Latest news

19:00Суперлига. "Бунёдкор" – "Локомотив" (матнли трансляция)  0 18:59Криштиану Роналду, Пепе ва Бруну — Португалиянинг ЕВРО учун таркиби эълон қилинди  0 18:18Моуриньо ёки Аллегри "Ал Иттиход" бош мураббийига айланиши мумкин  1 17:57Англиянинг Евро-2024 учун қайдномасида Маркус Рэшфорд учун жой топилмади  9 17:36Виктор да Силва: "Янги чемпионатга киришиб кетиш осон кечмайди ва бироз вақт талаб қилади"  2 17:15Шошмай туринг, Де Зербини кейинги манзили Мюнхен эмас, Турин бўлиши мумкин  2 16:54Темур Чогадзе: "Насаф"нинг асосий мақсади Ўзбекистон кубоги эмас, Суперлига чемпионлиги"  6 16:33"Динамо" "Пахтакор" билан дуранг ўйнаган учрашувдан ГАЛЕРЕЯ  2 16:17Тони Кроос ЕВРО-2024дан кейин фаолиятини якунлайди  14 15:59Диққат танлов. KELME брендидан футбол тўпини ютиб олинг!   15 15:42АПЛ янги мавсумида "VAR" бошқачароқ ишлайди  2 15:18"Челси" ўзига эҳтимолий мураббий топиб қўйди   1 14:50"Кристал Пэлас" "Бетис" футболчисига қизиқмоқда  0 14:19"Барселона" ёш иқтидорли ҳимоячиси билан янги шартнома имзолайди  2 13:50Лаутаро Мартинес келажагини "Интер"да кўрмоқда  0

Тошкентда ФИФАнинг “Марказий Осиё ҳамда Европа миллий ассоциациялар семинари” бошланди News

Тошкентда ФИФАнинг “Марказий Осиё ҳамда Европа миллий ассоциациялар семинари” бошланди

Кеча, 3 октябрь куни пойтахтимизда жойлашган “Tashkent City Kongress Hall” биносида ФИФАнинг “Марказий Осиё ҳамда Европа миллий ассоциациялар семинари” бошланди.

Ушбу тадбирда Ўзбекистон, Эрон, Тожикистон, Қирғиз Республикаси, Афғонистон, Туркманистон, Чехия, Қозоғистон, Австрия, Туркия, Озарбайжон, Португалия, Венгрия миллий футбол ассоциацияларининг Президент, Вице-президент, Бош котиблари ҳамда ФИФА, УEФА, ОФК ва CAFA мутахасcислари иштирок этмоқда.





Тадбирни Ўзбекистон футбол ассоциацияси биринчи вице-президенти Равшан Ирматов очиб берди. Марказий Осиё ҳамда Европа миллий ассоциациялар семинарининг барча иштирокчиларини табриклади ва унинг юқори даражада ташкил этилишида жонбозлик кўрсатган ФИФА, ОФК ва УEФА раҳбариятига миннатдорчилигини билдирди.

— Мамлакатимизда футболнинг оммавийлигини янада ошириш, истиқболли ва иқтидорли футболчиларни танлаш ҳамда профессионал даражада тайёрлашнинг янги тизимини йўлга қўйиш мақсадида Президентимиз Шавкат Мирзиёев ташаббуси билан қарорлар қабул қилинмоқда.

— Турли ёш тоифасидаги Ўзбекистон миллий терма жамоалари сони 8 тадан 19 тага етказилиб, уларга сифатли таълим берадиган мураббийлар сони эса 5 баробаргача оширилди. ФИФА билан Ўзбекистон футбол ассоциацияси ҳамкорлиги мутлақо янги босқичга чиқди ва тарихда илк бор футзал бўйича 2024-йилги Жаҳон чемпионатини Ўзбекистонда ўтказиш ҳуқуқи қўлга киритилди.

— Бугунги семинар давомида футбол инфратузилмаси, молиявий инвестицияларни оптималлаштириш, футзал, аёллар ҳамда болалар футболи, халқаро мусобақа ва тадбирларни юқори даражада ташкил этиш мавзулари муҳокама қилинади ва ўзаро тажриба алмашинилади. Ўйлайманки, мазкур ҳамкорлик, минтақаларда футболни янада ривожлантиришга ҳамда миллатлараро дўстликни янада мустаҳкамлашга замин бўлади, - деди Равшан Ирматов.




Шунингдек, футболни ривожлантириш йўлида доимий тажриба алмашиб бориш, халқаро мусобақалар ташкил этиш, мураббий, ҳакам ва бошқа футбол таълими йўналишларидаги ҳамкорлик мамлакатларда футболни янги босқичга олиб чиқиши таъкидланди.

Дастлабки кунги семинар давомида футбол инфратузилмаси, молиявий инвестицияларни оптималлаштириш, футзал, аёллар, болалар-ўсмирлар футболи, халқаро мусобақа ва тадбирларни юқори даражада ташкил этиш каби мавзулар қамраб олинди.

Семинар бугун ҳам давом этмоқда.

 


Нарзулла Сайдуллаев

Фото: ЎФА матбуот хизмати

Rating: +2   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика