Latest news

22:15Ҳаким Фузайлов: "Агар гол урмасак керакли очколарни қўлга кирита олмаймиз"  0 21:44Баҳром Ҳайдаров: "Дуранг бизни ҳам, рақибни ҳам қониқтирмади"  1 21:28Ла Лига. "Реал" тўхтамаяпти, Алонсо жамоаси бешинчи ўйинда ҳам ғалаба қозонди  23 21:15Суперлига. "Нефтчи" марказий тўқнашувда "Динамо"дан устун келди ва пешқадам "Насаф"га анча яқинлашди  77 21:05Бундеслига. "Бавария" меҳмонда "Хоффенхайм"ни қийинчиликсиз таслим этди  3 20:35"Манчестер Юнайтед" — "Челси". Таркиблар маълум  37 20:17"Верона" — "Ювентус". Таркиблар маълум  8 20:12"Бухоро" ўз тарихида биринчи маротаба "Навбаҳор"га 3тадан кўп гол урди   8 19:59Суперлига. "Бухоро" "Навбаҳор" дарвозасига жавобсиз 5 та тўп киритди  96 19:53"Сабаҳ" — "Туран". Раҳмоналиев асосий таркибда  3 19:26Зиданнинг 27 ёшли ўғли Люка спорт фуқаролигини Жазоирга ўзгартирди  0 18:55Суперлига. "Хоразм" ўз уйида "Қўқон-1912" билан дуранг ўйнади  11 18:35АПЛ. "Ливерпуль" Мерсисайд дербисида қийин ғалабага эришди  11 17:08Футзал. Ўзбекистон Фаластинни тор-мор этди  18 16:41Рубен Санчес: "Мухлисларимизни яна бир бор ранжитишга ҳаққимиз йўқ эди"  0

"Тоттенхэм"да 8 нафар футболчи ва жамоа штабининг 5 нафар аъзоси коронавирус билан касалланган, Конте бунга муносабат билдирди News

"Тоттенхэм"да 8 нафар футболчи ва жамоа штабининг 5 нафар аъзоси коронавирус билан касалланган, Конте бунга муносабат билдирди

"Тоттенхэм" бош мураббийи Антонио Конте жамоада коронавирус эпидемияси борлигини тасдиқлади.

Мураббийнинг сўзларига кўра, 8 нафар футболчи ва жамоа штабининг 5 нафар аъзоси коронавирус билан касалланган.

"Муаммо шундаки, ҳар куни касалланганлар сони ортиб бормоқда. Вазият жиддий. Ҳар куни мусбат кўрсаткичлар қайд этилмоқда. Бугун яна бир футболчи ва мураббийлар штабининг яна бир аъзосида касаллик аниқланди.

Энг ёмони шундаки, биз ҳеч нарсани билмаймиз. Бир кун олдин салбий тестлардан ўтган одамлар билан мулоқот қиляпмиз... Вазият яхши эмас... Эртага мен ҳам бўламанми-йўқми?

Ҳамма қўрқади. Одамларнинг оилалари бор. Нега бундай таваккал қилишимиз керак? Менинг саволим бор. Бугун иккита ижобий натижа қайд этилди. Эртага ким касалланади? Балки мендир? Билмайман. Албатта, мен барча ўйинчилардан яхшироқ ҳолатдаман. Лекин бу ҳамма учун тўғри деб ўйламайман.

Вазият жиддий. Инфекцияланганлар кўп. Албатта, ҳаммамизда ҳадик бор. Чунки биз олдиндан нималар бўлишини билмаймиз.

Яна бир муаммо, кеча касаллик қайд этилмаганларда бугун мусбат кўрсаткич қайд этилмоқда. Биз вазиятни тўлиқ тушунмаяпмиз, нафақат футболчилар, балки клубнинг барча ходимлари учун ҳам вазият осон эмас", — деди Конте.

Эслатиб ўтамиз, эртага Конференция лигаси доирасида "Тоттенхэм" "Ренн"га қарши майдонга тушади.

Rating: +2   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика