Latest news

10:59Ўзбекистон терма жамоалари йиғини: Қайси клубнинг хиссаси каттароқ?  0 10:45Гёкереш "Арсенал"га ўтиш учун Саудия жамоасининг супер таклифидан воз кечган  1 10:17Ўртоқлик учрашуви. Ўзбекистон U-16 термаси Японияга қарши баҳс олиб боради  2 09:52"Ливерпуль" Германия МТЖ аъзоси билан музокараларни бошлади  0 09:25А Сериянинг энг кўп ойлик олувчи футболчиси "Бавария"га текинга ўтиши мумкин  1 08:58"Монако" янги бош мураббийини эълон қилди  0 08:30Ҳайдаров шогирдлари бугун Қозоғистонга қарши майдонга тушади  6 08:02ЖЧ-2026 саралаш. Осиё қитъасида иккинчи тур учрашувлари бўлиб ўтди  11 07:35Мессининг бенефисига айланган баҳсда "Интер" йирик ҳисобда ғалаба қозонди  19 02:07ЖЧ саралаши. Испания, Италия, Португалияда ғалаба ва бошқа натижалар  9 00:25"Бавария" Гнабри бўйича қарор қабул қилди  0 23:16"Барселона" 17 ёшли франциялик иқтидорга қизиқмоқда  1 22:22"Ливерпуль" ПСЖ ҳимоячиси билан шартнома имзоламоқчи  5 21:484 та гол урилган Ўзбекистон U-17 ва Туркия U-17 ўртасидаги ўртоқлик ўйинидан ФОТОГАЛЕРЕЯ  4 21:30Рафаэль Бенитес АПЛга қайтиши мумкин  4

Тошкентда "ПРО" дипломи бўйича халқаро мураббийлик курслари бошланди News

Тошкентда "ПРО" дипломи бўйича халқаро мураббийлик курслари бошланди

Ўзбекистон футбол ассоциацияси томонидан юртимиздаги футбол мураббийларининг малакасини ошириш, мураббийлик фаолиятини ривожланитириш бўйича бир қатор чора-тадбирлар амалга оширилмоқда.

Жумладан, кеча "Чиғатой" спорт базасида ОФК дастури асосида "ПРО" дипломи учун халқаро мураббийлик курслари бошланди. Ўқув курсларининг очилиш маросимида ЎФА бош котиби Сардор Раҳматуллаев, ПФЛ бош директори Омон Ғофуров, ФИФА инструкторлари  Гарри Филипс ва Бадр Аҳмад, шунингдек, бошқа расмий шахслар иштирок этишди.

"Ўзбекистонга яна ташриф буюрганимдан хурсандман. ФИФА инструктори сифатида юртингизга учинчи марта келишим. ЎФА томонидан ушбу халқаро ўқув курсларини ўтказишда кўрсатилаётган ёрдам учун катта миннатдорчилик билдириб ўтмоқчиман. Мен бу ерга шундоқ ҳам ўз ишини устаси бўлган мураббийларни ўқитиш учун эмас, шунчаки ўз билимларим билан ўртоқлашиш учун келганимни ҳам таъкидлаб ўтмоқчиман", - деди Гарри Филипс очилиш маросимида сўзлаган нутқида.

"Мен ҳам Ўзбекистонга учинчи марта келишим. Лекин ФИФА инструктори сифатида биринчи марта ташриф буюрдим. Менга Ўзбекистонда бўлиш жуда ёқади. Бу ерда ҳамиша ажойиб муҳит ҳукмрон. Мен Ўзбекистоннинг турли терма жамоалари иштирокини доимо кузатиб бораман", - деди Бадр Аҳмад.

"ПРО" дипломи учун ўтказилаётган халқаро мураббийлик курсларида Рўзиқул Бердиев, Улуғбек Бақоев, Жаъфар Ирисметов, Нўъмон Ҳасанов, Жасур Абдураимов, Ҳамид Актамов каби машҳур мутахассислар иштирок этишаётганини таъкидлаб ўтиш зарур.


Rating: +5   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика