Latest news

17:27"Ал Ҳалдия" Ўзбекистонга етиб келди  2 17:17Про лига. "Олимпик-MobiUz" "Арал" билан баҳс юритмоқда (онлайн ҳисоб)  0 17:00Ван Дейк "Манчестер Юнайтед"дан учралган мағлубият ҳақида: "Иккинчи голни эҳтиётсизлик туфайли ўтказиб юбордик"  5 16:31Юрген Клопп нима учун "Манчестер Юнайтед"ни бошқаришни истамаган?  1 16:03Алонсо: "Реал" Мбаппега боғланиб қолганми? Мен бундай демаган бўлардим"  4 15:35"Навбаҳор"га санкция қўлланади  10 15:03Швеция терма жамоасига бош мураббий тайинланди  1 14:34Даҳшат! Ҳоланд мавсум бошидан бери АПЛдаги 11 та жамоадан кўпроқ гол урди  4 14:05Педри: "Биздан кутилаётган даражани кўрсатолмаяпмиз"  1 13:33"Реал" собиқ футболчиси инсультни бошдан ўтказди  0 13:04ОЧЛ 2. "Андижон" – "Ал Ҳалдия" баҳсига ҳакамлар тайинланди  5 12:35Ўзбекистонда трансфер ойнаси қачон очилади?  4 12:08Эксперт ҳакамлар гуруҳи "Нефтчи" – ОКМК учрашувидаги баҳсли вазият юзасидан хулосасини эълон қилди  23 11:43Ўзбекистон аёллар терма жамоаси Филиппинга йўл олади  0 11:11Игорь Сергеев "Қизилқум"га қарши ўйин, пенальти тепиш сири ва терма жамоада бу ишни амалга ошириш имконияти ҳақида гапирди  3

Тома Табатадзе: “Навбаҳор” жорий мавсумда ўзи қатнашадиган барча мусобақаларда зафар қучишни мақсад қилган” News

Тома Табатадзе: “Навбаҳор” жорий мавсумда ўзи қатнашадиган барча мусобақаларда зафар қучишни мақсад қилган”

Coca Cola Суперлигасининг 16-туридан ўрин олган “Навбаҳор” – “Пахтакор” жамоалари ўртасидаги учрашув арафасида “лочинлар”нинг грузиялик 31 ёшли ҳужумчиси Тома Табатадзе бўлажак ўйин ҳақидаги фикрлари билан ўртоқлашди.

"Бежизга бўлажак баҳс “Йил ўйини” дея таърифланмаяпти. Боиси, ҳар икки жамоа жорий мавсумда ўз олдига юксак мақсадлар қўйган ва айни пайтда “Навбаҳор” турнир пешқадами бўлса, “Пахтакор” амалдаги чемпион.

Бундан ташқари, ўтган турдаги учрашувда ҳар икки жамоа ҳам муҳим очколарни йўқотди.Биз Бекободдаги ўйиннинг ҳакам томонидан қўшиб берилган вақтида ўз дарвозамиздан тўп ўтказиб юбориб, ғалабани қўлдан чиқарган бўлсак, “шерлар” ўз майдонида “Нефтчи”дан мағлубиятга учради.

Шу боис, бўлажак баҳснинг аҳамияти ҳар икки жамоа учун юқори.

Таъкидлаганимдек, ўтган турда мухлисларни ранжитиб қўйгандик. “Пахтакор”га қарши кечадиган баҳсда майдонга ғалаба иштиёқида тушиб, зафар қучиб, ишқибозларга қувонч улашамиз, деган умиддаман.

Бўлажак ўйиндаги ғалаба совринли ўринлар учун кураш йўлидаги рақобатчиларимиздан очколар бўйича ўзиб кетиб, пешқадамлик мавқемизни янада мустаҳкамлашга ёрдам беради.         

Умуман олганда, мазкур баҳснинг кескин курашлар остида, шиддатли, томошабоп ва қизиқарли тарзда кечиши эҳтимоли юқори.

Мухлисларимизнинг стадиондан уйларига яхши кайфиятда қайтишларини таъминлаш учун барча имкониятимизни ишга соламиз.   

“Навбаҳор” жорий мавсумда ўзи қатнашадиган барча мусобақаларда зафар қучишни мақсад қилган.   

Буни амалга ошириш учун эса биз – футболчилар қўлдан келганича ҳаракат қиламиз", деди грузиялик ҳужумчи.

Эслатиб ўтамиз, "Навбаҳор" — "Пахтакор" учрашуви 10 август куни соат 20:00 да старт олади.

"Тома Табатадзе ваъдасини бажаради. Жамоани ярим йўлда қолдирмайман" — севимли футболчиси шарафига фамилиясини "ўзгартирган", "қирол" лақабини олган ҳамда "Навбаҳор" сафида гол урган грузиялик легионер билан яқиндан танишамиз

Rating: -13   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика