навбаҳор" вакили Остон Ўруновнинг нархи роппа-роса 1 миллион евро бўлди. Суперлига кашфиётларидан бири "Сурхон" тўпурари Сильванус Нимели янги рейтингда 800 минг еврога баҳоланмоқда. "Навбаҳор" сафида стабил ўйин намойиш этган Иброҳим Йўлдошевниг нархи 700 минг еврога етди.

Жасур Жалолиддинов, Ўткир Юсупов, Ислом Кенжабоев, Оллоберган Каримов, Билол Туплиев ва яна бир қанча футболиларнинг нархларига 150 минг евродан қўшилди.





Трансфер нархи энг кўп пасайганлар орасида "Бухоро" ҳужумчиси Шоҳруз Норхонов "пешқадам" бўлди. Ёзда "Навбаҳор"дан "Бухоро"га ўтган футболчининг нархи 250 000 еврога камайди. "Пахтакор" ҳимоячиси Достонбек Турсуновнинг нархидан 200 минг, унинг жамоадоши ва адаши Достонбек Ҳамдамовнинг нархидан 150 минг евродан олиб ташланди.

Шаҳбоз Жўрабеков, Лука Чермель, Томислав Мрчела, Элдорбек Суюнов, Шаҳзод Тоиров ва Аббос Отахоновнинг ҳам нархлари ҳам 150 мингга камайди.





Янгиланишдан кейин Ўзбекистон чемпионатида 1 миллионлик футболчилар сони уч нафарга етди. Ҳусниддин Алиқулов Суперлигани тарк этгач фақат Ҳамробеков 1 миллионлик футболчи эди. Бугунги ўзгаришлардан кейин ҳам "Пахтакор" ярим ҳимоячиси Ўзбекистон чемпионатининг энг қиммат футболчиси номини ўзида сақлаб қолди - 1 200 000 евро.

Мавсумни ажойиб ўтказган Остон Ўрунов ва Ҳожиакбар Алижоновнинг сайтдаги трансфер нархлари 1 миллион еврога етди. Ўруновнинг нархи 2020 йилда 1,5 миллион еврогача чиққанди. Алижонов учун эса бу рекорд кўрсаткич ҳисобланади.

900 минг евролик футболчилар сони учта бўлди - Хуршид Ғиёсов ва Сардор Собирхўжаевнинг нархи аввал ҳам шунча эди, "Насаф" чап қанот ҳимоячиси Шерзод Насруллаевнинг нархига 100 минг қўшилди ва 900га етди. Рўйхатда кейинги ўринларни Жамшид Искандеров ва Азизбек Турғунбоев эгаллашди - 850 минг евродан.





Барча ўзгаришлар билан қуйидаги ҲАВОЛА орқали танишиш мумкин.

Rating: +7   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика