Latest news

23:55Суперлига. Алибоев супергол урган баҳсда "Нефтчи" "Қизилқум" билан дуранг ўйнади, "Навбаҳор" эса "Машъал"ни йирик ҳисобда енгди  0 23:51Клублар ўртасидаги ЖЧнинг биринчи чорак финалчиси маълум!  0 23:38Виталий Левченко: "Агар реализация яхшироқ бўлганида, ўйин натижасини ҳал қилиб бўлган бўлар эдик"  10 23:23Сергей Лушчан: "Мавсум аввалида бизда аниқ бир мақсад йўқ эди, ҳозир эса... Футболчимизда хориждан таклиф бор"  2 22:50Уильямсни сотиб олса ҳам "Барселона" Рэшфордни трансфер қилишга уриниб кўради  5 22:31Фарҳод Нишонов: "Бир нечта футболчиларимизда Суперлигадан клубларидан таклифлар бор"  0 22:13Асрор Алиқулов: "Чарчоқ ёки иссиқ ҳаво деган гаплар қуруқ баҳона. Ҳар бир учрашув ҳам ўхшайвермайди"  3 21:57Суперлига. "Қизилқум" сўнгги дақиқаларда гол уриб, "Нефтчи"ни ғалабадан маҳрум қилди  69 21:21ПроЛига. "Олимпик Мобиуз" "Олимпик" дарвозасига жавобсиз 4та гол урди ва пешқадамликни қўлига олди  1 20:55Суперлига. "Навбаҳор" ўз майдонида "Машъал"га жавобсиз 6 та тўп йўллади, Ғуломовда дубль, Жияновда 3 та ассист!  67 20:16Тер Штеген "Барселона"да қолмоқчи  0 19:58Бобир Абдихолиқов "Келажак бунёдкори" медали билан мукофотланди  8 19:35"Милан" "Торино" футболчисини сотиб олади  1 18:51Клопп клублар ўртасидаги ЖЧ форматини жиддий танқид қилди  6 18:32Хаби Алонсо "Ювентус"га қарши ўйин ҳақида: "Уларнинг "Манчестер Сити"га қарши ўйини ҳеч нимани англатмайди"  8

Тошкентда Германия методикаси асосида "JFL" футбол мактаби очилади News

Тошкентда Германия методикаси асосида "JFL" футбол мактаби очилади

Мазкур болалар футбол клуби, Германияда йил сайин ўз ўрнига эга бўлиб бораётган Шлотайм шаҳрининг "JFL-Schlotheim" мактаби билан ҳамкорликда ташкил этилади.

Мактаб 3та ёш тоифасида иш олиб боради. Булар, U-11 (2006), U-10 (2007-08) ва U-9 (2009-10). Синфларда, Германияда бўлгани каби, битта гуруҳда икки ёш тоифасидаги ёш футболчилар қатнашандилар. Ҳар бир гуруҳда 23 нафар бола бўлади. 20 нафар футболчи шартнома асосида, 3 нафари эса мактаб фонди асосида тарбия топади.

Европа методикасига кўра, бу ерда ҳам аввало болани етук инсон бўлиб етишишига асосий урғу берилади. Мактабда фаолият олиб борадиган мураббийлар март ойида Германияда малакаларини ошириб қайтадилар. Ёз фаслида эса улар иккинчи маротаба Германияга ташриф буюрадилар. Бу пайтда германиялик мураббийлар уларнинг ўрнига Тошкентдаги машғулотларни ўтказадилар. Ҳар бир машғулотда мактабнинг шифокори иштирок этиб боланинг саломатлигига маъсул бўлади. Ундан ташқари клубда дарвозабонлар мураббийи фаолият олиб боради. 

"JFL-Tashkent"да футбол сир асрорларидан ташқари, инглиз ва немис тиллари мукаммал ўргатилади. Мактаб фанлари жиддий назорат қилинади. 

Режага қўра 15 февралдан қабул бошланади. 


Даврон Қориев мактабнинг 2003-04 йилларда таваллуд топган футболчилари сафидан жой олди. 

"Кичик фарзандим Германиянинг "JFL-Schlotheim" жамоаси аъзосига айлангач, менда мазкур мактаб методикаси асосида Тошкентда филиал очиш нияти пайдо бўлди. Шунинг учун яқинда бир ой давомида Шлотаймда бўлиб, мактаб структураси билан яна бир бор яқиндан танишдим. Ўзим учун жуда кўп жиҳатларни кашф этдим. Энди уни Ўзбекистонда амалга ошириш қолди. Ҳозирда ҳужжатли ишлар билан шуғулланаяпмиз. Лойиҳамиз иш бериши билан унинг вилоятлардаги филиалларини очамиз. Ундан ташқари, 3-6 ёшдаги ёш болачалардан иборат тўгаракларни очиш орқали, уларни мактабимиз учун тайёрлаб борамиз. Бунинг учун яхши базага эга бўлиш арафасида турибмиз. Ҳозирча база сир бўлиб турсин. Аммо у ердаги шароитлар ота-оналарни қувонтириши аниқ", - дейди компания асосчиларидан бири Дилшод Қориев.


- Мактабнинг бошқа футбол тўгаракларидан фарқи нимада бўлади?

- Европада фарзандингизни бирон бир клубга олиб борсангиз, улар уни футболчи бўлиб етишишига 100% кафил бўлмайди. Аммо, фарзандингизни бошқа фанлардан қолиб кетмаслиги, бир кун келиб бошқа касбни танламоқчи бўлса қийинчиликсиз ўша сохасига киришини ҳам таъминлайди. Боиси улар футболчисига аввало ўзининг фарзанди сифатида қарайди. Биз ҳам шу методикани қўллашни ният қилаяпмиз. Аввало бизга келган болакай футболдан ташқари, мактабнинг бошқа фанларини ҳам мукаммал билсин. Дейлик 16 ёшли боладан футболчи чиқмади. Аммо у камида немис ва инглиз тилини билади, рус тилида гаплашади. Агар биз Германия методикасини тўлиқ ўзлаштириб олсак, йиллар ўтиб олий лигамизда бизнинг мактабдан чиқадиган кўп футболчиларни кўришимиз мумкин бўлади. Худо хоҳласа ишимизни самарасини яқин 6 йилда кўрамиз. Бу борада Тошкент шаҳар футбол федерацияси Вице-президенти Маъмур Юсуповга бизга катта ёрдам бераяптилар. Бунинг учун уларга раҳмат айтамиз.


Rating: +27   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика