Latest news

10:17"Ливерпуль" футболчиси учун мавсум якунланди  0 09:50Асосий рақиб мағлуб этилганидан сўнг Роналду қисқа фикр билдирди  3 09:21"Андижон" 14 йилдан сўнг ОКМКни мағлуб этди  1 08:53Гвардиола: "Ҳусановнинг ўйинидан қониқиш ҳосил қиляпман"  2 08:26Миржалол Қосимов мураббий сифатида илк бор "Андижон"га ютқазди   3 08:10Суперлига. "Андижон" – ОКМК 1:0   3 07:56Фабио Каннаваро ҳам Ўзбекистонга "йўқ" дегани айтилмоқда - манба  21 07:40Суперлига. Лушанни истеъфога чиқарган "Навбаҳор" бугун "Қизилқум"ни меҳмон қилади  1 02:00"Интер" президенти А Серия даражасини баҳолади  1 01:29Бундеслига. "Бавария" йирик ғалаба қайд этди, Харри Кейн мавсумдаги 10-голини урди  3 01:10Энцо Мареска: "Дарвозабонлар бўйича муаммо йўқ"  2 00:57Саудия Арабистони. "Ал Насср" Мане ва Роналдунинг голлари эвазига "Ал Иттиҳод"ни мағлуб этди  26 00:33"Ливерпуль" Кьеза борасидаги қарорини ўзгартирди  2 00:14"Барселона"нинг икки футболчиси қанча муддатга сафдан чиққани аниқ бўлди  4 23:48Руни Экитике ҳақида: "Аҳмоқона ҳаракат. ВАР замонида голни текширувдан кейин нишонлаш керак"  2

Томошабинлар ташрифи бўйича рекорд ўрнатилган ўйиндан мухлислар галереяси News

Томошабинлар ташрифи бўйича рекорд ўрнатилган ўйиндан мухлислар галереяси

Кеча бўлиб ўтган Тожикистон - Қирғизистон учрашуви тафсилотлари ва мухлислар иштирокидаги фотогалереяни эътиборингизга тақдим этамиз.

Усмон Тошев бошчилигидаги Тожикистон терма жамоаси Жаҳон чемпионати Қатар-2022 саралаш босқичининг 2-раундини Қирғизистонга қарши ўйин орқали бошлади. Қизиқарли ва муросасиз ўтган беллашувнинг дастлабки бўлимида ҳисобни очган мезбонлар ўйин сўнггига қадар ушбу натижани сақлаб қолиб, ғалабани тантана қилишди.

Tajikistan

Alisher Dzhalilov - 41'

World Cup Qualification AFC 2nd Round Grp. F . Round 1

05/09/2019, 20:00

0
:
1
Finished

Kyrgyzstan

Stadium: 17800 spectators

45'
90'
41'  Alisher Dzhalilov
87'  Manuchehr Dzhalilov (Sheriddin Boboev)
89'  Muxammadzoni Raximov (Jahongir Ergashev)
90'  Parvizdzhon Umarbaev (Komron Tursunov)
25'  Kairat Zhyrgalbek
35'  Azamat Baymatov
46'  Akhlidin Israilov (Tursunali Rustamov)
69'  Bakhtiyar Duyshobekov (Abai Bokoleev)
71'  Tamirlan Kozubaev
75'  Farhad Musabekov (Alimardon Shukurov)

Учрашувдаги ягона ҳал этувчи голга Тожикистон терма жамоаси сафида шу куни дебют қилган Алишер Жалилов муаллифлик қилди.

Қайд этиш керакки, мазкур баҳсда жуда кўп йиллардан буён кузатилмаган ажойиб ҳолат руй берди. Кўп йиллардан бери Тожикистон ўйинларида мухлислар стадионни тўлдирмай қўйишганди. Эътиборлиси, Усмон Тошев ўзининг Душанбедаги илк расмий беллашувидаёқ кутилганидан ҳам кўпроқ томошабин (18740) йиғишга муваффақ бўлди. Буни ўйиндан кейинги матбуот анжуманида маҳаллий журналистлар ҳам эътироф этишди.


Қуйида сайтимиз фотомухбири Жаҳонгир Файзуллаев ўз объективида муҳрлаган мухлислар фотогалереясини томоша қилишингиз мумкин.

Учрашувнинг фотогалереяси эса сал аввалроқ берилганди ва ўйиндаги суратларни қуйидаги ҳавола орқали кўринг!


















Шу тариқа Тожикистон терма жамоаси Жаҳон чемпионати саралаш босқичининг 2-раундини Марказий Осиё дербиси мақомидаги ўйинда қўлга киритилган муҳим ғалаба билан бошлади. Эндиликда жамоа 2-турда Монголия меҳмонига айланади. 

Эслатиб ўтамиз, Тожикистон ўрин олган "F" гуруҳида Қирғизистондан ташқари Монголия, Мяньма ҳамда фаворит Япония жойлашган. Дастлабки турда Монголия Мяньма устидан ғалаба қозонган бўлса, Тожикистон Қирғизистонни таслим этди. Япония эса бу турда дам олди. Келаси турда эса ҳозирча гуруҳ фаворитлари бўлиб турган Монголия ва Тожикистон ўзаро тўқнашишади. Япония эса илк ўйинни бой берган Мяньма билан Қатар-2022 йўлидаги юришини бошлайди. Қирғизистон эса бу гал дам олади.

Rating: +35   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика