Latest news

19:00Суперлига. "Бухоро" – "Динамо" 0:1 (матнли трансляция)  9 18:57Суперлига. "Қўқон-1912" - "Насаф". Таркиблар маълум  2 18:17"Ливерпуль" ва "Арсенал"га 65-70 млн фунтлик ўйинчи қизиқ  0 17:51"Байер", "Бавария" ва "Боруссия Дортмунд" иштирокидаги ўйинларнинг таркиблари маълум  2 17:30"Химки" — "Рубин". Таркиблар маълум  0 17:23"Сумқайит" ва "Сабаҳ" жамоалари иштирокидаги ўйинларнинг таркиблари маълум  0 16:46"Манчестер Юнайтед" ҳужумчисини "Интер"га сотиши мумкин  0 16:20"Реал" "Байер"дан Гримальдо трансферини кўриб чиқмоқда. Чап қанот ҳимоячиси - "Барса" тарбияланувчиси  1 15:53Неймар Бразилияда қолмоқчи  2 15:25Расман: Хейсен "Реал"га ўтмоқда  2 15:12"Интер" "Реал" ва "Барселона"нинг трансфер мақсадини қўлга киритиши мумкин  0 14:25"Барселона" ҳужумчисини АПЛга сотиши мумкин  5 13:31"Ман Сити" Англия Кубоги учун "Кристал Пэлас" билан беллашади (превью)  8 13:01"Реал" "Олтин тўп" соҳиби билан шартнома имзоламоқчи  18 12:10"Арсенал" 75 млн еврога форвард харид қилмоқчи  9

Тожикистонлик футзалчи: "Йигитларимиз биринчи ўйиндан сўнг чарчашганди" News

Тожикистонлик футзалчи: "Йигитларимиз биринчи ўйиндан сўнг чарчашганди"

Тожикистон терма жамоасининг 10-рақамли футзалчиси Мансур Мамедбаев Вьетнамга қарши ўйиндан сўнг ўз фикрларини билдириб ўтди.

"Ўйин биз учун қийин бўлди. Йигитлар биринчи ўйиндан сўнг жуда чарчашганди. Бунинг устига бугунги рақибимиз ҳам жуда кучли эди. Бизнинг терма жамоамиз ёш футболчилардан ташкил топган. Шу сабабли, ҳали ҳаммаси олдинда деб ўйлайман. Вьетнам кучли жамоа ва улар савия борасида юқори ҳисобланадилар. Жамоа тезкор ўйин кўрсатди. Умуман, омад ҳам бугун улар томонда бўлди.

Эрон, Япония, Таиланд ва Ўзбекистон терма жамоалари турнир фаворити ҳисобланадилар.

Шу ерга келиб бизни қўллаб-қувваатлаб турган мухлисларимизга миннатдорчилик билдириб ўтишни истардим. Учинчи ўйинда ғалаба қозониб, уйга ғалаба билан қайтишни истаймиз.

Яратилган шароитлар учун, меҳмондўстлик учун ўзбекистонликларга ўз миннатдорчилигимни билдириб ўтмоқчиман. Барчаси аъло даражада ташкиллаштирилган", - дейди Мансур Мамедбаев.


Азиз Тўхтамуродов


Rating:    

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика