"Тоттенхэм" раҳбарияти Контенинг келажагини бугун тунда ҳал қилади
22 mar 2023 22:06
News
"Тоттенхэм" раҳбарияти Контенинг келажагини бугун тунда ҳал қилади
Мураббийнинг жамоани тарк этиши ойдинлашиб бормоқда.
"Тоттенхэм" клуби бош мураббийи Антонио Конте клубдан кетишга яқин. Sky Sports нашрининг маълум қилишича, бугун, 22 март куни тунда Лондон клуби раҳбарияти мураббийнинг келажаги борасидаги қарорни қабул қилади.
"Шпорлар" футболчиларидан бирининг агенти исми сир қолишини истаган ҳолда, Контенинг кетиши деярли аниқ бўлганини, у барча футболчилар билан қўпол муомалада бўлаётганини маълум қилган. Мураббийнинг бу ҳаракатларидан унинг кетиши кўпчиликка тушунарли бўлган.
Маълумот учун, Конте "Саутгемптон"га қарши сўнгги дақиқаларда ғалаба бой берилган ўйиндан сўнг ўз интерьвюси билан футболчиларни айблаб, улар "комфорт зона"ларидан чиқишни истамаётганларини айтганди.
Link :
Source : Sky Sports
Receive latest football news directly on your phone. Subscribe for our Telegram channel!
Similar news
championat.asia
Элит ОЧЛ. "Насаф" меҳмонда "Шабаб Ал Аҳли"га йирик ҳисобда мағлуб бўлди
ОЧЛ-2. Ҳакамга тиббий ёрдам кўрсатилган ўйинда "Андижон" 3-марта 0:0 ҳисоби қайд этди. Бу галги рақиб – "Ал Ҳалдия"
Арда Гюлер: "Алонсо дарвозада турасан деса, қўлқоп сотиб оламан"
ЕЧЛ. "Барселона" "Эл Класико"дан аввал "Олимпиакос"ни йирик ҳисобда таслим этди
Comments