Тошкент “УEФА Чемпионлар Лигаси Кубоги”ни қабул қилади
		
		20 feb 2020 15:30
        News	
	 
				 
				Тошкент “УEФА Чемпионлар Лигаси Кубоги”ни қабул қилади
Футбол оламидаги асосий мукофотлардан бири боълган кубок пойтахтимизнинг “Anhor Lokomotiv” боғида жойлашган “Axelon” картинг клубида 22-23 февраль кунлари намойиш этилади.
Мукофотнинг дунё шаҳарларида намойиш қилиниши футбол мухлисларининг севимли ва узоқ кутилган тадбирларидан биридир. Бу галги “Кубок ва муҳлислар учрашуви”нинг ўзига хослиги шундаки, ушбу мукофот аввал фақат Европа мамлакатларига келтирилган ва оммага намойиш қилинган.
“УEФА Чемпионлар Лигаси кубоги”нинг Тошкентга олиб келиниши нафақат юртимиз балки, Марказий Осиё тарихида ҳам муҳим воқеадир. Айнан бизнинг компаниямиз мазкур афсонавий кубокни Ўзбекистонга олиб келиш шарафига эга эканидан бағоят хурсандмиз. Ушбу воқеа минтақа ва мамлакат футбол мухлислари хотирасида узоқ вақт сақланишига ишонамиз", – деб изоҳлади Ўзбекистондаги PepsiCo ҳамкори “International Beverages Tashkent” компанияси ижрочи директори Максим Ефремов.
Бу ҳақиқий футбол ишқибозлари, Тошкент аҳолиси ва шаҳар меҳмонлари учун “УEФА Чемпионлар Лигаси кубоги”ни ўз кўзлари билан кўришнинг ажойиб имкониятидир. Ёшлар ўртасида спортни оммалаштиришни ўз олдига мақсад қилиб қўйган “Pepsi Uzbekistan” жамоаси сайъ-ҳаркатлари туфайли 22 ва 23 февраль кунлари мухлислар кубок билан бирга суратга тушиш имкониятига эга бўлишади ва унинг ютимизга олиб келишинига бағишланган тантанали тадбирда иштирок этишлари ҳам мумкин.
“УEФА Чемпионлар Лигаси кубоги” — бу баландлиги 74 см ва оғирлиги 7,5 кг бўлган, ичи олтин қопламали кумуш амфорадир. 1955 йилдан бери энг зўр футбол жамоларига топшириб келинаётган кубокнинг орқа томонига турли мавсумларда ғолиб бўлган клубларнинг номлари ўйиб ёзилган. Кубокнинг ҳозирги эгаси Англиянинг "Ливерпуль" клуби.
Сиз https://t.me/pepsi_uefa_bot  телеграм ботида рўйхатдан ўтиб, тадбир иштирокчисига айланишингиз мумкин.
Similar news
 championat.asia
                   
                   
			
		
		
			championat.asia
		
	 
             "Пахтакор" голи инобатга олинмаган "Бухоро"ни мағлуб этиб, Ўзбекистон кубоги соҳибига айланди
                    "Пахтакор" голи инобатга олинмаган "Бухоро"ни мағлуб этиб, Ўзбекистон кубоги соҳибига айланди Суперлига. "Насаф" "Навбаҳор" майдонида очко йўқотди
                    Суперлига. "Насаф" "Навбаҳор" майдонида очко йўқотди Эксперт ҳакамлар гуруҳи "Пахтакор" ва "Бухоро" учрашувидаги баҳсли вазият юзасидан хулоса берди
                    Эксперт ҳакамлар гуруҳи "Пахтакор" ва "Бухоро" учрашувидаги баҳсли вазият юзасидан хулоса берди Педри ва Ямаль "Эл Класико"дан кейин ижтимоий тармоқларда Карвахални кузатишни тўхтатди
                    Педри ва Ямаль "Эл Класико"дан кейин ижтимоий тармоқларда Карвахални кузатишни тўхтатди
Comments