Latest news

08:42БАА Про лигаси. Эркинов 78 дақиқа ўйнаган баҳсда «Ал Ваҳда» йирик ғалабани қўлга киритди  0 08:16Ўзбекистон U-14 терма жамоаси «Ривожланиш кубоги» ғолиблигини қўлга киритди!   0 07:50Ўзбекистон ОТЖ Тошкентда яна бир олимпиада йўлланмаси соҳибига қарши ўртоқлик учрашувини ўтказади  1 07:24Суперлига. Бугун 7-тур баҳслари якунига етади  0 06:05ЛаЛига. "Барселона" - "Реал Сосьедад" 2:0   2 06:00АПЛ. "Астон Вилла" - "Ливерпуль" 3:3   0 02:10АПЛ. "Ливерпуль" ғалабани қўлдан чиқарди  7 02:00ЛаЛига. "Барселона" ишончли ғалабага эришди  15 01:41А Серия. "Фиорентина" ғалаба қозонди ва ҳозирча "Наполи"ни еврокубокларсиз қолдирмоқда  1 01:23МЮда анъанавий байрам бўлмайди. Нега?  0 00:30Ди Стефано, Пушкаш каби футболчиларни чақирмаган чемпион ҳамда кумуш медаллар учун ишдан ҳайдалган мураббий — иккинчи Европа чемпионати ҳақида ҳикоя қиламиз  0 23:53Легионерлар. Абдуллаев ва Амонов жамоаси мағлуб бўлди, Ғаниев захирада қолди, Турсунов учрашувда тўлиқ иштирок этди  1 23:31Эрон. Чемпионлик учун курашаётган Машарипов жамоаси ғалабага эришди  0 22:53Мбаппе ва Ал Ҳелайфи ўртасида жанжал содир бўлган экан  18 22:38Февзи Давлетов: "Гол урганимиздан сўнг ҳимояга ётиб олдик. Шу хатомиз туфайли бугун ғалабани қўлдан чиқардик"  3

Тошкентдаги мусобақа, Отабек Валижонов ва Сирожиддин Раҳматуллаевни таниши ва футболдаги пул ҳақида. Бангладешлик ҳимоячи билан интервью News

Тошкентдаги мусобақа, Отабек Валижонов ва Сирожиддин Раҳматуллаевни таниши ва футболдаги пул ҳақида. Бангладешлик ҳимоячи билан интервью

U-23 Осиё чемпионати саралаши доирасида Тимур Кападзе шогирдлари иккинчи турда Бангладешни йирик ҳисобда мағлуб этди.

Дарҳақиқат майдонда шу куни икки мамалакат футболидаги даража яққол ифодасини топди. Футболчиларнинг маҳорати ва техникаси борасида ҳам бизнинг йигитлар рақибдан устун эканликларини кўрсатишди. Якунда бу ҳисобда ҳам акст этди, 6:0. Ушбу учрашувдан сўнг Бангладеш олимпия терма жамоаси ҳимоячиси Раҳмат Миани суҳбатга чорладик. Одатда бирор халқаро учрашувда рақиб жамоа аъзосининг фикрлари доим қизиқ чиқади, ундан футболимиз ҳақида ҳам сўраб олиш имкони бўлади. 

- Саралаш баҳслари дастлаб Қувайт мамлакатида ўтиши кўзда тутилганди. Лекин якунда мезбонлик Ўзбекистонга берилди. Мослашиш ва мусобақа ҳақида фикрларингизни билдирсангиз...

- Мусобақада рақобат яхши. Муҳит ҳам ёмон эмас. Гарчи Тошкентда совуқ ҳаво ҳукмронлик қилаётган бўлсада, мослашиб олдик. Турнир Қувайтда ўтганида яхши бўлар эди. Чунки биз иссиқ иқлимга мослашганмиз. Умуман олганда ҳаммаси кўнгилдагидек. 

- Ўзбекистон билан ўйинда даража, маҳоратдан ташқари яна қандай фарқлар асосий планга чиқди?

- Ҳа, бир нечта аниқ фарқлар кўзга ташланди. Бизда 8-9 ёшдаги болалар тўпни яхши тўхтатишни ва алдаб ўтишни билишмайди. Шунда муаммолар бор. Ўзбекистонда яхши клублар бор, академияларга эга. Ўйлайманки бизда ҳам келажакда яхши футболчилар етишиб чиқади. Бизнинг мамлакатимиз ўзгармоқда, ривожланиш босқичида. Ички чемпионатимиз олдингига қараганда курашчанроқ. 

- Тошкентда ўтаётган турнирдаги ташкилотчилик, яратиб берилган шароитлар борасида фикрингиз қандай?

- Ташкилотчилик жуда яхши. Қолган нарсалар эса расмиятчилик. Шу боис ортиқча тўхталмоқчи эмасман. 

- Биламизки, Бангладеш чемпионатида бир неча нафар ўзбекистонлик футболчилар тўп тепади. Уларнинг қай бирларини танийсиз?

- Ҳа, бу ҳақида биламан. Масалан Сирожиддин Раҳматуллаев, Отабек Валижонов. Улар яхши савиядаги футболчилар. Сирожиддин билан ўтган мавсумда бирга ўйнадик. У мени жамоада аскар, деб чақирарди (кулади). 

- Савия ҳақида гапирдингиз. Бангладеш чемпионатининг савияси Ўзбекистонникидан юқори эмас. Лекин сўнгги йилларда катта пуллар эвазига хорижлик футболчиларни қизиқтира оляпти. Кучли мураббийлар ҳам Бангладеш клубларида фаолият олиб борди. Белгиялик Пол Пот, Реза Паркаш ва ҳоказо. Демак бугунги кунга келиб катта пул савияни ҳам ортда қолдиряпти...

- Аслида футболда пул муҳим ҳисобланади. Бангладешда юқори маош ҳисобига кўплаб яхши футболчиларни таклиф қилишмоқда. Бизнинг лигамизга кучли футболчилар келса, маҳаллий ўийнчилар ҳам ўсишга эришади. 

- Ўзбекистон сафида Бангладешга муаммо туғдирган футболчи ким бўлди?

- Менимча олтинчи рақамдаги (Тимур Мамасидиқов) футболчини айта оламан. Ҳақиқатдан ҳам майдонда анча фаол ҳаракат қилди. 

Абдулазиз Искандаров суҳбатлашди

Rating: -1   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика